Игнитрон (лот. игнис — олов ва (электр) рон) — симоб катод ва бошқариладиган ёй разрядям бир анодли ион асбоб. Иши газлардаги ёй разрядга асосланган. И. да кремний карбиди ёки бор карбидидан қилинган қўшимча электрод — ёққич ишлатилади. Ёққичга кучланиш берилганда ёққич билан симоб катоднинг туташган қисмида уч-кун чиқади. Шунда асосий анод ёй разрядини хрсил қилади. Ёқиш кучланиши фазасини асосий кучланиш фазасига нисбатан ўзгартириб, И. дан ўтувчи ток миқдорини бошқариш мумкин. И. металл ва шиша қобиқии қилиб ишлаб чиқарилади. Металл қобиқли И. ток кучининг ўртача қиймати 20—700 а (аноддаги кучланиш амплитудаси 5 кВ гача), шиша қобиқли И.да — 100 а гача (5 кВ) бўлади. И. кучли тўғриловчи қурилмалар, электр юритмалар, электр пайвандлаш қурилмалари, темир йўл лардаги кичик электр ст-ялари ва б. жойларда ишлатилади. И. ўрнига ярим ўтказгичли қурилмалар ҳам ишлатилмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил