Иқлимга мослашиш, иқлимлаштириш — организмларнинг янги ҳаёт шароитига мосланиши ва ривожланишнинг барча босқичларини ўтаб, яшовчан авлод бериши. И.м. деганда организмнинг фақат бошқа иқлим шароитига эмас, балки янги биоценозта мослашиши ҳам тушунилади. И.м. 2 йўл билан боради: 1) организмларда моддалар алмашинувининг ўзгариши, бун-дай ўзгариш (модификация) авлодга ўтмайди ва организмдаги реаксия нор-маси билан чекланади. Модификацияда популясия ёки турнинг генетик структураси ўзгармайди; 2) турнинг генетик структураси ўзгариши (ҳақиқий И.м.). Турнинг генетик структурасини белгиловчи ва И.м.га сабабчи омил табиий танланишдир. Организмлар янги ҳудуд ёки жойга кўчирилганда ёки яшаш шароити ўзгарганда (мас, ўрмон дарахтлари кесилганда, чўлларга сув чиқарилганда ёки ботқоқлик қуритилганда) И.м. юз беради. Бундай ҳолларда баъзи организмлар бошқа жойга ўтади ёки нобуд бўлади, бошқалари эса янги шароитга мослашади, яъни иқлимлашади. И.м. одамга ҳам хос. Одамлар илгари ўзлари яшаган жойларидан мутлақо бошқа ҳудудларга кўчиб ўтиб, унга фаол равишда мослашадилар, яъни адаптация юз беради.

Ўсимликларда И.м. Янги шароитда нормал ривожланиб, ҳаётчан насл қолдирадиган ўсимликларни иқлимлашган деб ҳисоблаш мумкин. И.м.га оид назария ва амалиётнинг ривожланишида Ч. Дарвин, И. В. Мичурин ва Н. И. Вавиловпарнит илмий асарлари муҳим аҳамиятга эга.

И.м. ҳамма вақт ўсимликларнинг яшаш ареапинн кенгайтиради. Ўсимликларни иқлимлаштириш халқ хўжалигининг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Ўсимликларнинг И.м.да иқлим омиллари (ҳаво ҳарорати ва намлиги, ёғинлар миқсори ва тақсимоти, ёруғлик режими ва б.), тупроқ типлари ва унинг микрофлораси, шунингдек, ўсимликнинг ўз хусусиятлари асосий ўринда туради. Ўсимликларнинг И.м.да географик ва систематик узоқ шаклларни дурагайлаш, ёввойи турлар билан чатиштириш, такрорий авлодларни ўстиришдан фойдаланилади. Шунингдек, чидамли пайвандтагларга улаш, суғориш ва ўғитлар солиш, ўсишни бошқарувчи моддалардан фойдаланиш қўлланади.

Қишлоқ хўжалигида И.м. бирон бир экинни илгари ўсмаган янги ҳудудларга кўчириш билан боғлиқ. Масалан, деҳқончилик амалиётида ғалла экинларини иқлимлаштириш минг йиллардан беридавом этиб келади. И.м. туфайли гилос, ўрик, ток, чой, ситрус мевалар, эвкалипт, бамбук ва б. янги минтақаларда экиладиган бўлди. Ёки ғўза янги шароитлар ва кишиларнинг эҳтиёжига мослаштирилиши туфайли ўзгача иқлим шароитига эга бўлган раёнларга тарқалган. Ғўзани маданийлаштириш ва уларни дастлабки тарқалган ареалидан тропикларнинг юқори тоғли зоналари ҳамда шим. кенгликларга тарқалишида эволюсиянинг асосий йўналиши ғўзанинг ҳаёт сиклини қисқартириш ва унинг тезпишар турларини ажратиб олишдан иборат бўлган. Дунё бўйича ғўза экиладиган минтақа 44° шим. кенгликдан (Ўзбекистон) 35° жан. кенгликкача (Австралия) жойлашган. Ўрта Осиёнинг ғўза минтақаси дунё бўйича энг шим. ҳисобланиб, у 37° билан 44° шим. кенглик оралиғида жойлашган (у ҳатто 1957 йилда 47° кенгликкача борган).

И.м.жараёни ўсимликлар селексиясида, айниқса, бошқа минтақалардан келтирилган формалардан дастлабки материал сифатида фойдаланилганда катта рол ўйнайди. Ўсимликларни интродуксия қилиш ва иқлимлаштириш бўйича ботаника боглари ва интродуксия парваришхоналари катта ишлар олиб боради.

Ҳайвонларда И.м.да яшаш муҳитининг иқлим шароитларидан ташқари озуқа, мавсумий яшаш макони бўйича рақобатнинг борлиги, шунингдек, йиртқичлар ва касаллик қўзғатувчилар каби омиллар муҳим ўринда туради. Одатда, янги мухитда жиддий ра-қобатчилари бўлмаган турлар тез кўпаяди. Ўзбекистонда ондатра, америка кора кузани (норка), Хитойдан келтирилган дўнг пешона, оқ амур, тарғил дўнг пешона каби балиқ турлари муваффа-қиятли иқлимлаштирилди.

Хонакилаштиришнинг узоқ ва му-раккаб жараёнидан ўтган уй ҳайвонларининг И.м.да табиий омиллардан ташқари хўжалик омиллари (озуқа тарки-би, сақлаш ва парваришлаш, касалликларнинг олдини олиш, наслчилик ишлари) муҳим ўринда туради. Ўзбекистонда швиц, симментал (Швейсария), голланд (Голландия) қорамол зотлари, ангор эчкиси (АҚСҲ, Техас), Шарқий Европа, Африка (ЖАР)да қоракўл қўй зотлари муваффақиятли иқлимлаштирилган. Бошқа жойлардан келтириб, иқлимлаштирилган ҳайвонлар зотларини маҳаллий жайдари крамол зотлари билан чатиштириб, юқори маҳсулдор қизил чўл, қора-ола зотларининг Ўзбекистон типлари, сержун Ўзбекистон эчки зоти яратилди.

Ҳашаротларда И. м. дастлабки тарқалган ареали чегарасидаги шароитлар ўзгарганда кузатилади ва табиий ёки сунъий йўл билан кечади. Ҳашаротларнинг И.м. иқлимлашган ҳашаротларнинг ёппасига кўпайиши билан бирга бориши мумкин. Ўзбекистонга тасодифан келиб қолган ва маҳаллий шаро-итда иқлимлашган, ҳозирги кунда ғўзага ва б. экинларга жуда катта зарар келтираётган ҳашаротлар жумласига қонли бит (Эриосома ланигерум Ҳаус.), комсток қурт (Псеудоcоccус cомстоcки Куw.), калифорния қалқондори (Диаспидиотус перниосус Cомст.) ва б. киради.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги зараркунандаларининг табиий кушандалари бўлган фойдали ҳашаротлар ва каналар (энтомофаглар ва акарифаглар)шҳ интродуксиялаш ҳамда иқлимлаштиришга жиддий аҳамият берилади. Ана шу мақсадда маълум тур, одатда, бир турга оид ҳашарот ҳисобига яшайдиган энтомофаг ва акарифаглардан зараркунанда ҳашаротларнинг сонини тартибга солиб туришда фойдаланиш яхши натижа беради.

Ўзбекистонда қонли битга қарши курашишда фойдали ҳашаротлардан бири бўлган ва республикага 1931 йилда келтирилган афелинус (Апҳелинус мали Ҳалд.), комсток червецига қарши 1947 йилда келтирилган пседафикус (Псеу-допҳйcус малинус Гаҳ.) ҳар томонлама ўрганилган, маҳаллий шароитга иқлимлаштирилган ва улар муваффақи-ятли қўлланилмоқда. Қозоғистонда эса мевали дарахтларда ширанинг маҳаллий турларига қарши курашда Узоқ Шарқ ҳармониясидан, терак парвона-сига қарши курашда Узоқ Шарқдан келтирилган йиртқич мирабилис қўн-ғизи (Аиолоcариа мирабилис)fl аҲ фойдаланилмоқда.

Адабиёт

  • Константинов Н. Н., Морфолого-физиологические основи онтогенеза и филогенеза хлопчатника, М.; 1967; Бондаре н ко Н. В., Биологическая зашита растений, Л., 1978; Белолипов И. В., Интродуксия травянистих растений природной флори Средней Азии, Т., 1989.

Файзулла Ҳожиев, Зоҳид Одилов, Султон Алимуҳамедов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил