Ишқорлар — сувда яхши эрийдиган асослар. Менделеев даврий системаси И ва ИИ гуруҳининг асосий гуруҳчасидан металл гидроксидлари ва аммоний гидроксид ишқорга киради. Ишқор — оқ, қаттиқ, гигроскопик (сувга ўч) моддалар. Ишқорий металларнинг гидроксидлари, мас, ЛиОҲ, КОН, НаОҲ кучли асослар бўлиб, ўювчи ишқор деб аталади. Ишқориер металлар гидроксидлари — Са(ОН)2, Ва(ОН)2, Ср(ОҲ)2 ва НҲ4ОҲ анча кучсиз асос ҳисобланади.

Ишқор сувда тўла диссоциацияланиб, металл ва гидроксид ионлари ҳосил қилади (мас, ўювчи натрий (каустик сода) На+ ва ОН~ га парчаланади). Бу жара-ёнда кўп иссиқлик ажралиб чиқади.

Таркибида ОН" ионлари борлигидан ишқор эритмалари асосларга хос хусусиятларни намоён қилади (водород кўрсаткич — рН>7) ва лакмусни кўк, фенолфталеинни қизил рангга бўяйди. Ишқорда кучли асослар ва кучсиз кислоталар ҳосил қилган кўпгина кимёвий бирикмалар, мас, ишқорий металларнинг гидросулфидлари — КСҲ, НаСҲ; карбонат кислотанинг калийли ва натрийли тузлари — К2СО3, На2CО3 ва б. ҳам, одатда, ишқор ҳисобланади. Ишқор газлама, кўн (тери), қоғозга кучли таъсир этиб, уларни ўйиб юборади. Бадан териси ва шиллиқ пардаларни куйдиради. Кўзга озгина тушеа ҳам жуда хавфли (кўз кўрмай қолиши мумкин). Ишқор билан ишлаганда махсус коржома, резина қўлқоп кийиб ва ҳимоя кўзойнаги тақиб олиш зарур.

Ишқор кимё ва озиқ-овқат, тўқимачилик, селлюлоза саноатида, тиббиётда, курилишда ва саноатнинг бошқа соҳаларида ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил