Теология, илоҳиёт (юн. тҳеос — худо ва ...логия) — худонинг моҳияти ва иродаси ҳақидаги диний талимотлар мажмуи. Худо шахсан ўзини ваҳий орқали кишиларга маълум қилади деган консепсияга асосланади. Муқаддас китоблар ва муқаддаслаштирилган ёзувлар Теологиянинг асосий манбалари ҳисобланади. Теология турли диний ўқув юртлари — семинариялар, академиялар, мадрасалар ва бошқаларда ўқитилади. Теология тушунчаси аввало иудаизм ва христианликка нисбатан қўлланган. Теология исломда илоҳиёт, калом атамалари билан ҳам аталади.