Ҳусайин Норчаев (русча: Норчаев, Хусаин Туракул оглы; 2002-йил 6-феврал, Яккабоғ) – Ўзбекистонлик профессионал футболчи, „Навбаҳор“ клубида марказий ва қанот ҳужумчиси позицияларида ўйнайди.

Ҳусайин Норчаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳусайин Тўрақул ўғли Норчаев
Таваллуд санаси 2002-йил 6-феврал (2002-02-06) (24 ёш)
Таваллуд жойи Яккабоғ, Ўзбекистон
Бўйи 180 cм (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Насаф
Рақами 11
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– Насаф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2020—2023 Насаф 71 (25)
2023—2025 ФC Аланиа Владикавказ 13 (0)
2024 →  Нефтчи 15 (4)
2025 Насаф 30 (14)
2026— Навбаҳор 0 (0)
Миллий терма жамоа
2021—2024 Ўзбекистон У-23 10 (10)
2021— Ўзбекистон 1 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 28-июн учун)

Футболчилик фаолияти

2020-йил 14-июн куни Ўзбекистон Суперлигасидаги дебютини „Навбаҳор“га (2:2) қарши ўтказиб, 84-дақиқада Ойбек Бозоров ўрнига майдонга тушган[1][2]. 2020-йил 17-август куни у ўз майдонида „Сўғдиёна Жиззах“га қарши ўйинда (3:0) илк голини киритди.

2023-йилги мавсумда Россиянинг „ФC Аланиа Владикавказ“ жамоасининг катта қизиқишига сабаб бўлди ва қишки трансфер ойнаси вақтида рус клубига 500 000 $ эвазига трансфер қилинган ва 3,5 йиллик шартнома имзолаган[3][4][5]. Бу вақтга қадар Ҳусайин „Насаф“ сафида барча турнирларда 100 та ўйин ўтказган (глобалспорцарчиве.cом сайти маълумотларига кўра – 98 та ўйин), 40 та гол урган[6][7].

2024-йил 4-февралда „ФC Аланиа Владикавказ“ жамоаси Норчаевни Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига бир йилга ижарага бергани эълон қилинган[8].

Халқаро

2021-йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Норчаев Ўзбекистон биринчи терма жамоаси сафида дебютини 2021-йил 9-октябр куни Малайзия билан ўртоқлик учрашувида (5:1) амалга оширган[9][10][11][12].

2022-йилда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган ва жамоа билан финалга чиққан. 6 учрашувда 2 та гол урган[6][7].

Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ўйин Голлар
2021-йил 1 1
Жами 1 1

2023-йил 19-март ўтказилган ўйиндаги аниқ статистика.

Терма жамоа учун голлар

Гол ва натижалар рўйхатида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг голлари қайд этилган.
Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобоқа Голлар
2021-йил 9-октябр Амман халқаро стадиони, Амман, Иордания  Малайзия 3–0 5–1 Ўртоқлик 1

Ютуқлари

Насаф

Индивидуал

Манбалар

  1. ↑ „УзПФЛ :: Насаф— Навбахор“ (7-ноябр 2021-йил). 2021-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр.
  2. ↑ „Насаф вс. Навбаҳор— 14 Жуне 2020“ (7-ноябр 2021-йил).
  3. ↑ „Расман: Ҳусайн Норчаэв - "Алания" футболчиси“. 2023-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-март.
  4. ↑ „⚡️⚡️⚡️ Бреакинг: Ҳусайн Норчаэв фаолиятини Россияда давом эттиради“. 2023-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-март.
  5. ↑ „Норчаэв "Алания"да қайси рақамда о'йнашига аниқлик киритилди“. 2023-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-март.
  6. ↑ 6,0 6,1 Николай Егорычев. „Станет ли Норчаев для «Алании» вторым Шомуродовым или новым Касымовым?“ (ру). т.ме. ФНЛ с Ильёвым (2022-йил 24-феврал).
  7. ↑ 7,0 7,1 „«Алания» приобрела у «Носафа» Хусаина Норчаева“ (ру). трансфермаркт (2022-йил 22-феврал). 2023-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-июн.
  8. ↑ „Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон чемпионатига қайтди“ (2024-йил 4-феврал).
  9. ↑ Норчаэв.ҳтмл Ҳусаин Норчаэв Натионал-фоотбалл-теамс.cом.
  10. ↑ „Узбекистан в Малайсиа гаме репорт“. ЭСПН (9-октабр 2021-йил).
  11. ↑ „Узбекистан вс. Малайсиа (5:1) | Натионал Фоотбалл Теамс“. 7-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2021-йил.
  12. ↑ „Архивированная копия“. 7-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2021-йил.
  13. ↑ „Хусаин Норчаев стал лучшим бомбардиром Кубка АФК сезона-2021“. 7-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2021-йил.

Ҳаволалар