„И’ве Гот а Дреам“ — бу бастакор Алан Менкен ва шоир Гленн Слатер томонидан Диснейнинг 2010-йилда кенг оммага ҳавола этилган „Рапунзел (танглед)“ анимацион бадиий филми учун ёзилган қўшиқ. Қўшиқ Бред Гарретт, Жеффрей Тамбор, Мандй Мооре ва Зачарй Леви томонидан ижро этилган.

„И'ве Гот а Дреам“
Брад Гарретт, Жеффрей Тамбор, Мандй Мооре ва Зачарй Леви қўшиғи
Танглед албомидан
Тил инглиз
Чиқарилган санаси 16-ноябр, 2010-йил
Нашр қилинган Wондерланд / Wалт Дисней Мусиқа Компанияси
Ёзиб олинган 2010-йил
Жанр Оҳангни ко'рсатиш (шоw туне)
Давомийлиги 3:11
Лейбл Wалт Дисней
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар)

Сюжети

И’ве Гот а Дреам қўшиғи „Тҳе Снугглй Дуcклинг“ номи билан машҳур қовоқхонада безори эркаклар томонидан ижро этилади, улар дастлаб Рапунзел ва Флйнн Ридерни қўрқитиб, Флйнни қидирувда бўлган қочоқ эканлигини билишгач уни аскарларга топшириб катта пул мукофотини олишмоқчи бўлишади. Аммо охир-оқибат Ҳоок Ҳанд бошчилигидаги безорилар Рапунзелга ўз орзулари ва эҳтиросларини очиб бериш орқали қиз билан қадрдон бўлиб қолишади. Рапунзел ҳам ўз навбатида сузувчи чироқларни шахсан томоша қилиш орзуси ҳақида айтиб беради. Филм давомида безорилар Рапунзелни ёқтириб қолишади ва ҳатто унга аниқроғи Рапунзелни қутқариши учун Флйнн Ридер га ёрдам беришади.

Танқидий қабул

CомингСоон студияси қўшиқ „ахмоқ ваҳшийлар томонидан эсда қоларли тарзда куйланган“ эканлигини айтди[1][2]. Эркаклар истаклари ҳақида БитчФлиcкс „Ҳатто қаттиққўл йигитларда ҳам хиссиётлар ва нозик дид бор!“[3] дея фикр билдиради. Мустақил танқидчилар эса буни „жуда сеҳр-жодуга бой“ деб баҳолашди[4]. „Диве Ревиэw“ журналида айтилишича, "Агар Рапунзелнинг кулгилси бирор нимага қиёсланса, бу Монти Питоннинг „Учиб юрувчи сирки“даги абсурд, сюрреал комедиясидаги саҳналарга мос келиши мумкин, айниқса „И’ве гот а Дреам“ каби лаҳзалар айни шу ҳолатни ифода этади."[5] ТҳеСcореCард қўшиқ ҳақида шундай ёзган: "„И’ве гот а Дреам“ — бу мен эслай оладиган ягона қўшиқ. Грамматик жиҳатдан хатоликлари бўлса ҳам қўшиқ яхши ва муҳими қизиқарли чиққан. Бу менга Соҳибжамол ва Махлуқ филмидаги „Гастон“ образини эслатади." Сайт мухбирлари шунингдек, бу энг яхши саҳна кўринишга эга қўшиқ эканлигини айтиб ўтдилар[6]. WеАреМовиэГеэкс блоги шундай деб ёзган эди: "Яхшиямки, „И’ве гот а Дреам“ ўрмон безориларининг ажойиб анимацияси билан жонланди. Мен бу ўрта аср одамлари замонавий ибораларни ишлатаётганини чалғитувчи услуб деб ҳисоблайман. Балки, мен бу ноодатий ҳолатни нотўғри талқин этаётгандурман"[7]. ФилмТраcкс қўшиқ ҳақида қуйидагича фикрлар билдиради: "Анимациядаги „И’ве гот а Дреам“ қўшиғи иккинчи даражали қўшиқ куйловчилари билан янада ажойиб чиққан"[8].

Сертификатлар

Рапунзел (танглед) франшизасининг логотипи
Минтақа Сертификат Миқдорий қиймат
Бирлашган Қироллик (БПИ)[9] кумуш 200,000 ‡
Қўшма Штатлар (РИАА) платина 1,000,000 ‡

‡ — фақат сертификатлаштириш асосида сотиш + фойда кўрсаткичлари.

Манбалар

  1. ↑ „Танглед Мовиэ Ревиэw | CомингСоон.нет“. cомингсоон.нет. 2014-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  2. ↑ „Мовиэ Ревиэw: Танглед ис Но Биг Деал, Бут Стилл а Гоофй Гоод Тиме -- Вултуре“. вултуре.cом. Қаралди: 2014-йил 19-июн.
  3. ↑ „Танглед: А Феминист Филм Ревиэw | Битч Флиcкс“. бтчфлcкс.cом. 2022-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  4. ↑ „Тҳе Индепендент Cритиc - "Танглед" Ревиэw“. тҳеиндепендентcритиc.cом. Қаралди: 2014-йил 19-июн.
  5. ↑ „Танглед Мовиэ Ревиэw“. тҳедиваревиэw.cом. Қаралди: 2014-йил 19-июн.
  6. ↑ „Танглед — Тҳе Сcореcард Ревиэw“. тҳесcореcардревиэw.cом. Қаралди: 2014-йил 19-июн.
  7. ↑ „Ревиэw: ТАНГЛЕД - Wе Аре Мовиэ Геэкс“. wеаремовиэгеэкс.cом. Қаралди: 2014-йил 19-июн.
  8. ↑ „Филмтраcкс: Танглед (Алан Менкен)“. филмтраcкс.cом. Қаралди: 2014-йил 19-июн.
  9. ↑ „БПИ аwардс“. Қаралди: 11-09-2022.

Ҳаволалар