Иртиш тумани — Павлодар вилоятининг шимоли-ғарбий тарафида, Иртиш дарёсининг сўнг ёқасида жойлашган. Иртиш Тумани 1928-йили ташкил этилган. Туман ҳудуди 10,2 минг км², аҳолиси 19,459 киши (2012). Туман маркази — Иртиш қишлоғи

Иртиш тумани
Ертіс ауданы
туман
Таркибида Павлодар вилояти
Маъмурий маркази Иртиш
Асос солинган санаси 1938-йил
Аким Шугаев Жанат Рашитович
Расмий тиллар қозоқ
Аҳоли (2012) 19 459[1]
Зичлиги 1,9 киши./км²
Миллатлар таркиби Қозоқлар - 58,2%
Руслар - 24,37%
Украинлар - 7,85%
Олмонлар - 4,36%
Белоруслар - 1,19%
Татарлар - 1,01% [1]
Динлар таркиби мусулмонлар, Христианлар
Майдони 10,2 минг км²
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71832[2]
Почта индекси 140500-140517[3]
Автомобил рақами коди С, 14
Харитада
Irtish tumani xaritada

Географияси

Туман шимолий тарафида Россиянинг Омск вилояти билан, шарқида вилоятнинг Железин, Қашир туманлари билан, жанубида Ақтўғай тумани билан, ғарбида Акмола вилояти билан чегарадош.

Иқлими

Туман иқлими кескин континентал. Баҳор ва куз ойлари ўзгарувчан, иссиқдан совуққа алмашиб турувчи ҳарорати қисқадир. Январ ойининг ўртача ҳарорати −18 °C-га, июлнинг — +20 °C-га тенг. Ёғингарчиликнинг аксар қисми ёз ойига тўғри келади. Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори — 250—300 мм. Йил давомида бўронлар ҳам бўлиб туради.

Аҳолиси

Туман аҳолиси 2012-йили 19,459 кишини ташкил қилди. Туман аҳолисининг ўртача зичлиги 2012-йили 1 км² 1,9 кишидан тўғри келди. Туман аҳолисининг миллий таркиби (1-январ 2012-йил)

Ҳудудий бўлиниши

Туман таркибида 18 та қишлоқ мавжуд:

  • Иртиш
  • Абай
  • Ағашўрин
  • Амангелди
  • Қўсағаш
  • Қўскўл
  • Қизилжар
  • Ленин
  • Шимолий
  • Селети
  • Тўқти
  • Узунсув

Ижтимоий соҳа

Таълим

2012-йилги ўқув йилининг бошида 4140 ўқувчиси бор 31 та давлат кундизги умумий билим берувчи мактаблари, 269 нафар ўқувчиси бор 1 касбий-техник мактаб фаолият юритмоқда.

Тиббиёт

Даволаш маҳкамалар сони — 35, шулардан касалхона, поликлиника, силга қарши касалхоналар фаолият юритмоқда.

Маданият

Клублар сони-22, кутубхоналар сони-19, музей-1. Иккита туман нашрлари мавҳуд, шуларнинг биттаси давлат тилидаги „Эртис нури“, иккинчиси — рус тилидаги „Иртиш“.[4]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Департамент статистики Павлодарской области, 2013-04-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-19
  2. ↑ „Павлодар вилоятининг телефон кодлари“. 2013-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-декабр.
  3. ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2011-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-ноябр.
  4. ↑ архив нусхаси, 2012-11-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-19