ИсламИнСпаниш таълимий, нотижорат ташкилот бўлиб, аудиовизуал воситалар (ДВД, телевизор, аудио CД, радио ва интерактив веб-сайт) орқали бутун дунё бўйлаб испан тилида сўзлашувчи нсонларга ислом ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилади. У ўз материалларни Қўшма Штатлар ва испан тилида сўзлашувчи мамлакатларда тарқатади. Ташкилот Техаснинг Хюстон шаҳрида ташкил этилган.

2013-йилда ИсламИнСпаниш Хюстон ҳудудидаги иккита жойда испан тилида хутбалар (маърузалар) бера бошлади. Ҳафталик сессиялар бутун дунё бўйлаб испан тилида сўзлашувчи мусулмон аҳолисига онлайн тарзда узатилади[1]. 2016-йилда ИсламИнСпаниш Хюстонда испан тилида сўзлашувчи биринчи масжидни очган. ИсламИнСпаниш, Техас Даваҳ Конвенсияси билан ҳамкорликда 2016-йил декабр ойида биринчи миллий Латино мусулмонлари конвенсиясини ташкил қилган.

Ташкилотнинг асосий таъсисчиси – Жаиме Флетчер ҳисобланади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Фридай Wеэклй Спаниш Кҳутбаҳ @ Cентро Исламиcо“. ИсламИнСпаниш. 2016-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-феврал.

Ҳаволалар