Ибн Халдун Абдурахман Абу Зайд Ибн Муҳаммад (1332-йил 27-май, Тунис – 1406-йил 17-март, Қоҳира) – араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши. 1349–1375-йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжоя (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382-йил Мисрга келиб, мударрислик қилган, умрининг охирида моликийлар мазҳаби қозиси бўлган.

Ибн Халдун
Таваллуди
Ибн Халдун Абдурахман Абу Зайд Ибн Муҳаммад

Вафоти Қоҳира

Ибн Халдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган эди. Шу тариқа Ибн Халдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Халдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига салбий назар билан қарашидан қатъи назар, соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни „мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон“, деб таърифлаган.

Асосий асари: „Китоб ул-Ибар“ („Ибратли мисоллар китоби“, 1370). Асарда Ибн Халдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдун кишилар ҳаёт тарзидаги тафовутларни, асосан, географик ва бошқа моддий омилларга боғлиқ деб ҳисоблаган. Асарда Ибн Халдун ўз тарихий-ижтимоий назариясини баён қилиб, ахлоқ ва ижтимоий муассасалар кишилар турмуши билан боғлиқлигини ҳамда меҳнат ва кишиларнинг ўзаро муносабати жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган. Ибн Халдун тарихий-ижтимоий тараққиётнинг моддий тамойилларга асосланиши ҳақида фикр юритган[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ибн Халдун“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.