Huquqshunoslik
Ҳуқуқшунослик, юриспруденсия — ҳуқуқий ижтимоий нормаларнинг алоҳида тизими сифатида, ҳуқуқнинг алоҳида тармоқларини, давлат ва ҳуқуқ тарихини, давлат ва умуман сиёсий тизимнинг фаолиятини ўрганувчи фан. Ҳуқуқшунослик — энг қадимги ижтимоий фанлардан бири. Унинг тарихан вужудга келиши ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан боғлиқдир. Юнон фалсафасидаёқ ҳуқуқшуносликнинг энг муҳим назарий муаммолари ўртага ташланган, рим ҳуқуқшунослари эса ҳуқуқий тушунча ва тузилмаларни ишлаб чиққан эдилар, бу тушунча ва тузилмалар ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Ҳуқуқ муаммолари ҳозирги демократик жамиятда ва ҳуқуқий давлатда ғоят муҳим аҳамият касб этади, ҳуқуқшунослик тузилиш жиҳатдан бир қанча тармоқларга бўлинган: давлат ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ, давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий билимлар тарихи. Давлат ва ҳуқуқ моҳиятини, ҳуқуқшуносликнинг бошқа умумий масалаларини ўрганувчи умумий давлат ва ҳуқуқ назарияси фани алоҳида ўринда туради.
Ҳуқуқшунослик умумий назарий фангина бўлиб қолмай, шу билан бирга амалий фан ҳам ҳисобланади. Суд тиббиёти, суд психиатрияси, криминалистика, криминология, (юридик психология) ва бошқа юриспруденсиянинг амалий тури ҳисобланади.
Ҳуқуқшунослик фани инсон дунёқараши, унинг ҳуқуқ ва давлат тўғрисидаги тасаввури, тушунча ва билимлари шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Ҳуқуқшуносликнинг ғоявий таъсири инсоннинг ҳуқуқий маданияти ривожланишига, ҳуқуқ талабларини қадрлаб, унга риоя этишига ёрдам қилади. Бу билан жамиятда ҳуқуқий ахлоқ ва ҳуқуқ-тартибот қарор топишига имкон яратади.
Ҳуқуқ жамият ҳаётининг турли соҳалари — иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соҳага, маданий-маънавий муносабатларга таъсир этади ва шу тариқа иқтисодий, сиёсий ва тарбиявий функсияларни бажаради. Юридик нуқтаи назардан бу функсияларни 2 турга: регулятив (тартибга солувчи) ва негатив (қўриқловчи) функсияларга ажратиш мумкин. Ҳуқуқнинг регулятив функсияси жамият аъзолари юриш-туриши ва хулқ-атворининг ижобий, барчага мақбул қоидаларини ўрнатишдан, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий асосга қўйишдан, инсонлар ўртасидаги ижтимоий алоқаларни уйғунлаштириш ва барқарорлаштиришдан иборат. Ҳуқуқнинг негатив функсияси унинг ижтимоий вазифаси билан белгиланган ҳуқуқий таъсир этиш йўналиши бўлиб, у умумий аҳамиятга молик иқтисодий, сиёсий, маънавий ва б. ижтимоий муносабатларни муҳофаза этишга, уларнинг дахлсизлигини таъминлашга ва шу билан бирга, жамиятга ёт, зарарли муносабатларни сиқиб чиқаришга қаратилади. Ҳуқуқнинг бу функсиясига хос хусусиятлар уни давлатнинг Ҳуқуқни муҳофаза этиш фаолияти билан қиёслаганда аниқ намоён бўлади. Тегишли давлат идоралари Ҳуқуқ соҳиблари томонидан қонун талаблари қатъий бажарилишини таъминлайди, жамиятда қонунийлик муҳитини вужудга келтиради. Бу иш Ҳуқуқ бузилишлари фактини аниқлаш, уларни тергов қилиш ва айбдорларни юридик жавобгарликка тортиш билан таъминланади.
Ҳуқуқнинг назарий масалаларини Ғарбда, жумладан,Европа да ижтимоий фан соҳа олимлари, айниқса ҳуқуқшунослари теран ва изчил ёритиб келмоқдалар. Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда ҳам бу борадаги уринишлар ва саъйҳаракатлар, изланиш ва тадқиқот ишлари бирмунча кучайди. Ўзбек ҳуқуқшунослик фани вужудга келди. Бу фан намояндалари миллий давлатчилик тарихини, ҳуқуқ ва давлат умумназарий масалаларини ўрганиш борасида миллий қадриятларни, илмий меросни замонавий умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бу соҳага миллий истиқлолни мустаҳкамлаш ишининг бир қисми сифатида қарамоқдалар.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
ҳттпс://тошкент-вил.адлия.уз/уз/неwс/детаил.пҳп?ИД=54936
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |