Тестлардан бири

Интеллектуаллик коэффициенти (инглизча: ИҚ — интеллигенcе қуотиэнт, қисқартма номи ИҚ) — одамнинг турли тест услублари асосида аниқланадиган ақлий ривожланиш кўрсаткичи, билим савияси. Тест тизимлари ёрдамида болаларнинг ақлий савиясини миқдорий кўрсаткичлар орқали аниқлаш ғоясини биринчи марта франсуз психологи Алфред Бине ишлаб чиққан (1903). Бунда ҳар бир одам ёши учун у эришган билим ва маҳорат даражаси 100 га тенг деб олинган. Мазкур кўрсаткичдан ортиқ ёки кам миқдор ақлнинг бирон-бир даража ривожланиши камолоти ёхуд орқада қолиши ҳақида ҳукм чиқариш имконини берган. АҚСҲ ва бошқа мамлакатларда ИҚ ёрдамида армияга ёшларни саралаб олиш, ўқувчилар билимини баҳолаш кабилар расм бўлган[1].

Яна қ.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил