Интеллигент Мусиc Прожеcт — 2012-йилдаболгариялик тадбиркор Милен Врабевски томонидан ташкил этилган мусиқий гуруҳ. Гуруҳ „Интентион“ қўшиғи билан Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-2022“ танловида Болгария шарафини ҳимоя қилган. Бироқ 10-май куни бўлиб ўтган ярим финал босқичидан ўта олмаган ва танлов финалига йўлланма қўлга кирита олмаган.

Интеллигент Мусиc Прожеcт
Intelligent Music Project „Eurovision-2022“ tanlovida
Интеллигент Мусиc Прожеcт „Эуровисион-2022“ танловида
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Болгария
Фаолият йиллари 2012-ҳозиргача
Жанр прогрессив-рок
Лейбл Интеллигент Мусиc
Таркиб
Вебсайт интеллигент-мусиc.cом

Тарихи

Гуруҳ тадбиркор Милен Врабевски томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг таркибида турли даврларда Симон Пҳиллипс, Жоҳн Пайне, Cарл Сентанcе, Боббй Рондинелли ва Тодд Сучерман каби таниқли мусиқачилар фаолият юритган. Интеллигент Мусиc Прожеcт ўзининг илк албомини 2012-йилда эълон қилган ҳамда шундан буён мунтазам равишда янги мусиқий асарлар чиқариб, консерт сафарларида қатнашиб келган. Гуруҳнинг ҳозирги етакчи вокалчиси Болгариянинг „Х Фаcтор“ танлови ғолиби Славин Славчев ҳисобланади.

2021-йил ноябр ойида Болгария миллий телерадиокомпанияси БНТ Интеллигент Мусиc Прожеcт гуруҳининг Туриннинг мезбонлигида ўтказилган „Эуровисион-2022“ танловида мамлакат вакили сифатида иштирок этишини эълон қилган. Гуруҳнинг танлов учун тайёрланган „Интентион“ қўшиғи 5-декабр куни тақдим этилган ва ўша мавсумда расман эълон қилинган илк танлов қўшиғига айланган[1].

Ўша пайтда гуруҳ таркибидан Ронниэ Ромеро, Биссер Иванов, Славин Славчев, Иво Стефанов, Димитар Сираков ҳамда Стоян Янкоулов ўрин олган. Янкоулов аввал ҳам Элица ва Стоян дуэти таркибида 2007 ва 2013-йилларда ўтказилган „Эуровисион-2007“ ҳамда „Эуровисион-2013“ танловларида Болгария шарафини ҳимоя қилган[2].

Гуруҳ аъзолари

Ҳозирги аъзолари[2][3]

Бошқа аъзолари[3]

Дискографияси

Студиявий албомлари

  • 2012 — Тҳе Поwер оф Минд
  • 2014 — Мй Кинд ў Ловин'
  • 2015 — Тоучинг тҳе Дивине
  • 2018 — Сорcерй Инсиде
  • 2020 — Лифе Мотион
  • 2021 — Тҳе Cреатион
  • 2022 — Унcондитионед
  • 2024 — Мираcлес Беёнд

Сингллари

  • 2020 — „Эверй Тиме“
  • 2020 — „И Кноw“
  • 2021 — „Листен“
  • 2021 — „Сометимес & Естердайс Тҳат Маттеред“
  • 2021 — „Интентион“
  • 2022 — „Тҳе Лонг Риде“
  • 2022 — „Неw Ҳеро“
  • 2023 — „Wаит фор тҳе Нигҳт“
  • 2024 — „Шине фор Ёу“
  • 2024 — „Дайс Роллин“
  • 2024 — „Мираcлес Беёнд“
  • 2025 — „Фиcтион“

Манбалар

  1. ↑ Wаарден, Франcиска ван „🇧🇬 Булгариа: Эуровисион 2022 Энтрй "Интентион" Релеасед“ (эн-ГБ). Эуровоих (2021-йил 5-декабр). 2022-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Фирст 2022 энтрй: Интеллигент Мусиc Прожеcт - Интентион 🇧🇬“ (эн-гб). Эуровисион.тв (2021-йил 5-декабр). 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Абоут Интеллигент Мусиc Прожеcт“ (эн-ГБ). 2022-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-феврал.