Инконел — асосини никел ташкил қилган иссиқбардош қотишма. Тар-киби: 0,15% углерод, 75—76% никел, 12—15% хром, 6—9% темир, 1% ча марганец, 0,5% ча кремний, 0,5% ча мис. Қотишма 900° гача температурада юқори мустаҳкамликка ва зарбий қовушоқликка чидамлилиги билан ажралиб туради. И.дан ясалган буюмлар яхши пай-вандланади. И.га титан, молибден ва алюминий қўшиб (жами 14% чамаси-да), янада мустаҳкам қотишма олинади. И. кимё ва озиқ-овқат саноати аппаратлари, авиация двигателлари, газ турбиналари, реактив двигателларда ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил