Inder (tuman)
Индер тумани — Атиров вилоятининг шимолий қисмида жойлашган. Туман 1933-йили ташкил топган. Туманнинг маъмурий маркази — Индербўр қишлоғи.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Атиров вилояти |
| Маъмурий маркази | Индербўр |
| Асос солинган санаси | 1933-йил |
| Аким | Рахметқалиев Жангелди |
| Аҳоли (2010) | 30 950[1] (3-ўрин) |
| Зичлиги | 2,8 киши./км² |
| Динлар таркиби | мусулмонлар, христианлар |
| Майдони | 10 900 км² |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +7 71234 |
| Почта индекси | 060200-060206[2] |
| Автомобил рақами коди | Э, 06 |
| Харитада | |
|
| |
Умумий маълумот
Ҳудуди 10,9 минг км2. Аҳолиси 30,7 минг киши, ўртача зичлиги 1 км2-га 2,8 кишидан тўғри келади (2007). Туман маркази Индербўр қишлоғи. Йирик қишлоқлари: Индербўр, Кулагино, Ўрлик, Елтай, Зелений, Жарсуат ва Бедана қишлоқларии. Туман маркази Индер қишлоғи, вилоят маркази саналмиш Атиров шаҳри билан оралиқ масофаси — 200 км.
Иқлими
Индер туманининг иқлими кескин континентал: қиши илиқ, ёзи жазирама. Январ ойининг ўртача йиллик ҳарорати 12,3 °C, июлники 25,3 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик ўртача миқдори 200 мм.
Саноати
Саноати барчаси „Индербўрат“ ва „Индертуз“ аксионерлик жамоатига қарашли. Бундаги саноат маркази Индербўр қишлоғи.[3]
Автомабил йўллари
Туман ери бўйича Ёйиқ дарёсининг икки ёқасини бўйлаб, энг йирик қишлоқларни кесиб, республика аҳамиятига эга Атиров Ўрал автомобил магистрали ўтади. Ёйиқ дарёсида дарё сув йўли мавжуд. Туман ҳудудидан Ўрта Осиё Марказий газ қувуридан тортилган тармоқлар орқали газ ташилади. Буларнинг асосида туманда автомабил колоннаси, „Индергаз“ маҳкамаси фаолият юритади.
Манбалар
- ↑ ҚР елді мекендерінің тұрғындар саны
- ↑ Почтовые индексы Казахстана
- ↑ Қозоқ энсиклопедияси
Ҳаволалар
- На сайте акимата Атырауской области[сайт ишламайди]