Инабе (японча: いなべ市, Инабе-ши?) Япониянинг Миэ префектурасида жойлашган шаҳардир. 2021-йил 1-август ҳолатига кўра, шаҳарда 17314 та хонадонда 43114 нафар аҳоли истиқомат қилади ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 200 нафарни ташкил қилади[1]. Шаҳарнинг умумий майдони 219,58 квадрат километр (84,78 ми²) га тенг.

Инабе

いなべ市
Шаҳар
Skyline of Inabe
Inabe
Байроқ
Inabe
Герб
Мамлакат Япония
Вилоят Кансаи
Префектура Миэ
Ҳукумат
 • Маёр Ясуши Ҳиоки
Майдон 219.58 км2 (84.78 кв ми)
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2021-йил)
43 114 киши
Зичлиги 200 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
Телефон коди 94-74-5820
Рю тоғи ва Фуживара тоғи кунгабоқар майдони билан

Географияси

Инабе Кии ярим оролининг узоқ шимоли-шарқий чеккасида ва Миэ префектурасининг узоқ шимоли-ғарбий қисмида, Гифу ва Шига префектуралари билан чегарада жойлашган. Инабе дарёси шаҳар марказидан оқиб ўтади.

Қўшни муниципалитетлар

Иқлими

Инабе нам субтропик иқлимга эга (Кöппен Cфа), ёзи иссиқ ва қиши салқин ҳамда қор ёғмайди. Инабеда ўртача йиллик ҳарорат 13,0 °C ни ташкил этадди. Йиллик ўртача ёғингарчилик 1960 мм, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади[2].

Ҳокусеи(1981 — 2010) иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Ёғингарчилик меъёри, мм 74,1 93,2 152,4 178,9 231,9 290,4 289,2 213,4 286,4 144,5 97,1 65,9 2 117,4
Ёмғир, мм 10,5 10,4 12,0 10,3 11,6 13,4 14,3 11,0 12,3 9,6 8,3 9,8 133,5
Манба: Япония Метеорология Агентлиги[3]

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[4], Инабе аҳолиси сони сўнгги 30 йил ичида нисбатан барқарор бўлиб қолган.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
192032,074—    
193034,058+6.2%
194032,92−3.3%
195043,568+32.3%
196040,007−8.2%
197038,414−4.0%
198041,591+8.3%
199043,882+5.5%
200045,63+4.0%
201045 675+99998.6%

Тарихи

Замонавий Инабе ҳудуди қадимги Исе вилоятининг бир қисми бўлган, ўша пайтдаги Эдо даврида асосан Кувана доменининг назорати остида эди. 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг яратилиши билан Инабе туманида Агеки қишлоғи ташкил этилди. Агеки 1929-йил 10-мартда шаҳарча мақомига кўтарилди ҳамда 1955-йил 1-апрелда қўшни Тояширо ва Ямасато қишлоқлари билан бирлашиб, Ҳокусеи шаҳрини ташкил қилди. Инабе шаҳри 2003-йил 1-декабрда собиқ Ҳокусеи шаҳрининг қўшни Инабе, Даян ва Фуживара билан қўшилиши натижасида ташкил этилган.

Ҳукумат

Инабе тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 18 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Инабе шаҳрида, Тоин шаҳри билан биргаликда Миэ префектураси ассамблеясига икки аъзони қўшиш ҳуқуқи мавжуд. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Миэ 3-округи таркибига киради.

Иқтисодиёти

Инабе минтақавий савдо маркази бўлиб, иқтисодиёти аралаш саноат ва қишлоқ хўжалигига асосланади. Тоёта Мотор, Денсо ва бошқа автомобилсозлик саноат корхоналари маҳаллий иқтисодиётнинг кучли таркибий қисмини ташкил этади.

Таълим тизими

Инабе шаҳрида 11 та давлат бошланғич таълим мактаби ва шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган тўртта давлат ўрта таълим мактаби ҳамда Миэ префектураси таълим бошқармаси томонидан бошқариладиган битта давлат юқори таълим мактаби фаолият юритади.

Транспорт

Темир йўл

Санги темир йўли — Санги линияси

  • Умедои — Даиан — Мисато — Нйūгава — Исе-Ҳатта — Ҳигаши-Фуживара — Ниши-Ножири — Ниши-Фуживара

Санги темир йўли — Хокусеи линияси

  • Ōизуми — Соҳара — Оҳда — Агеки

Магистрал йўл

  • Миллий йўналиш 306
  • Миллий йўналиш 365
  • Миллий йўналиш 421

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

  • Юк темир йўл музейи

Таниқли одамлар

Галерея

Инабе кутубхонаси
Касуга-жинжа (Инабе), Чозуя
Касуга-жинжа (Инабе), Ҳаиден
Гёжунжи ибодатхонаси
Фуживарачо Сакамото ва Ямагучи манзаралари

Манбалар

Ҳаволалар