Intuitive Machines
Интуитиве Мачинес — Американинг космик технологиялар ишлаб чиқарувчи компанияси. Компания 2024-йил февралида ИМ-1 миссияси доирасида Ойга илк парвозини амалга оширган Нова-C қўнувчи қурилмасини ишлаб чиққан[1].
| Қачон асос солинган | 2013 |
|---|---|
| Жойлашуви | Ҳюстон (Техас) АҚСҲ |
| Вебсайти | ҳттпс://интуитивемачинес.cом |
Тарихи
Компания 2018-йил ноябр ойида НАСА томонидан Cоммерcиал Лунар Пайлоад Сервиcес (CЛПС) дастури доирасида 9 та компаниядан бири сифатида танлаб олинди[2]. Компаниянинг Нова-C ўзи қўнувчи модули НАСА томонидан Ойнинг табиий ресурсларини ўрганиш ва улардан фойдаланишга қаратилган ушбу дастурнинг биринчи лойиҳаси сифатида таклиф қилинган.
2019-йил 31-май куни НАСА Интуитиве Мачинес компаниясига Нова-C қўнувчи қурилмасини ишлаб чиқиш ва уни Ойга учириш учун 77 миллион доллар ажратганини эълон қилди[3].
2020-йил 13-апрел куни Интуитиве Мачинес ўзининг биринчи тижорат миссияси Ойнинг Шрётер водийси яқинига қўнишни мўлжалланаётганини маълум қилади.
2021-йил 22-апрел куни қўниш жойи Ойнинв Аниқлик денгизи ва Инқироз денгизи оралиғидаги номаълум жойга ўзгартирилгани маълум қилинди[4].
2023-йил 14-феврал куни НАСДАҚ фонд биржасида Интуитиве Мачинес компаниясининг аксиялари савдоси бошланди[5].
Феврал ойида компания Инфлеcтион Поинт Аcқуиситион компанияси билан ўзаро бирлашиш жараёнини якунлади ва Делавер штатида рўйхатдан ўтади[5].
2024-йил 15-февралда Интуитиве Мачинес кампаниясининг (ИМ-1) Нова-C қўнувчи модулини Ой юзасига етказиш учун биринчи парвозни амалга иширди. Модул 2024-йил 22-феврал куни ГМТ билан соат 23:23 да Ойнинг жанубий қутби ҳудудидаги Малаперт кратери яқинида қўнди[6].
Ушбу парвоз муваффақиятли амалга ошгандан сўнг компаниянинг аксияларининг нархи деярли 1,5 баравар ёки 2024-йилнинг илк кунидаги нархига нисбатан 3 бараварга кўтарилди[7].
Маҳсулотлар
Нова-C
Нова-C – енгил қўниш қурилмаси (модули) бўлиб, Ой юзасига кичик тижорат юкларини етказиш учун мўлжалланган. Ушбу модул учирилиши Фалcон-9 ракетаси ёрдамида амалга оширилилади[8].
Бошқа маҳсулотлар
Енгил вазнли Нова-C модулидан ташқари компания қўшимча равишда, ўрта ва оғир юк кўтариш имкониятига эга Нова-Д ва Нова-М модулларини ишлаб чиқаришни режалаштирган[8]
Интуитиве Мачинес НАСАнинг Жонсон космик маркази билан ҳамкорликда халқаро космик стансиядан юкларни қайта олиб тушиш учун мўлжалланган Универсал Ретурн Веҳиcле (УРВ) модулини ишлаб чиқди[9].
Яна қаранг
- Аэроботиc
Манбалар
- ↑ „Интуитиве Мачинес Сец Жануарй 2024 фор Ҳисториc У.С. Лунар Миссион“ (эн) (2023-йил 27-октябр). 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-ноябр.
- ↑ „НАСА Анноунcес Неw Партнершипс фор Cоммерcиал Лунар Пайлоад Деливерй Сервиcес - НАСА“ (эн-УС). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-ноябр.
- ↑ „НАСА чоосес тҳреэ cомпаниэс то сенд ландерс то тҳе моон - УПИ.cом“ (эн). УПИ. 2020-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-ноябр.
- ↑ „Интуитиве Мачинес-1 Орбитал Дебрис Ассессмент Репорт (ОДАР)“ (эн). 2021-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ 5,0 5,1 Фоуст, Жефф „Интуитиве Мачинес cомплетес СПАC мергер“ (эн-УС). СпаcеНеwс (2023-йил 14-феврал). Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ Моон ландинг: УС cлинчес фирст тоучдоwн ин 50 еарс, Реутерс, Фебруарй 23, 2024
- ↑ Фоуст, Жефф „ИМ-1 миссион он cоурсе фор тҳе моон афтер энгине тест“ (эн-УС). СпаcеНеwс (2024-йил 19-феврал). Қаралди: 2024-йил 19-феврал.
- ↑ 8,0 8,1 „Лунар аccесс Сервиcес“ (эн). 2023-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ „Продуcц & Сервиcес“ (эн). Интуитиве Мачинес. 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.