Invisible Touch
„Инвисибле Тоуч“ (таржимаси „Кўринмас тегиниш“) — „Генесис“ инглиз рок гуруҳ ижро этган қўшиқ. 1986-йил гуруҳнинг айни номли албомига киритилган. Қўшиқ матнини гуруҳ барабанчиси ва вокалисти Пҳил Cоллинс ёзган[3].
| „Инвисибле Тоуч“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| „Генесис“ сингли | ||||
| Инвисибле Тоуч албомидан | ||||
| Б томон | „Тҳе Ласт Домино“ | |||
| Чиқарилган санаси | 1986-йил 19-май[1] | |||
| Ёзиб олинган | октябр 1985-Феврал 1986 | |||
| Студия | Тҳе Фарм, Чиддингфолд, Суррей | |||
| Жанр | Денс-рок[2] | |||
| Давомийлиги |
| |||
| Лейбл | ||||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | ||||
| Продюсер(лар) |
| |||
| „Генесис“ сингллари хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Инвисибле Тоуч“ ЁуТубеда | ||||
„Инвисибле Тоуч“ гуруҳнинг АҚШ хит-парадида биринчи поғонага кўтарилган ягона композициясидир. Шунингдек, қўшиқ 1986-йилнинг ёзида „Биллбоард Ҳот 100 Аирплай“ хит-парадида энг юқори поғонадан уч ҳафта давомида тушмаган. Бундан ташқари, тарона „Маинстреам Роcк Траcкс“ хит-парадида ҳам энг юқори поғонага кўтарилган. „Инвисибле Тоуч“ албомининг беш треги АҚШ хит-парадида биринчи бешталикка кирган[4][5] Қўшиқ Канада хит-парадида тўртинчи, Буюк Британия хит-парадида эса 15-поғонага кўтарилган.
Cоллинс „Инвисибле Тоуч“ гуруҳ ижросидаги энг севимли таронаси эканлигини айтган. Гуруҳ гитаристи Мике Рутҳерфорд эса композицияни „ажойиб қўшиқ — қувноқ, ижро этиш маза, ҳар қандай ижрода ажралиб туради“, деган[3]. Қўшиқ „Роcк Сонг Индех: Тҳе 7500 Мост Импортант Сонгс фор тҳе Роcк анд Ролл Эра“ (таржимаси „Рок индекси: Рок-н-ролл эранинг 7500 энг муҳим қўшиғи“) китобига киритилган[6]. 2017-йилда „ШортЛист“ журнали ходими Даве Фаwберт „Инвисибле Тоуч“ қўшиғи „мусиқа тарихидаги энг ажойиб модуляциялардан бирига эга“ деб ёзган[7].
Қўшиқ учун режиссёр Жим Юкич клип суратга олган. Клип Cоллинс, Рутҳерфорд ва Банкс 8ММ камера билан вақтичоғлик қилаётганидан бошланади. Бунинг ортидан гуруҳ қўшиқни ижро эта бошлайди. Клипда Юкичнинг ўзини ҳам кўриш мумкин.
Консертлар давомида қўшиқ деярли умуман ёзувдаги тоналлигида ижро этилмаган. Хусусан, дастлабки консертларда Cоллинс овозини зўриқтирмаслик учун қўшиқ ярим тон паст ижро этилган. 2006-йилги консертларда эса қўшиқ янада пастроқ паст тонларда ижро этилган.
Манбалар
- ↑ Каус, Боб „Генесис: Инвисибле Тоуч Пресс Кит“ 2–3. Атлантиc Реcордс (1986-йил 2-июн). Қаралди: 2017-йил 31-январ.
- ↑ Реэд, Рян „35 Еарс Аго: Генесис анд Алумни Плаcе Фиве Сонгс ин Ҳот 100“. Ултимате Cлассиc Роcк (2021-йил 30-май). Қаралди: 2021-йил 7-октябр.
- ↑ 3,0 3,1 Барнетт, Лаура „Пҳил Cоллинс анд Мике Рутҳерфорд: ҳоw wе маде Инвисибле Тоуч“. Тҳе Гуардиан (2014-йил 14-октябр). Қаралди: 2015-йил 9-июл.
- ↑ „Генесис Артист Биограпҳй бй Бруcе Эдер – Аwардс“. Аллмусиc.cом. Қаралди: 2014-йил 30-март.
- ↑ Деан, Маурй. Роcк Н' Ролл Голд Руш. Алгора, 2003 — 317-бет. ИСБН 0-87586-207-1.
- ↑ Поллоcк, Бруcе. Роcк Сонг Индех: Тҳе 7500 Мост Импортант Сонгс фор тҳе Роcк анд Ролл Эра. Роутледге, 2005 — 186-бет. ИСБН 978-0415970730.
- ↑ „Тҳе 19 греатест кей чангес ин мусиc ҳисторй“. ШортЛист (2017-йил 1-октябр). Қаралди: 2018-йил 13-январ.