Интернет (лотинча: интер — аро ва нет — тармоқ — стандарт минимал интернет протоколи (ИП) орқали маълумот алмашувчи компютер тармоқларининг бутунжаҳон ва омма учун очиқ тўпламидир. Бу маълумотларнинг асосий ташувчи протоколи — ТCП/.

Интернет тармоғининг тузилиши

ТCП/ИП ўзаро боғлиқ протоколлар йиғиндиси бўлиб, интернетда маълумот тарқалишида асосий ўрин эгаллайди. Интернет тармоғини минглаб академик, давлат, тижорат ва хонадон тармоқлари ташкил этади. Интернет электрон почта, чат ҳамда ўзаро боғланган саҳифалар ва бошқа Бутунжаҳон ўргимчак тўри сервисларидан ташкил топади.

Интернет тизими ва боғланиш

Интернет — катта (глобал) ва кичик (локал) компютер тармоқларини ўзаро боғловчи бутунжаҳон компютер тизими. Унда географик ўрни, замон ва макондан қатъий назар, айрим компютер ва майда тармоқлар ўзаро ҳамкорликда глобал информация инфратузилмасини ташкил этади. Қайдномалар тизими билан бошқариладиган барча ҳосила тармоқлар ҳамкорликда истеъмолчиларга маълумотни сақлаш, эълон қилиш, жўнатиш, қабул қилиш, излаш ва маълум бўлган барча вариантлар (матн, товуш, видеотасвир, фотосурат, графика, мусиқа тарзида ва бошқалар кўринишлар)да ахборот алмашинишга имкон яратади.

Интернетнинг ривожланиш тарихи

Интернет тизими ХХ асрнинг 60-йилларида пайдо бўлди. Ўша пайтларда Америка мудофаа департаменти ташаббуси билан компютерлар телефон тармоқларига улана бошлади. Дастлаб, бундай фаолият такомиллаштирилган лойиҳалар агентлиги (АКРА) тадқиқотлари доирасида олиб борилди. Бу тадқиқотлар совуқ уруш авж олган даврга тўғри келди. АҚСҲ мудофаа департаменти уруш бўлиб қолган тақдирда оддий коммуникация воситалари ишдан чиққудек бўлса, ўрнига янги қўшимча коммуникация воситаларини излаш билан фаол шуғулланди. 60-йиллар охири ва 70-йилларда интернет тармоғи унча кенг ривожланмади. Дастлабки ўн йиллик халқаро тармоқ, асосан, ҳарбийлар ва йирик олимларнинг шахсий электрон линиялари фаолияти доираси билан чекланди. Интернетнинг беқиёс ривожланиш суръати давлат, таълим, академик ва ижтимоий тузилмаларнинг ўзига хос умумий молиявий ва интеллектуал улушига боғлиқ бўлди.

ХХ асрнинг 70-йилларида турли тарқоқ компютерлар тармоқлари орасида информацияни узатиш ва алмашиниш қоидалари тизими ишлаб чиқилди. Булар ўзаро ҳамкорликка доир қайдномалар — Интернетwоркинг протоcолс (ИП) бўлиб, глобал тармоқни такомиллаштириш учун қулай муҳит яратди. ИП ўрнатган тартибга кўра, ҳар қандай алоҳида тармоқ информацияни кўп тармоқлар орқали „биринчи пунктдан то охирги пунктгача“ етиб боришини назорат қилиши лозим. Шунинг учун интернет негизини ташкил қиладиган қайдномалар тизими, хусусан, Трансмиссион Cонтрол Протоcол (ТCП), Филе Трансфер Протоcол (ФТП) ичида ИП муҳим қайдномалардан бири ҳисобланади.

Интернет ривожланишининг дастлабки босқичида уни, асосан, АҚСҲ мудофаа департаменти маблағ билан таъминлаган. 70-йиллар охирига келиб эса, асосан, уч таъминлаш манбаи ажралиб турди: ҳукумат, университетлар ва тадқиқот лабораториялари (шу жумладан мустақиллари ҳам).

80-йилларда интернет ўзига хос тарзда универсал кўламларгача ривожлана бошлади. Ўша даврда интернет воситасида узатиладиган информациянинг ўсиши „ойига 20 фоиздан кўпайтириб бориш“ шиори остида борди. Масалан, АҚСҲнинг асосий тармоғи бир секундда 165 миллион байт информацияни қайта ишлайди ва узатади. Бу суръат бир секундда „Бриттаника“ энсиклопедиясини узатиш учун етарли. 80-йиллар ўрталарида интернетни жамоат ва тижорат тармоқларига улаш натижасида Интернет тизими ҳам кўлам, ҳам сифат жиҳатидан ривожланди. 90-йилларда интернет тизимини бошқариш борасида туб ўзгаришлар юз берди.

Интернет стандартлар тизими ҳисобланади. У ўз фаолиятида ўзини ўзи ростлаб туриш, ўзини ўзи бошқариш фалсафасига риоя қилиб фолият юритади. Ҳозиргача уни бошқариб турадиган ягона ташкилот йўқ. Унинг фаолиятига доир қоидалар кириш мезонлари сифатида ишлаб чиқилган. Техник масалалар эса Интернет Энгинеэринг Форсе (ИЭТЛ) компаниясининг фаол иштирокида ҳал қилинади, барча стандартлар Интернет Арчитеcтуре Боард (ИАБ) компанияси томонидан қабул қилинади. ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида интернет тизими беқиёс даражада ўсди. Агар 80-йиллар охирида интернет тизимига тааллуқли 28000 дан ортиқ асосий компютерлар фаолият кўрсатган бўлса, 90-йиллар охирига келиб уларнинг сони ўнларча миллионга етди. Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони бутун ер юзи бўйича 160 миллион кишини ташкил қилди (1999).

Швейсариядаги ядро тадқиқотлари марказларидан бири мулти-медиа тизимининг тарқоқ компютерларини ягона тармоққа „боғлаш“нинг анча такомиллашган усулини ишлаб чиқди. У Wорлд Wиде Wеб (Жаҳон ўргимчак тўри) тизимида ўз аксини топди. Бу тизим интернетни ўзига хос оммавий ахборот воситасига айлантирди ҳамда у информация технологиялари, радио эшиттириш ва телекоммуникация имкониятларига эга бўлди. Энди интернет фақат матнни эмас, балки тасвирни, суратларни, расмларни, товуш ва видеотасвирларни ҳам узатишга, воқеа юз бераётган жойдан тўғридан-тўғри олиб беришга ҳам қодир.

Интернет барча анъанавий информация тизимлари — телекоммуникация, телерадиоэшиттириш, информацияларни халқаро миқёсда фаол алмаштириш кабиларнинг технологик имкониятларни уйғунлаштириб қўлланганлиги учун у бир неча вазифани — информация ва билимлар манбаи; оммавий ахборот воситаси, инсоният фаолиятининг барча соҳалари (шу жумладан, таълим-тарбия, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий, сайёҳлик ва ҳоказо) га тааллуқли информация хизматлари тизими; истиқболли бозор ва миллий компанияларнинг халқаро информация майдони ва жаҳон бозорига энг тежамли ва тезкор усулда қўшилиш имконини берадиган восита вазифасини ўтайди.

Жамоат ва тижорат тузилмалари учун интернетдан фойдаланиш имконияти ошган сари провайдерлар (интернет билан алоқа ўрнатишга хизмат кўрсатадиган компаниялар), интернет информацияси истеъмолчилари сони ҳам кўпаймоқда, информация манбаи ва оммавий ахборот воситаси сифатида интернет оммалашмоқда. Буларнинг барчаси ноширлар, журналистлар, информация агентликлари, и. ч. ҳамда савдо компаниялари ва фирмалари муҳитида рақобатнинг шаклланишига ижобий таъсир қилади. Телефон симларидан ташқари, оптик толали кабеллар, радио тармоғи ёки сунъий йўлдош орқали интернетга чиқиш мумкин бўлди. Бунинг учун интернет билан алоқа ўрнатишга хизмат кўрсатадиган компаниялар — провайдерлар бўлиши лозим. Ўзбекистонда интернетга улашга доир информация хизматлари 1997-йилдан кўрсатила бошлади. Дастлаб Найтов (ҳттп://www.найтов.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-03-21 санасида архивланган)), Узнет (ҳттп://www.узнет.нет (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-02-16 санасида архивланган)) ёки Истлинк (ҳттп://www.эастлинк.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-06-12 санасида архивланган)) каби провайдкомпаниялар фаолият бошлади (1999). Ўзбекистонда жадал ривожланаётган компютерлаштириш ва автоматлаштириш соҳалари интернет тармоғининг алоқа функсиясидан кенг фойдаланишга имкон беради. Интернетга уланган абонент уйдаги ёки ишхонадаги компютер орқали, айтайлик, АҚСҲ, Австралия ёки Африкадаги компютерларга киритилган хилма-хил мавзудаги маълумотларни матн, сурат ёки видеотасвир кўринишида олиши мумкин. Бу маълумотлар интернет тизимига олдиндан киритилади. Дунёнинг турли чеккаларида жойлашган махсус ихтисослашган компаниялар қидирувни тезлаштиришга ёрдам беради. Улар „қидирув двигатели“ деб аталади, маълумотларнинг мундарижасини маълумотнома (справочник) каби сақлайди ва ўша маълумотлар жойлашган „интернет манзили“ни абонентга беради. Мазкур манзил бўйича маълумотлар „Интернет варақчалари“да сақланади. Абонент бирор маълумотни, масалан, „пахта“ сўзини қидирув двигатели орқали қидирса, шу сўзга тегишли маълумотларни, пахта билан иш олиб борадиган компаниялар рўйхатини ёки жаҳон биржасида пахтанинг нархини абонент компютерида чиқариб беради. Интернет варақчалари шахсий ва расмий бўлиши мумкин. Шахсий варақчалар алоҳида шахслар томонидан тузилади ва шу шахслар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Расмий варақчалар идоралар, ташкилотлар, компанияларга тегишли бўлади, уларда ҳукумат идораларига доир маълумотлар сақланади. Интернет орқали савдо-сотиқ ишлари, компаниялар хизматларини ёки маҳсулотларни реклама қилишни кенг йўлга қўйиш, интернет варақчаларида суратлар билан берилган маҳсулотларни харид қилиш мумкин.

Халқаро Интернет тизимида Ўзбекистон ҳақида ҳам маълумотлар бор. Расмий варақчалардан Ўзбекистон ҳукумати варақчалари, Ўзбекистоннинг АҚСҲдаги элчихонаси варақчалари ва бошқа кўплаб расмий варақчалар мавжуд. Уларда Ўзбекистон Республикасига тегишли деярли барча маълумотлар бор. Булардан ташқари, Ўзбекистонга тааллуқли шахсий варақчалар ҳам мавжуд: „Умид“ варақчаси, ўзбек эстрадаси ҳақидаги варақча ва бошқа 2000-йил феврал ойидан бошлаб интернет эфирига Ўзбекистон телевидениеси (Ўз ТВ)нинг „Ахборот“ дастури чиқа бошлади, Ўз ТВ сайти тузилган ва такомиллаштирилмоқда. Информация ресурсларига оид кўп масалаларни республикадаги йирик кутубхоналар шу соҳадаги интернет тармоғи кўламига суянган ҳолда ҳал қилади. Масалан, Тиббиёт кутубхонаси, Республика илмий-техника кутубхонаси, Ўзбекистон фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Интернетнинг халқаро ахборот тизимларига кириб боришни таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори (2001) Ўзбекистоннинг бу борада халқаро миқёсда ўз мавқеига эга бўлишига хизмат қилади. Ўзбекистонда маълумотларни узатиш миллий тармоғи ЎзПАК Давлат компанияси ва ЎзНЕТ тармоғидан иборат.

Интернетдан фойдаланувчилар сони, масалан, АҚСҲ да 55 миллион, Хитойда 55 миллион, Японияда 8 миллиондан ошиб кетди. Кейинги ўринларни Англия, Канада, Германия давлатлари эгаллаган, Россия Федерацияси миллионли чегарани эгалламоқда. Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида халқаро интернет тармоғига уланиш Ўз ПАК Давлат компаниясининг халқаро каналлари орқали таъминланади. Республикада 50 га яқин интернет-провайдер рўйхатга олинган. Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 300000 дан ортиқ. Интернет тизимида Ўзбекистоннинг 300 дан ортиқ сайти фаолият кўрсатмоқда (2002).[1]

Интернет яратилиш тарихи

1950-чи йиллар давомида барча компютерларни ягона коммуникацион тармоққа улаш эҳтиёжи туғилди. Бу эҳтиёж марказлашмаган тўр, навбат назарияси ва пакетлар коммутацияси каби соҳаларда тадқиқотларни олиб боришга олиб келди. Бу воқеаларнинг натижасида АҚШда АРПАНЕТнинг пайдо бўлиши воқеаларнинг кейинги ривожланишига туртки бўлди.

Дастлабки ТCП/ИП протоколига асосланган тармоқ тизими 1984-йил АҚШ Миллий Фанлар Академиясида яратилиб, кейинчалик у НСФНет лойиҳасига айланди. 1995-йил интернетнинг тижорат версиялари пайдо бўла бошлади.

1991-йил CЕРН Бутунжаҳон ўргимчак тўри лойиҳасини эълон қилди. Бу воқеа Тим Бернерс-Леэ томонидан ҲТМЛ, ҲТТПларнинг яратилиши ва CЕРНда дастлабки веб-саҳифаларни пайдо бўлишидан 2 йил кейин содир бўлди. 1993-йил биринчи интернет браузер Мосаиcнинг 1.0 версияси пайдо бўлди ва 1994-йилда интернетга оммавий қизиқиш туғила бошлади. 1996 йилдан интернет сўзидан кенг фойдалана бошланди, бироқ у асосан, Бутунжаҳон ўргимчак тўрини англатади.

Шу билан бирга интернет 10 йил ичида жуда тез тарқалиб кетди, унинг очиқ архитектурага асосланганлиги, бировнинг мулки эмаслиги, марказий бошқарувнинг йўқлиги уни органик ривожланишига сабаб бўлди. Ҳозир интернет инсониятнинг энг катта технологик ютуқларидан бири сифатида тан олинди.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар