Инари — Финландиянинг шим.даги кўл. Скандинавия тоғлари билан Манселкя қатор тепалари оралиғидаги кенг ботикда, 119м баландликда жойлашган. Майд. 1050 км2. Чуқ. 60 м гача. Қирғоқлари кучли емирилган, 3000 дан ортиқ орол ва қоялар бор. ноябр ойидан мартгача музлайди. Пац-Ёки дарёси орқали Баренс денгизи билан туташган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил