Indekslash
Индекслаш ёки индексация (лотинча: индех — кўрсаткич, рўйхат) — истеъмол товарлари ва хизматлар нархининг ўсиб боришига мувофиқ давлат томонидан фуқароларнинг пул даромадларини ошириб бориш; истеъмолчиларни инфляциядан ҳимоя қилиш усулларидан бири.[1] Шу йўл билан аҳолининг харид қобилияти ва ўртача реал даромади сақлаб қолинади.
Кредит ва тўлов шартномалари, иш ҳақи, дивидендлар, фоизлар, нафақа, пенсия ва бошқалар тўловларни амалга оширишда махсус индекслаш коэффициентларига асосланилади. Индекслаш, асосан, мамлакат ичидаги жараёнларга нисбатан амалга оширилади. Истеъмол товар (хизмат)ларини ишлаб чиқариш пасайиб кетган шароитда давлат (ёки давлат бюджети) пул қадрсизланишини тўлиқ қоплайдиган индекслаш ўтказа олмайди. Шу боис кўпинча қисман индекслаш амалга оширилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ "Индекслаш". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент. 2000-2005.
Ҳаволалар
- „Индекслаш, инфляция ва валюта сиёсати: Қисқача маълумот“, Фернандо Лефорт (ингл.)
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |