Ҳунлар, ҳуннулар, гуннлар, ҳуннлар (лотинча: Ҳунни) — мил. 2 — ИВ асрларда туркий ҳунларнинг Уралолди ва Волга бўйидаги ўғур (угор) қабилалари билан аралашувидан ташкил топган халқ.

Мил. И асрда ҳунлар Марказий Мўғулистондан шарққа сиқиб чиқарилган. Мил. 155 —160 йилларда ҳунларнинг катта қисми Уралолди ва Волга бўйига келиб маҳаллий ўғур қабилалари билан ягона қабила иттифоқига бирлашган ва шундан эътиборан Ғарб тарихий манбаларида гуннлар деб атала бошлаган. Г.нинг келиб чиқиши ҳақидаги ушбу қараш рус олими К. А. Инострансев томонидан олға сурилиб, у ягона туркийзабон халқ — ҳунларнинг ғарбий тармоғини — Гуннлар., шарқий тармоғини — ҳунлар деб аташни тақлиф этган. Бу фикрни кўпчилик олимлар (С. В. Киселёв, М. И. Артамонов, Леонид Кйзласов, Н. Я. Мерперт, Лев Гумилёв (Россия), Мак-Говерн (Англия), Е. Прицак (Чехия) ва б. қўллаб-қувватлашган.

Хун этноними

Ҳ. бундан 4 минг йил муқаддам мавжуд бўлган дилар таркибига кирган. Хитой манбаларида Ҳ. турли даврларда 32 хил номда (квей, куй, куйфан, куйрунг, хунйи, ҳу, шю-нюн, сюнну ва бошқалар) келтирилган. Баъзан улар бейди (шим. турк) деб ҳам аталган. Олимлар ўртасида Ҳ. этноними кун (қуёш) сўзидан келиб чиққан, деган фикр мавжуд. Япония олимларининг фикрича, "шюнну" — "кун" сўзининг хитойча транскрипсияси бўлиб, у тангри фарзанди, кунга (қуёшга) топинган одам, халқ каби маъноларга эга бўлган. Аммо хитойлар шюнну атамасини ёзишда "даҳшатли қул" маъносини англатадиган 2 иероглифни қўллашган. Хитой манбаларида Ҳун хоқонлиги ҳам Шюнну деб номланади. Ҳ. сялар (қад. хитойлар) нинг шимолида-ги ғарбий қўшнилари бўлиб, милоддан аввалги 2—1-минг йилликда ҳозирги Хеси йўлаги, Ордос яйловларида яшаганлар. Милоддан аввалги ИИИ аср охирида Ҳ. Модехоқон бошчилигида дунху, юечжи, гянгун (қирғиз), усунларни тор-мор қилиб Хитойга бостириб кирганлар ва император Лю Банни ўлпон тўлашга мажбур қилганлар.

Хунларнинг Ўрта Осиёга кʻочиши

Хингила, хун-алхонларнинг Бақтрияда подшоси, 440-490 йиллар
Хун-алхонларни вакилининг бош чаноги, Самарқанд, 600-чи йиллар

Милоддан аввалги И асрда Ҳ. орасида ўзаро низолар келиб чиққан, натижада тобе эттирилган барча қабилалар улардан ажраб чиққан ва Хухане тангриқут Хитойга номига вассал бўлиб қолган (милоддан аввалги 51 йил). Милодий И аср бошида Хи-тойнинг заифлашуви Ҳ.га мустақилликни қайтариб олиш имконини берган, аммо 48 йил саккизта ҳун уруғлари қайтадан Хитойга тобе бўлиб қолган; Жанубий Ҳ. улардан тарқалган.

Шимолий Ҳ. 87—93 йилларда хитойлар, сянбилар ва динлинлар иттифоқидан мағлубиятга учраганлар, лекин 93 йилдан кейин ҳам уларнинг бир қисми Мўғулистон чўлларида кўчманчилик қилиб юришган. Шимолий Ҳ.нинг бошқа қисми Ғарбга чекиниб, маҳаллий халқлар билан чатишиб Европада гуннлар номини олган янги халққа асос солган. Шимолий Ҳ.нинг яна бир қисми Юебан (Яйпан) номи билан Еттисув ва Тарбағатайда ўтроқлашган. Уларнинг давлати В аср охирида теле қабилалари томонидан вайрон этилган. Ўрта Осиё Ҳ.ининг қолдиқлари — чуюе, чуми, чумугун ва чубанлар ВИ асрда Ғарбий турк хоқонлиги туркийларига тобе бўлишган. Чуюе ва чумиларнинг тармоғи — шато қабиласининг тарихий тақдири алоҳида кечган. Милодий ИИИ аср бошида сафларини ўз қабиладошлари билан тўлдирган Жанубий Ҳ. 304 йил қўзғолон кўтариб Лю-хан империясига (304—318) асос солганлар; бу давлат Катта Чжао ва Кичик Чжаога пар-чаланиб кетган. Кичик Чжао 329 йил Катта Чжаони тобе этиб, бутун Шимолий Хитойни ўзига бўйсундирган, бироқ ёшлигида Ҳ. хоқони томонидан ўғил қилиб олинган хитойлик Жан Мин ҳокимиятни эгаллаб олиб, Кичик Чжао салтанатидаги барча Ҳ.ни қат-лиом этишга буйруқберган. Фақат ордос ва Наншан тоғ ён бағирларида (ҳозирги Гансу вилояти) яшаётган Ҳ. омон қолишган. Ордослик ҳун Хелян Бобо Ся подшолигига асос солган (401—431), наншанлик қабила сардори Мен Сун — Бей Лян хонлигини тузган (397—439). Бу ҳар икки давлат табғач (тоба) халқи томонидан тугатилган. Ҳ.нинг қолдиқлари Турфонга чекиниб, у ерда 460 йилгача, яъни жужанлар томонидан тор-мор этилмагунларигача яшаганлар.

Ҳ. Айримлари европеоид ирққа мансуб бўлиб, тарихчилар орасида Ҳ.нинг тили туркий тили гуруҳига киради деган фикр ҳам мавжуд. Ҳ. терига хат ёзиб китоб қилишган. Ҳ.нинг урф-одатларига кўра, бир уруғ доирасида қиз олиш ва қиз бериш қатъиян ман этилган. Узатилган қиз келин қилган уруғнинг аъзоси ҳисобланиши билан бирга, у меросхўрлик ҳуқуқига ҳам эга бўлган. Шунинг учун мабодо келин бева қолса, у қайнота ва қайнона уруғи доирасидан чиқиб, бошқа уруққа келин бўла олмаган. Мерос бўлиб қолган мулкни уруғ доирасида сақлаб қолиш мақсадида бундай бевалар марҳум эрнинг ака-укаларига хотин бўлиши одатга кирган. Одатда улар ўзаро ва ўзгалар билан бўлган келишувларни оғзаки битим қилишган ва берилган ваъдага хиёнат қилишмаган.

ИВ асрнинг 70-йилларида Г.нинг ғарбга томон оммавий суратда силжиши бошланган. Г. аланларни тобе этиб, Баломбир бошчилигида Дон дарёсидан ўтганлар ва Эрманарих давлатини агдариб (375) остготларнинг катта қисмини бўйсундиришган ҳамда 376 йилда вестгопиарим Фракияга чекинишга мажбур қилишган (қаранг Халқларнинг буюк кўчиши). УП й. Г. бевосита Рим империяси билан юзма-юз келишган. Кучли отлиқ қўшинга эга бўлган кўчманчи Г.нинг шиддат билан олға юришлари замондошларида улкан таассурот крлдирган. Бу юришлар тафсилоти Аммиан Марселлин (4-а) ва Иордан (ВИ аср) асарларида анча батафсил ёритилган. Уларнинг хабар беришларича, Г.нинг ҳаёти овчилик билан ўтган, улар иморатлар қуришмаган, ўқларини пайкони учун темир ўрнига суякдан фойдаланишган, қабила бошлиқлари (йўлбошчилар)нинг меросий ҳокимиятидан бехабар бўлишган. Афтидан кўпроқ бу ҳол ҳунлар атрофига уюшган ўғурларга тегишли бўлган; Г. га тобе ҳудудлардан топилган 2 — В асрларга оид моддий маданият ёдгорликлари Г.да қадимдан ўзига хос маданият мавжуд эканлигидан дарак беради. Ов қиладиган ерлар ва яйловларга бўлган эҳтиёж Г.нинг Европага бостириб киришларининг асосий сабаби эди. Ғарбий Рим империяси Г.дан германлар ва халқ ҳаракатларига қарши курашда иттифоқчи сифатида фойдаланди (Г.ни Полленсия яқинида 402 йилда Аларихни, 406 й. Этрурияда Радагайсни, 434 й. бургундларни тор-мор этишда иштирок этишлари ва б.). 395 — 397 йилларда Г. Сурия, Каппадокия ва Месопотамияни талон-торож этишган, 408 й. Фракияга, 415 й. Иллирияга бостириб киришган. 420 й.га келиб Паннонияда ўрнашиб олганлар. Подшо Ругила (вафоти 434 й.)нинг жияни Аттила даври гунн қабилалар иттифоқининг ҳудудий жиҳатдан энг кенгайган ва ҳарбий қудрати энг юксалган пайти бўлган. 445 й. Аттила тахтдоши ва амакиваччаси Бледани қатл этиб, бутун ҳокимиятни ўз қўлига олган; 448 й.га келиб шарқий вилоятларда акацирлар (М. И. Артамонов уларни Г.нинг бир қисми деб ҳисоблайди)нинг сепаратик ҳаракатлари барҳам топган. Г.нинг асосий ер-мулклари ва подшонинг қароргоҳи Паннонияда жойлашган.

Г. 447 й. Аттила йўлбошчилигида Шарқий Рим империясига юриш қилиб, Константинопол остоналаригача етиб борганлар. Византия элчиси Приск Аттила билан сулҳ битими тузиш ҳақида келишиб олган, унга кўра илгаридан Византия тўлаб келаётган товон миқдори оширилган. 451 й. Аттила ўзига тобе бўлган барча қабилаларни тўплаб Галлиятя бостириб кирган, йўлида дуч келган Мес, Страсбург, Вормс, Майнс ва б. шаҳарларни эса вайрон қилган. Г. Орлеанни қамал қилишган, 451 й. 15-июнда Каталаун жангияа улар Ғарбий Рим империяси ва унинг иттифоқчиларидан ташкил топган қўшин билан тўқнашган; 452 й. Италияга бостириб кирган Г. Аквилея ва Миланни талон-торож этишган. Римни қамал қилишганда Рим папаси Лев (Леон) И Аттила олдида тиз чўкиб, катта товон эвазига сулҳ тузилишига эришган. Шундай қилиб Ёйиқ (Урал) дарёсидан Рейн дарёсигача чўзилган улкан ҳудуд Г. салтанати қўл остига кирган.

Аттила даврида Г.даги ижтимоий тузум уларнинг Уралолдида яшаган аждодларининг тузумидан кўп жиҳатдан фарқ қилган. Мулкий табақаланиш кучайган.

Прискнинг маълумотига кўра, Аттиланинг қароргоҳи ёғочдан ясалган улкан саройдан иборат бўлган, Г.да патриархал қулчилик кенг тарқалган.

Йўлбошчилар ҳокимияти эндиликда меросий бўлган. Бироқ Г. Европа шароитида ҳам кўчманчи ҳаёт тарзини ўзгартирмаганлар. Уларнинг ижтимоий-жамоа тузуми ҳарбий демократия босқичида бўлган. Тобе этилган қабилалар Г.га солиқ тўлаб, уларнинг ҳарбий юришларида иштирок этишарди.

Қадимдан 1. ягона осмон руҳи — и ангрига сажда қилиб, тангричилик динига эътиқод қилишган. Баъзи тадқиқотчилар (М. Ажи) фикрига кўра, христиан динининг жуда кўп рамзлари (мас, хоч, ибодатхоналар, ибодатлар, иконалар, черков қўнғироқлари ва б.) мил. ИВ асрда Г. билан келган. Г. болани бешикка белаганлар, от гқиладштини еб, сутини ичганлар. Аттиланинг вафотидан сўнг (453) ўғиллари ўртасида тахт учун бошланган ўзаро низо Г.га тобе бўлган ва гунн қабилалар иттифоқига кирувчи гепидлар ва б. қад. герман қабилаларининг қўзғолон кўтаришларига сабаб бўлган. Недао дарёси бўйида (Паннонияда) Г. енгилган, қабилалар иттифоқи тарқаб кетган. Г. Қора денгиз буйларига чекинган, лекин бу ердаги уғур қабилалари уларни тинч қўймагач, яна ғарбга томон йўл олганлар. 469 й. Фракия ҳудудига кирганларида, Византия томонидан тўхтатилганлар.

Г.нинг Ғарбий Европага қилган юришлари Ғарбий Рим империясининг таназзулга учрашига, эски ижтимоий тузум — қулдорлик тузумининг ўрнига янги ижтимоий муносабатларнинг шаклланишига туртки бўлган.

Г. номи гарчи баъзан ўрта аср муаллифлари томонидан кўпгина кўчманчи қабилаларни мажозий маънода аташ учун қўлланган бўлсада, Г. халқ сифатида барҳам топган. Г.нинг қолган-қутганлари Волга булғорлари тазйиқи остида шим.га силжиб чуваш халқи этногенезида иштирок этганлар. Г.нинг махсус тармоғини афтидан Доғистон Г.и (аварлар) ташкил этган. В асрда улар дастлаб, сосонийларга қарши қўзғолон кўтарган арманларни қўллаб-қувватлашган, кейинчалик эса Кавказ Албаниясилаги қўзғолонни бостириш учун сосонийларга ёлланганлар. Дарбанднинг шим.да, маркази Варачан ш. бўлган кичик подшохлик (ВИИ асрда хазарларга вассал бўлган) Г. билан боғлиқ бўлган деб тахмин этиш мумкин.

Европа халқлари адабиёти, санъати (рассомлик, ҳайкалтарошлик, театр) да Г. билан, хусусан, Аттила билан боғлиқ жуда кўплаб асарлар яратилган.[1][2]

Диний қарашлари

Ўликни сарқофагга солиб тепаликка дафн этишган. Қасддан одам ўлдирганларга ўлим жазоси беришган, майда ўғирлик қилганларни қўлини кесишган, катта ўғирлик қилганларни ўлимга маҳкум этишган. Қамоқжазоси 10 кундан орт-маган. Ҳ. тангричиликкя эътиқод қилганлар, Тангрини худо деб билганлар. Ваъдага вафо қилишмаганлар Танг-рининг қаҳрига учрайди деб билишган. Тангрининг неъмати сифатида қуёш ва ойга сажда қилганлар. Ҳ. қўшиқ айтиш ва ўйинга тушишни яхши кўришган. Чолғу асбоблари ичида най, сурнай, қубус, пипа (ги-тарага ўхшаган), чанг кабилар бўлган. Рассомчилик ва ҳайкалтарошлик санъати ҳам Ҳ.да яхши ривожланган. Нефрит, олтин, темир ва мисдан ҳайвонларнинг ҳайкалларини ҳамда турли идиш-товоқлар ясаш санъати кенг ривожланган. Эгар-жабдуқ ясаш ва уларга нақш бериш санъати юксак даражада бўлган. Пўлатдан ясалган қилич ва ханжарлар Хитойга элтиб сотилган. Ҳ. ҳаётида чорвачилик билан бирга деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдогарлик муҳим ўрин эгаллайди. Ҳунармандчилик соҳасида темирчилик, мисгарлик, заргарлик, кўнчилик, кулолчилик, дурадгорлик, тўқимачилик, айниқса, гилам тўқиш умумий ишлаб чиқаришнинг муҳим йўналишлари бўлган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижий мамлакатларга, жумладан, Хитойга ҳам олиб кетилган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳунлар“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиёт

  • Гумилев Л.Н., Хунну, М., 1960;
  • Руденко С.И., Култура хуннов и ноинулинские курганн, М.-Л., 1962.
  • Маликов А.М. Хуннлар // "Сог'лом авлод учун" журнали. 1997. № 3-4, 18-23-бетлар
  • Абдулаҳад Хўжаев.
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Инострансев К. А., Хунну и гунни, Л., 1926; Гумилёв Л. Н., Хунну. Срединная Азия в др. времена, М., 1960; Иордан, О происхождении и деяниях гетов, М., 1960.