Henrik Ibsen
Ҳенрик Ибсен (1828.20.3, Шиен — 1906.23.5, Кристиания) — норвег драматурги. Бергендаги биринчи миллий норвег театрига (1852—57), Кристианиядаги норвег театрига (1857—62) раҳбарлик қилган. Илк шеърлари ва "Катлина" (1850) драмаси Европадаги 1848-йил инқилоби таъсирида яратилган. Рим, Дрезден, Мюнхенда яшаган (1864—91). "Эстротлик Ингер хоним" (1855), "Гелгеландаги урушлар" (1858), "Тахт учун кураш" (1863) тарихий драмаларида Европа романтизмининг таъсири сезилади. "Бранд" (1866) ва "Пер Гюнт" (1867) фалсафий-рамзий поэтик драмаларида норвег киборлари ҳаёти тасвир этилган. И.нинг "Жамият пешволари" (1877), "Уя" (1879), "Шарпалар" (1881), "Халқ душмани" (1882) песалари машҳур. "Ёввойи ўрдак" (1884), "Росмерсхолм" (1886), "Денгиздан келаётган аёл" (1888), "Гедда Габлер" (1890) каби драмаларида сўнгги даврга хос рамзий унсурлар акс этган. "Қурувчи Солнес" (1892), "Кичкина Эй-олф" (1894) ва б. асарлари Европа реалистик драматургиясининг ютукларидан ҳисобланади. И. жаҳон драматургияси ва театрига катта таъсир ўтказди. "Шарпалар" песасидан парчалар ўзбек тилига таржима қилинган (1974). [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |