Import
Импорт (лотинча импортаре — „олиб кириш“) — бирор молни мамлакатга сотиш учун олиб кириш. Импорт мамлакати, деганда импорт қилинаётган мол ишлаб чиқарилган мамлакат тушунилади.
Импорт (инг . импорт — келтириш, олиб келиш) — мамлакатнинг ички бозорида сотиш учун, шунингдек, уларни учинчи мамлакатга ўтказиб юбориш учун чет эл товарлари, хизматлар, технологиялар, капиталлар, қимматли қогозлар ва б. келтириш. Юклар, пассажирларни чет элдан ташиб келтириш, сайёҳлик, суғурта, илмий-техника билимлари ва б. хизматлар ҳаражатлари ҳам И. таркибига киради.
И. божхона божлари, шунингдек, миқдорий чеклашлар, лицензиялаш тизими ва б. нотариф тарздаги воситалар билан тартибга солинади. И.нинг экспортаан устунлиги мамлакатнинг таш-қи савдосида салбий салдони вужудга келтиради ва бу ҳол мамлакатнинг умумий иқтисодий салоҳиятида салбий ҳодиса деб қаралади.[1]
Импортни тартибга солиш асосан уни тарифли ва тарифсиз воситалар орқали чеклашдан иборат. Асосий тарифли тўсиқ сифатида божхона божларини ошириш ва чекловлар қўйилиши тушунилади.
Яна қаранг
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |