Исфаҳон (форсча: اصفهان‎‎) — Эроннинг марказий қисмидаги шаҳар, Зояндеруд дарёси бўйидаги хушманзара жойда. Исфаҳон устонининг маъмурий маркази. Йилига 128 мм ёғин ёгади. Аҳолиси 1 583 609 минг киши (2006). Эронда Теҳрон ва Машҳаддан кейин учинчи энг гавжум шаҳар бўлган (қадимги номи Сепаҳон ёки Эспаҳон) Исфаҳон вилояти мамлакатнинг пойтахти бўлиб, Теҳрондан 435 километр узоқликда, шаҳарнинг жанубида жойлашган. Исфаҳон шаҳри ХВИ асрда иккинчи марта Эрон пойтахти бўлганда гуллаб-яшнаган. Бугунги кунда бу шаҳар ўзининг ўтмишдаги шон-шуҳратини сақлаб қолган. Ушбу ёдгорликларнинг баъзилари ЙУНЕСCОда тарихий мерос[1] сифатида рўйҳатга олинган.

Исфаҳон / اصفهان
шаҳар
32°38′00″Н 51°29′00″Э / 32.63333°Н 51.48333°Э / 32.63333; 51.48333
Мамлакат Эрон
Устон Исфаҳон устони
Ҳукумат
 • Шаҳрдор Расул Заргар
Майдон 493 км2 (190 кв ми)
Маркази баландлиги 1574 м
Иқлим тури субтропик-ичкиконтинентал
Расмий тил(лар)и форсча
Аҳолиси
 (2011)
↗ 1 756 126
Зичлиги 6 000 киши/км2
Миллий таркиб асосан форслар
Конфессиявий таркиб асосан мусулмонлар (асосий қисмини шиа мазҳаби эгаллайди)
Вақт минтақаси УТC+3:30
Телефон коди +98 311
Isfahon / اصفهان xaritada
Isfahon / اصفهان
Исфаҳон / اصفهان

И. қадимий қўлёзмаларда (мас, Птолемей асарларида) Аспадана номи билан тилга олинган. Сосонийлар даври (ИИИ-ВИИ асрлар)да Марказий Эроннинг иқтисодий ва маданий маркази бўлган. ВИИ асрда шаҳарни араблар эгаллаган. ВИИИ-ХИИИ асрларда Яқин ва Ўрта Шарқдаги энг йирик ҳунармандчилик ва савдо марказларидан бири бўлган. 1237-йилда Исфаҳонни мўғул босқинчилари вайрон қилган, кейинроқ шаҳар қайта тикланган. 1387-йилда уни Амир Темур эгаллаган. Шаҳар ХВИ-аср охири — ХВИИ аср бошларида, Сафавийлар давлатининг пойтахти бўлган даврда айниқса равнақ топган. Исфаҳон ХВИИ-аср ўрталарида аҳолиси қарийб 600 минг кишилик катта шаҳар эди. 1722-йилда уни афғонлар босиб олиб, талон-торож қилдилар. ХВИИ аср охирида пойтахт Исфаҳондан Теҳронга кўчирилгач, шаҳар аввалги мавқеини йўқотди. Исфаҳон жуда чиройли меъморчилиги, кўприклари, саройлар, масжидлар ва ноёб миноралари билан машҳур. Бу эса Исфаҳоннинг Эрон маданиятида „дунёнинг ярми“ номини олишга сабаб бўлган.

Исфаҳон— мамлакатда Теҳрондан кейин 2-ўриндаги муҳим савдо-саноат маркази. Автомобил ва ҳаво йўллари тугуни. Тўқимачилик (ип ва жун газламалар, трикотаж саноати), ёғочсозлик, озиқ-овқат (ёғ, шакарқанд), семент, поябзал, кимё корхоналари, ойна заводи бор. Шаҳар яқинида йирик металлургия заводи қурилган. Исфаҳон гилам тўқиш ва ўрта аср миниатюрачилигининг қадимий маркази.

Исфаҳонда Эрон меъморчилигининг буюк ёдгорликлари сақланиб келмоқда. Жоме масжиди (ИХ—ХХ асрлар), Чиҳил Дўхтарон (1107) ва Саребон миноралари (ХИИ аср охири), Жаъфар мақбараси (ХИВ аср), Ҳоруне Вилоя мақбараси, Шоҳ масжиди (1612—30), Шайх Лутфуллоҳ масжиди (1603—18), Олиқопу саройи (ХВ аср), Чиҳил сутун саройи (1590), Модари Шоҳ мадрасаси (1706—14), миноралари тебранувчи Жонбе масжиди, бир неча кўприк-бинолар, университет бор.[2]

Манбалар

  1. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда урл= параметрини белгилашингиз керак. , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. . ۲ اردیبهشت ۱۳۹۴ - ۱۰:۴۰да асл нусхадан [ архивланган].
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил