Ин ва Ян - қадимги Хитой фалсафаси талқинига кўра, борлиқнинг ибтидосини ифодаловчи тушунча бўлиб, унинг мазмуни бўйича дунёнинг илк босқичи икки қарама-қарши кучнинг ажралишидан иборат. Мазкур қарама-қарши куч эса ёруғлик ва қоронғулик тарзида кўрсатилган.
“И Сзин” (“О'згаришлар китоби”)да келишича, “Ин ва ян” тушунчаси орқали нур ва қоронғулик, қаттиқ ва юмшоқ жисмлари фодаланган. Хитой фалсафаси ривожланиши жараёнида ушбу тушунча оламдаги қарама-қарши номларнинг ўзаро та’сири рамзи бўлиб хизмат қилган: ёруғлик ва зулмат, кун ва тун, қуёш ва ой, осмон ва замин, иссиқ ва совуқ, мусбат ва манфий, жуфт ва тоқ. Нео-конфусийликнинг қайта ишланган э’тиқодий қарашлари, айниқса, “ли” та’лимоти (мутлақҳақиқат)да “ин ва ян”нинг мавҳум ма’носи янада ойдинлашди. Борлиқни ҳаракатлантирувчи асосий қудрат сифатида қараладиган ва табиатдаги доимий ўзгаришлар бош сабабчиси ўлароқ кўриладиган “Ин ва ян”нинг мусбат ва манфий кучлари ўзаро та’сири ҳақидаги консепсия Хитой фалсафасининг кўплаб диалектик қарашлари асосий мазмунини ташкил этади. “Ин ва ян”нинг дуалистик кучи тўғрисидаги та’лимот - хитой фалсафасидаги диалектик тузилманинг ажралмас элементи саналган. Милоддан аввалги В-ИИИ асрларда мазкур та’лимот мазмунини ифодалаган “ин ян сзя” номли қадимги Хитой фалсафа мактаби фаолият кўрсатган. Шунингдек, “ин ва ян” та’лимоти Хитойда тиббиёт, кимё, мусиқа ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун назарий асос бўлиб хизмат қилган.
Бир неча минг йиллар аввал Хитойда кашф этилган ушбу тамойил дастлаб дунёдаги ҳодисаларга материалистик тус беришга асосланган эди. Бироқ у қайта ишланиб ривожлангани сари метафизик (ғайбий) характер касб эта бошлади. Айни пайтда, япон фалсафасида унинг материалистик моҳияти устун эканлиги то'г'рисидаги қараш сақланиб қолган, шу жиҳатдан, хитой ва япон халқининг “ин ва ян” ғоясига нисбатан тушунчалар тубдан фарқ қилади. Японияда янги диний ҳаракат сифатида юзага келган “оомото-кё”да эса ушбу тамойил Идзу (ё - олов илоҳи) ва Мидзу (ин - сув илоҳи) ма’будлари ўлароқ талқин қилинган.
Қадимги Хитой фалсафасига кўра, яхлит азалий материя “тайсзи” ягона ва бўлинмас - ин ва ян номли икки қарама-қарши субстансияни келтириб чиқарган. Диний э’тиқод жиҳатидан, “ин” (қора) дастлаб тоғнинг соя қисмини, кейинроқ аёл, шимол, қорунгулик, ўлим, ер, ой, жуфт сонлар ва салбий тушунчаларни ифодалаган. Ян эса тоғнинг ёруғ (жануб) томони, эркак, ҳаёт, осмон, қуёш, тоқ сонлар ва ижобий тушунчаларни англатган.
Бу тушунча фундаментал асос сифатида даосизмда қабул қилиниб, “дао” табиатини тушунтирувчи икки жиҳатга айланди. Биринчиси, барча нарсалар мунтазам ўзгариб туради. Иккинчиси, қарама-қаршиликлар аслида бир-бирини тўлдиради (қора бўлмас оқни ажратиш мушкул бўлгани каби). Шу нуқтаи назардан, инсоният мавжудлигининг моҳияти мазкур қарама-қаршиликлар ўртасида мувозанат ва уйғунликни та’минлашдир. Буни тушуниш учун қуйидагини англаш лозимки, дунёда “хотима” деган категория нисбий характерга эга бўлиб, якунланган бўлиб кўринган нарса аслида ўз шаклини ўзгартирган ҳолда давом этаётган бўлади.
Ин ва ян консепсиясидаги ўзаро та’сир ва кураш дастлаб беш элементдан келиб чиққан: “у-син” - сув, олов, ёғоч, металл ва тупроқ. Улардан эса моддий дунёнинг қолган элементлари, жумладан инсон - “ван у” (ўн минг нарса) юзага келган. Қолаверса, мазкур беш элемент мунтазам ҳаракат ва ўзаро уйғунликка эга: сув - дарахт, ёғоч - олов, кул - замин, тупроқ - металл, металл - сув ёки бўлмаса, улар ўзаро акси та’сир кўрсатади: сув оловни ўчиради, олов метални эритади, металл (болта ва бошқа асбоб-ускуна шаклида) дарахтни кесади, дарахт заминни ёриб чиқади, тупроқ эса сув йўлини тўсади.
Шу ўринда айтиш мумкинки, “ин ва ян’” фалсафаси нафақат қадимги хитой халқи дунёқарашини шакллантирди, балки ан’анавий хитой тиббиёти учун назарий асос яратди. Хитой тиббиёти томонидан инсон ва табиатни мужассамлаштирувчи борлиқ ҳодисалари яхлит ҳақиқатнинг турли қирраларини ифодалайдиган ин ва яннинг икки бошланғич нуқтаси сифатида талқин қилинади. Хитой тиббиётида “ин ва ян” тушунчаси қўлланилишига оддий мисол, бу - янги туғган аёлга нисбатан чекловлар тизимини қўлланиши ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 223.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.