Ilya Chavchavadze

Иля Григоревич Чавчавадзе [1837.27.10(8.11), Кварели 1907.30.8(12.9), Тбилиси] — грузин ёзувчиси ва жамоат арбоби. Петербург университетида (1857—61) таҳсил кўрган. 1861-йил ватанига қайтиб, грузин адабиётидаги инқилобийдемократик йўналишга бошчилик қилган. 1864-йилдан эътиборан адабий фаолиятдан ташқари, давлат ва жамоатчилик муассасаларида ҳам хизмат қилиб, 1861-йил ислоҳоти туфайли дворянлар ва деҳқонлар ўртасидаги муносабатни мувофикдаштириш ишлари билан шуғулланган. Узоқ йиллар грузинлар ўртасида саводхонликни тарқатиш жамиятига раис, "Иверия" газ.га мухаррир (1877— 1902) ва грузин драматурглари жамияти ҳайъатига раҳбар (1879-йилдан) бўлиб ишлаган. 1906-йилда эса Давлат кенгашига аъзо этиб сайланган. Ч. Тбилисидан Сагурамога кетаётганида чор охранкаси жосуслари томонидан улдирилган.
Чавчавадзе ижоди ХИХ асрнинг 50-йилларида бошланган. "Рўё" (1859), "Бир неча манзара ёки Қароқчи ҳаётидан бир лавҳа" (1860) достонлари ва "Фақир кишининг ҳикояси" (1859—62), "У ҳам одамми?" (1859—63), "Отарнинг беваси" (1880) қиссаларида Ч. фузин жамиятидага синфийтабақавий зиддиятларни, меҳнаткаш халқ ҳақ-ҳуқуқларининг поймол қилинганини акс эттирган.
Табиат тасвирига бағишланган "Кварели тоғларига" (1857) сингари айрим шеърларни истисно қилганда Ч.нинг поэтик асарларида ҳам ватанпарварлик ғоялари устуворлик қилган. Шоирнинг халқ ижоди асарлари сюжети асосида ёзилган "Дарвеш" (1883) достонида инсон жамиятда яшаши ва шу жамиятни такомиллаштириш йўлида меҳнат қилиши лозим, деган фикр олға сурилган. Грузин адабий тилини халққа яқинлаштириш ва грузин адабиётида реалистик тасвир теранлашувида Ч.нинг хизматлари катта. Асарлари кўплаб тилларга таржима қилинган. Шоир Мацминда тоғи (Тбилиси)даги грузин адабиёти ва маданияти арбоблари пантеонига дафн этилган.
Манбалар
- Стихотворения и поэми, Ленинград, 1979.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |