Интермецсо (итал. интермеззо — танаффус) — якка соз, ансамбл ёки оркестрга мўлжалланган эркин шаклдаги кичик мусиқа асари. Мустақил жанр сифатида биринчи марта Р. Шуман ўз ижодида қўллаган (фортепиано учун 6 та И., 1832). Фортепиано учун И. Брамс, А. Лядов, оркестр учун М. Мусоргский И. ёзишган. Баъзан туркум асарлар (консерт, соната, трио ва б.) ёки операнинг мустақил чолғу ва хор қисмлари ҳам И. дейилади. Ўзбекистонда Г. Мушел, Ик. Акбаров, А. Козловский каби композиторлар ижодида турли чолғу асбобларга мўлжалланган И.лар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил