Indiana
Индиана — АҚШнинг шимолидаги штат. Мичиган кўли билан Огаё дарёси оралиғида. Майд. 94 минг км2. Аҳолиси 6,1 млн. киши, шунинг 65% шаҳарларда яшайди (2001). Маъмурий маркази ва энг катта шаҳри — Индианаполис. Ер юзаси ўр-қирли текислик. Энг баланд жойи 378 м. Иқлими мўътадил континентал, ёзи иссиқ. Йиллик ўртача ёғин 1000 мм. Ўрмонлар деярли қирқиб тугатилган.
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Индианаполис | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Индианаполис Форт Wайне Эвансвилле | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 38-ўринда 94,321 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 15-ўринда 6,271,973 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 16-ўринда $227,569 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
19-бўлиб 11 декабр 1816 | ||||
| Вақт | УТC-5 (ЭСТ) / -6 (CСТ) | ||||
| Қисқартма | ИЛ [17] | ||||
| Штат гули | Пеонй (Паэониа) | ||||
| Штат дарахти | Тулип-треэ | ||||
Индиана— индустриал-аграр штат. Саноатининг етакчи тармоқлари: умумий машинасозлик (самолёт, ракета ва машина двигателлари, йўл машиналари, қишлоқ хўжалиги қуроллари, радиоэлектроника асбоблари ишлаб чиқариш) ва қора металлургия (чўян ва пўлат эритишда АҚШда етакчи ўринда). Кимё, кимё-фармацевтика, резина, озиқ-овқат саноатлари ҳам ривожланган.
Индиана "маккажўхори минтақаси"нинг шарқий чеккасида жойлашган. Тупроғи қоратупроқ. Асосий экинлари: маккажўхори ва буғдой. Чорвачилик қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотининг ярмидан кўпроғини беради. Огаё дарёси ва Уобаш дарёсининг қуйи қисмида кема қатнайди.
Индиана ҳудудида европаликлар келгунга қадар индейсларнинг кўп сонли қабилалари яшаган. Индианани ХВИИ аср охирида франсузлар эгаллади. 1763 йилдан Буюк Британия мулки. 1783 йилдан АҚСҲ таркибида. Индиана 1816 йилдан АҚСҲ штати.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |