Ilhom (studiya)
Илҳом – театр-студияси Тошкентдаги драма театри, Ўзбекистон. ЎзССРдаги биринчи мустақил театр. „Илҳом“ театрининг биринчи номи „Театр ёшлари экспериментал студияси“. Театрда актёрлар, рассомлар, мусиқачилар, театр мутахассислари фаолият юритади.
Театр тарихи
„Илҳом“ театри Совет Иттифоқидаги биринчи профессионал нодавлат театрлардан бири ҳисобланади. Унга 1976-йилда режиссёр Марк Вайл (2007-йил сентабр ойида фожиали вафотигача унинг бадиий раҳбари бўлган) ҳамда Тошкент театр ва рассомлик институтининг бир гуруҳ битирувчилари томонидан профессионал актёрлар учун театр студияси сифатида асос солинган. Илҳом театри 1976-йилда М. Вайл томонидан „Театр ёшлари тажриба студияси“ номи билан ташкил бўлган. 1989-йилдан ҳозирги номини эгаллаган.
Театр кўча театри анъаналарида яратилган „Масхарабоз-76“ спектакли билан бошланди. Ушбу спектакл билан труппа Новгород вилоятида концерт беришга борди.
Спектакллари ўзбек ва рус тилларида ижро этилади. Студиянинг асосий мақсади – театр санъатида янги ифода воситаларини излаш, тажриба қилиш, ёш драматург, актёр ва режиссорларнинг илк чиқиши (дебют) ларини уюштиришдан иборат. Энг яхши спектакллари: „Ўрдак ови“ (А. Вампилов), „Қўшиқ учун ўлим йўқ“ (Г. Лорка), „Жамоат фикри“ (А. Баранга), „Муҳаммад, Мамед, Мамеш“ (Ч. Ҳусаинов), „Тикансиз типратиканлар“, „Оқ отлар учун валс“, „Темир хотин“ (Ш. Бошбеков), „Машарабозлар учун регтайм“, „Оппоқ, оппоқ қора лайлак“ (А. Қодирий асарлари асосида), „Бахтли гадолар“ (К. Гоцси) ва бошқалар. Ж. Обидов, К. Арутюнян, А. Завялова, Б. Матжонов, М. Каминский, М. Турпишчева, Б. Зокиров кабилар театрнинг етакчи актёрларидир. Театрнинг бадиий раҳбари – Марк Вайл[1].
Театрнинг ривожланиш босқичлари
Театр асосчиси Марк Вайл[2] таъкидлашича, „Илҳом“ театри ривожланишида уч босқич бўлган: „Театрда ҳар доим маълум бир давра ва одамлар оқими бўлган, улар қачонки нимадир қилиш керак бўлганида қилишган, аммо „Илҳом“даги ишлари тугаши биланоқ театрни тарк этишган“.
Биринчи босқич 1976-йилда ташкил этилган бўлиб, тахминан 1982-йилгача чўзилган. Унинг биринчи гастроли Москвада (Моссовет театрининг кичик саҳнасида) бўлиб ўтган. „Илҳом“ репертуари Москвада катта резонансга сабаб бўлган.
Иккинчи босқични „қайта қуриш“ йиллари билан боғлаш мумкин. Бу вақтда театрда сўзсиз импровизация спектакллари ўйнай бошланган. Масалан: визуал метафора театри, масхарабозлик театри. М. Вайлнинг „Масхарабозлар учун рагтайм“, „Кломадей“, „Петрушка“ (И. Стравинскийнинг „Петрушка“ балети асосида) спектакллари шу даврга мансуб.
Учинчи босқични Марк Вайл СССР парчаланиб, мустақил Ўзбекистон вужудга келган пайтдан бошлаб „Илҳом“ театри тараққиётида белгилаб берди. Режиссёрнинг фикрича, ўша давр спектаклига мисол сифатида Гозсининг „Бахтли тиланчилар“ спектаклини келтириш мумкин. Вайл 2006-йил апрел ойида „Росбалт“ ахборот агентлигига берган интервюсида айтганидек, бу спектаклда „импровизация жанрининг анъанавий ниқоблари ва ўзбек маскарабози жонланди“[3]. Шунингдек, драматург Абдулла Қодирийнинг[4] „Белий белий чорний аист“, А. Пушкиннинг „Подражения Корану“[5], М. Майлнинг „Радение с гранатом“, Д. Тихомировнинг спектакллари шу даврдга тўғри келади.
„Илҳом“ театри ижодий ҳаётининг тўртинчи босқичи 2007-йил 7-сентябрдаги фожиали воқеа – Марк Вайл вафотидан сўнг бошланди. Марк Вайл вафотидан сўнг актёр Борис Ғофуров „Илҳом“ театрининг бадиий раҳбари бўлди. Ҳозир театр бир вақтнинг ўзида классика (Алишер Навоийнинг „Етти ой“) ва замонавий драма (Михаил Угаровнинг „Буммер офф“, Михаил Дурненковнинг „Ахлат“, Й. Клавдиевнинг „Девор ортида ёмғир“) иккита йўналишни ривожлантирмоқда.
Театр Германия, Франсия, Австрия, Буюк Британия, Ирландия, Норвегия, Дания, Литва, Югославия, Грузия, Исроил, Япония, АҚШ ва Россиянинг кўплаб шаҳарларида гастролларда бўлган.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „'Ильхом' - это больше, чем театр“ (ру). Росбалт. 2023-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
- ↑ Масхарабоз — узбекский национальный разговорный жанр.
- ↑ Юлия Нетёсова, «Прощание с Марком Вайлем». «Росбалт», 13 сентября 2007 года. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-11-27 санасида архивланган): Эта пьеса, сохранившаяся в черновиках, была написана узбекским прозаиком Абдуллой Кадыри в тридцатые годы ХХ века, её Марк Вайль собирал по архивам два года. В спектакле затрагивается весьма непростая для консервативного общества тема: действие происходит в начале ХХ века в Ташкенте, и по сценарию молодой парень-узбек начинает испытывать к своему другу чувства, которые переполняют его и, возможно, уже не помещаются в определение дружбы. Поднятие этой темы в театре «Ильхом», даже в очень аккуратной эстетической манере, которая всегда была присуща Вайлю, безо всякой грязи и порнографии, явилось по мнению ряда комментаторов своего рода нарушением культурного табу.
- ↑ „Узбекистан: Обвиняемые в убийстве Марка Вайля считают режиссера виновным в собственной смерти“. Фергана.Ру. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |