Интерстеллар
Интерстеллар — 2014-йилда Wарнер Брос. Пиcтурес томонидан тарқатилган ва Чристопҳер Нолан ишлаган эпик ва илмий фантастик жанрдаги АҚШ филми. Ролларини Маттҳеw МcCонаугҳей, Анне Ҳатҳаwай, Жессиcа Частаин ва Мичаэл Cаине ижро этишган. Бу филм яшаш учун янги сайёра излаб "қора туйнук" тешигидан учиб ўтувчи фазогирлар ҳақида ҳикоя қилади. Ссенарий Жонатҳан Нолан ва унинг акаси Чристопҳер Нолан томонидан ёзилган; Чристопҳер укаси Парамоунт Пиcтурес ва продусер Лйнда Обст учун 2007-йилда ёзган ссенарийга ўз фикрларини қўшиб, филмга Обст ва хотини Эмма Тҳомас билан биргаликда продусерлик қилди. Ишлари филмни руҳлантирган назариётчи физик Кип Тҳорне илмий маслаҳатчи ва ижроий продусер бўлди.
| Интерстеллар | |
|---|---|
| Интерстеллар | |
|
Файл:Интерстеллар Постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Чристопҳер Нолан |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Ҳанс Зиммер |
| Оператор(лар) | Ҳойте ван Ҳойтема |
| Монтажёр(лар) | Леэ Смитҳ |
| Дистрибютор |
|
| Премера санаси |
26-октябр, 2014 |
| Давомийлик | 169 дақиқа[1][2] |
| Мамлакатлар |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $165 миллион[3] |
| Даромад | $701,8 миллион[4] |
Ноланънинг айрим аввалги филмларини тарқатган Wарнер Брос. Парамоунт билан Интерстеллар филмидан молиявий улуш учун келишди. Wарнер Брос. билан олдин ҳамкорлик қилган Легендарй Пиcтурес ҳам улуш сўраб қўшилди. Уч компания филмни молиялаштириб, ишлаб чиқариш учун Сйнcопй Инc. ва Лйнда Обст Продуcтионс компаниялари қўшилди. Режиссор операторликка Ҳойте ван Ҳойтема'ни олди, чунки Ноланъга узоқ вақт ҳамкорлик қилган Wаллй Пфистер Трансcенденcе филмини ишлаш билан банд эди. Интерстеллар анаформик 35 мм ва ИМАХ 70 мм тасмаларда суратга туширилди. Суратга олиш 2013-йил охирги чорагида Канаданинг Алберта провинсиясида, жанубий Исландияда ва Лос Ангелес, Калифорнияда олиб борилди. Визуал эффектлар Доубле Негативе компанияси томонидан тайёрланди.
Интерстеллар премераси 2014-йил 26-октябрда Лос Ангелесда бўлиб ўтди. Бироқ оммавий намойиш 2014-йил 5-ноябридангина бошланди. Филмни Шимолий Америкада Парамоунт Пиcтурес, бошқа жойларда эса Wарнер Брос. тарқатди.
Манбалар
- ↑ „Интерстеллар: Пресентед ин Филм“. фанданго.cом. Фанданго. Қаралди: 8-октябр 2014-йил.
- ↑ „Интерстеллар (12А)“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион (20-октябр 2014-йил). Қаралди: 20-октябр 2014-йил.
- ↑ Сиэгел, Татиана; Галлоwай, Степҳен (14-август 2013-йил). „Легендарй Сcорес Чристопҳер Нолан'с 'Интерстеллар' ин Wарнер Брос. Диворcе“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер. Қаралди: 1-октябр 2014-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Интерстеллар (2014)“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 14-ноябр 2014-йил.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Интерстеллар ИМДбда
- Интерстеллар Метаcритиc сайтида
- Интерстеллар Роттен Томатоэс сайтида