Ибаге — Колумбиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Марказий Кордилера тоғларининг шарқий ён бағрида. Толима департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 347 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охирлари). Темир йўл ва автомобил йўли орқали Хирардотдаги аэропорт ва Богота ш. билан боғланган. Кофе, шоли, тамаки, чорвачилик маҳсулотлари етиштириладиган раённинг савдо маркази. Озиқовқат саноати корхоналари, университет бор. Ҳунармандчиликда теридан турли буюмлар ишлаб чикарилади. Шаҳарга 1550-йил да асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил