Iguanalar
Игуаналар (Игуанидаэ) — калтакесаклар оиласи. Танасининг шакли ва ранги ҳар хил. Узунлиги бир неча см дан 2 м гача (Игуана игуана). Боши жуда кўп майда қалқончалар билан қопланган. Агамаларга ўхшайди, улардан тишларининг жағига ички томондан ёпишганлиги билан фарқ қилади. Оёқлари яхши ривожланган. 500 га яқин тури маълум. Шимолий ва Жанубий Америка, Мадагаскар ва айрим Полинезия оролларида тарқалган[1]. Кўпчилиги ўрмонларда дарахтлар шохида, чўл ва тоғларда яшайди, айрим турлари умрининг бир қисмини сувда ўтказади. Асосан, ҳашаротлар ва б. майда умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади, айрим турлари ўсимликхўр. Тухум қўйиб кўпаяди, бир қанча турлари тухумдан тирик туғади. Гўшти, тухуми ва те-рисидан фойдаланилади. 13 тури ва кўпчилик кенжа турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.[2]
| Игуанидаэ | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Хордалилар |
| Синф: | Судралиб юрувчилар |
| Туркум: | Тангачалилар |
| Оила: | Игуанидаэ |
Манбалар
- ↑ Бауэр, Аарон М.. Энcйcлопедиа оф Рептилес анд Ампҳибианс. Сан Диэго: Аcадемиc Пресс, 1998 — 140–142-бет. ИСБН 0-12-178560-2.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |