Vakolatnoma
Ваколатнома — Ишончнома, ваколатнома — муайян муассаса ёки айрим шахс ўз номидан иш кўриш учун иккинчи бир шахсга ишонч билдирадиган ёзма ваколатли ҳужжатлар ўз мазмунига кўра, молмулкни бошкариш, пул ва моддий-буюм бойликларини олиш, суд ҳамда нотариал идораларда, шунингдек, бошқа давлат ва нодавлат идораларда иш олиб бориш ва б. ишларни амалга оширишни ифодалайди. Ишончномалар расмий (хизмат) ва шахсий турларга бўлинади. Расмий (хизмат соҳасидаги) И. лар давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари муайян лавозимли шахсга унинг муайян ташкилот томонидан иш юритишга вакил қилинганини билдириш учун берилади. Бундай ишончнома муассаса раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак. Айрим ҳолларда ишончнома қонун талабига кўра, нотариал тасдиқдан утиши зарур бўлади. Мазмун ҳамда ваколатнинг кўламига кура, И. лар бир марталик, махсус ва умумий турларга булинади. Бир марталик И. муайян бир ишни амалга ошириш, вазифани бажариш учун (мас, фақат 1 мартагина пул ёки қимматдор буюмни олиш учун) берилади. Муайян давр давомида бир қанча турдаги вазифаларни бажариш ваколатини бе-рувчи И. лар махсус И. лар дейилади (мас, 1 й. давомида судҳакамлик идораларида корхона номидан вакиллик қилиш учун берилган И.). Умумий И. мулкни бошкариш билан алокадор турли-туман ишларни амалга ошириш ҳуқуқини беради. И. купи билан 3 й. муддатга берилиши мумкин. Агар И. да муддат кўрсатилмаган булса, у берилган кундан бошлаб 1 й. мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни курсатилмаган И. ҳақиқий ҳисобланмайди. И. бўйича ваколатлар ҳамда И. билан боғлиқ бошқа тартиб-қоидалар Ўзбекистон Республикаси ФК да белгилаб берилган (134—144-моддалар). [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |