Invertor
Инвертор (лотинча: инверто — ағдараман, ўзгартираман) — 1) электротехникада — ўзгармас электр токини бир ёки кўп фазали ўзгарувчан токка ўзгартирувчи бошқариладиган электр вентилли қурилма. Бог'лиқ, (мустақилмас) ва мустақил хиллари бор. Боғлиқ И.да ток частотаси электр тармоғининг ток частотаси билан аниқланади; муста-қил И.да ток частотаси И. билан нагрузканинг электр занжирларини бошқариш режимлари ва параметрларига боглиц бўлади (расм). И. юқори волтли ўзгармас ток электр узатиш линияларида, индуксион печларда, электр билан тортиш қурилмалари ва б.да қўлланади; 2)радиотехникада — радиоқурилма киришидаги электр сигналининг амплитудаси, қутблилиги ва фазаси чиқишидаги шу параметрларга Караганда тескари ўзгарадиган электр занжири ёки электрон қурилма; 3) қисоблаш техникасида — элементар мантиқий операция — "йўқ"ни аниқлайдиган электрон қурилма. Потенсиал ва импулсли хиллари бор. Потенсиал И. қурилма киришида кучланиш сатҳи юқори бўлганда чиқишида паст бўлишини таъминлайди ва аксинча. Импулсли И. импулсли сигналларни ўзгартириб беради. Аналог ҳисоблаш машиналарида И. кириш сигнали қутблилигини тескари қутбликка ўзгартириб беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |