Инончхон, Ўғул ҳожиб (асл исми Бадруддин Ўғул ҳожиб (?—1223) — ануштегинийлар — хоразмшоҳлар амири лашкарларидан, ҳожиб (ХИИИ аср). Муҳаммад Хоразмшоҳ 1216-йил ёзидаги Ирғиз дарё’си бўйидаги жангса кўрсатган қаҳрамонлиги эвазига Инончхон унвонини беради. Жалолиддин хоразм-шоҳ этиб тайинлангандан сўнг ўрганчга келганда И. қипчоқ амирларининг унга қарши уюштираётган суиқасддан ўз вақтида огоҳлантирган. 1219-йил И. амир Ихтиёруддин Кушлу билан биргаликда Бухоро мудофаасига раҳбарлик қилади. Мўғуллар Бухорони истило қилганларидан сўнг И. Наса (Нисо) вилоятига келади. Бу ерда Муқаммад Хоразмшоҳнингтўзиб кетган аскарларини тўплашга эришади, қурол-яроғ, отлар, ки-йим-кечак, озиқовқат ғамлаб, курашни давом эттиради. Нашжувон отлоги яқинида мўғул босқинчиларини тор-мор келтиради. Сўнгра И. Обивард томон юриш қилган. Бу ерда унга Муҳаммад Хоразмшоҳнинг яна анчагина жангчилари ва амирлари келиб қўшилган. 1221-йил И. Сабзаворни уз тасарру-фига киритади. Ҳуросоннинг катта қис-мига ҳукмронлик қилишга муваффақ бўлган И. 1223-йилда ал-Ҳалқа мавзеида мўгуллар (10 минг киши) билан яна жанг қилади, лекин бу муҳорабада И. енгилади. Рей ш.да турган Ғиёсудсин Пир-шоҳ (Муҳаммад Хоразмшоҳнинг ўғли) саройидан паноҳ топади ва бир неча кундан сўнг заҳарлаб ўлдирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил