Ishlab chiqarish birlashmasi
Ишлаб чиқариш бирлашмаси, комбинат — ихтисослашган бир бутун ишлаб чиқариш-хўжалик мажмуи. Унинг таркибига ўзаро ишлаб чиқариш алоқалари ва марказлашган ёрдамчи ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналарига эга бўлган завод, фабрика, лойиҳа-технология ва бошқа ташкилотлар киради. Ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирувчи ишлаб чиқариш бўлинмалари юридик шахс ҳисобланмайди. Илмий-техника тараққиёти имкониятларидан тўла фойдаланиш асосида ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, кооперациялаш, комбинациялаш ва б.ни тадбиқ этиш асосида ташкил этилади. Ишлаб чиқариш бирлашмаси бир қанча афзалликларга эга бўлиб, одатда, уларда моддий-техникавий, молиявий ва меҳнат ресурслари самарали ишлатилади, замонавий илмий-техника ютуқлари қўлланиб, ишлаб чиқаришни, меҳнатни, бошқарувни такомиллаштириш (бошқа-рув аппаратини қисқартириш, унинг кўп босқичлилигига барҳам бериш) имконияти туғилади. Ишлаб чиқариш бирлашмасининг муҳим вазифаларидан бири техника тараққиётини тезлаштириш ва маҳсулот сифатини оширишдан иборат. Ишлаб чиқариш бирлашмасига бош корхонанинг бошқарув аппарати раҳбарлик қилади. Ишлаб чиқариш бирлашмасини бош директор (директор) бошқаради. Ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузурида ишлаб чиқариш бўлимлари раҳбарлари ва касаба уюшмаси вакилларидан иборат маслаҳат органи макрмига эга бўлган Директорлар кенгаши фаолият кўрсатади. Бош директор кенгаш раиси ҳисобланади.
Чет мамлакатлар саноатида Ишлаб чиқариш бирлашмаси кўринишидаги мажмуалар бутун бир тармоқни ёки кичик тармокларни қамрайди ва ишлаб чиқаришнинг технологик, ягона хом ашё базаси ёки технологик жараёнларнинг кетма-кетлиги, турдошлиги тамойиллари асосида шаклланади.
Ўзбекистонда Ишлаб чиқариш бирлашмаси 1960-йиллар бошларидан ишлаб чиқариш жиҳатидан ўзаро боғлиқ, асосан, бир хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган кичик корхоналарни етакчи бош корхона раҳбарлигида бирлаштириш негизида фирмалар кўринишида ташкил этилган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бозор муносабатларига ўтилиши ва шунга боғлиқ ҳолда мулкчилик муносабатларининг ўзгариши натижасида замонавий талабларга жавоб бермай қолган кўпгина Ишлаб чиқариш бирлашмасилари тугатилди. Уларнинг баъзилари эса янгича мулкчилик муносабатларига асосан қайтаташкил этилди. Мас, Чкалов номидаги "Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" аксиядорлик жамияти, Тошкент "Тўқимачилик" ишлаб чиқариш бирлашмаси ва б.
Ишлаб чиқариш бирлашмаси иқтисодий жиҳатдан асослаб ташкил этилган тақдирда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш самарадорлиги ошади, маҳсулот таннархи камаяди, фойда ва рентабеллик даражаси ортади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |