Интуиционизм (математикад а) — математика ва мантикдаги фалсафий йўналиш. ХХ аср бошларида голланд математиги Я. Брауэр (1881 — 1966) асос солган. И. таълимоти бўйича аниқ математик фикр (талқин) интуиция ҳодисасига асосланади. Аммо И. интуитивизмдан фарқли равишда интуицияни мантиққа қарши қўймайди. И.чиларнинг математика асосларига нисбатан қўйган талаблари шунга олиб келдики, мат,нинг кўп бўлимларига доир уларнинг талқинлари шу бўлимларни баён қилишнинг анъанавий (классик) шаклларидан фарқ қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил