Ibn Taymiyya
Ибн Таймия (арабча: ٱبْن تَيْمِيَّة) — мусулмон сунний уламо, фақиҳ, муҳаддис, аскет. Марж ал-Сафар жангида Ғозонхон билан дипломатик алоқалар ўрнатиш ишларини олиб борган. Ҳанбалий мазҳабининг қозиси, оддий халқнинг авлиёларга илоҳий куч исбот қилиши ва уларнинг қабирларини ибодат маконларига айлатириш амалларини қаттиқ қоралаши оқибатида Ибн Таймийя ўз замонининг ҳукмдорлари ва уламолари орасида мухолифатчи сифатида танилган, ва шу сабабли бир неча бор қамоққа олинган.
Ибн Таймийя | |
|---|---|
ٱبْن تَيْمِيَّة | |
|
| |
| Унвони | Шайх ал-Ислом |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди |
22-январ 1263-йил CЕ 10-Раби' ал-Аwwал 661 АҲ |
| Вафоти |
26-сентабр 1328-йил CЕ 20-Дҳу ал-Қа'да 728-йил АҲ |
| Дини | Ислом |
| Фуқаролик | Ҳаррон, Мамлук Салтанати (бугунги кундаги Туркия) |
| Мазҳаб | Ҳанбалий |
| Мактаб | Сунний |
| Оқим |
Аҳл ал-Ҳадис Аҳл ал-Асар |
| Машҳур иш(лар)и |
|
Ўзининг ва ундан кейинги даврларнинг баҳсли фигураси бўлиб[1][2], Ибн Таймийя о'рта аср уламоларидан кеч сунний исломга энг та'сирли шахслардан бири сифатида э'тироф этилади. У яна шиддатли диний полемикаларда иштирок этиш билан танилади. Асосан калом илми тарафдорларини танқид қилиши, хусусан, аш'арий ва мотуридий мактабларга қаттий раддиялар бериши, ва асарийлик тарафини ҳимоя қилиши билан машҳур. Бу доимий полемикалар натижасида Ибн Таймийяга қарши тараф уни ва унинг шогирдларини антропоморфизмда айблашади. Бу унинг китоблари тақиқланишига, ва о'зини бир неча бор ҳибсга олинишига олиб келади[3][4][5].
Ибн Таймийя ўзининг рисолатларида ақл ва ваҳий ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлигини та'кидлаб, ақидавий масалаларини фалсафадан асосий шарт сифатида фойдаланишни қаттий қоралаган.
Манбалар
- ↑ Wинтер, Тим. Тҳе Cамбридге cомпанион то cлассиcал Исламиc тҳеологй. Cамбридге ; Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 22-май, 2008-йил — 84-бет. ИСБН 978-0-521-78058-2.
- ↑ Рапопорт, Юсуф; Аҳмед, Шаҳаб. Ибн Таймийя анд ҳис тимес. Карачи: Охфорд Университй Пресс, 1-январ, 2010-йил. ИСБН 9780195478341.
- ↑ Синани, Бесник. Пост-Салафисм: Религиоус Ревисионисм ин Cонтемпорарй Сауди Арабиа, 10-апрел, 2022-йил.
- ↑ Ҳайнес, Жеффрей; С. Шеикҳ, Навеэд. Тҳе Роутледге ҳандбоок оф религион, политиcс анд идеологй. Абингдон, Охон ; Неw Ёрк, НЙ: Роутледге Тайлор & Франcис Гроуп, 2022-йил — 180-бет. ИСБН 978-0-367-41782-6.
- ↑ Эспосито, Жоҳн Л.; Неттлер, Роналд Л.. Тҳе Охфорд энcйcлопедиа оф тҳе Исламиc wорлд. Неw Ёрк, Н.Й: Охфорд Университй Пресс, 2009-йил. ИСБН 9780195305135.