Википедияда исми Ислом ва фамилияси Каримов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938-йил 30-январ, Самарқанд шаҳрида оддий хизматчи оиласида дунёга келган— 2016-йил 2-сентябр ог'ир касаллик туфайли вафот этди. Тошкент шаҳри[2]) — давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти. Ўзбекистон Қаҳрамони (1994)[3]. Ўзбекистон Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони ва 2007-йилги президентлик сайловлари ғолиби, 2015-йилги президентлик сайловлари ғолиби. Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилингунга қадар ЎзССР коммунистик партияси биринчи котиби. 1991-йилдан умрининг охирига қадар Ўзбекистон Президенти. Ислом Каримов бошчилигида Ўзбекистон ўзининг Конституциясига эга бўлди, БМТда тан олинди ва МДҲ давлатлари билан тенг ҳуқуқли алоқаларни олиб борган.

Ислом Абдуғаниевич Каримов
Ўзбекистон Президенти
Мансаб даври
1991-йил 29-декабр – 2016-йил 2-сентябргача
Ҳукумат бошлиғи Шукрулло Мирсаидов
Абдулҳошим Муталов
Ўткир Султонов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таʻсис этилган; унинг ўзи ЎзССР Президенти сифатида
Вориси Ниғматилла Йўлдошев (муваққат президент)
Шавкат Мирзиёев (муваққат президент)
Шавкат Мирзиёев
ЎзССР КП МҚ биринчи котиби
Мансаб даври
1989-йил 23-июн – 1991-йил 14-сентябргача
Ўтмишдоши Рафиқ Нишонов
Вориси лавозим тугатилган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 30-январ 1938-йил
Самарқанд, Ўзбекистон ССР
Вафоти 2-сентябр 2016-йил(2016-09-02)
(78 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон Республикаси
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси[1]
Турмуш ўртоғи Наталя Кучма (1965-1970)
Татяна Каримова (1971-йилдан)
Болалари ўғли: Пётр (1966)
қизлари:Гулнора Каримова (1972)
Лола Каримова-Тиллаева (1978)
Онаси Санобар Каримова
Отаси Абдуғани Каримов
Мукофотлари
Oʻzbekiston qahramoni
“Mustaqillik” ordeni
Amir Temur ordeni
Андоза:Меҳнат қизил байроқ ордени Xalqlar doʻstligi ordeni
Buyuk Vitautas oltin zanjirli ordeni Polsha Respublikasi oldidagi xizmatlari uchun katta xochli ordeni
Italiya Respublikasi oldidagi xizmatlari uchun katta xochli ordeni Oltin moʻyna ordeni
Uch yulduz ordeni 1-darajali Knyaz Yaroslav Mudriy ordeni
Fuqarolik xizmatlari uchun ordeni (Ispaniya) Serbiya Respublikasi lentali ordeni
Mugunxva ordeni
I darajali muqaddas sadoqatli Knyaz Daniil Moskovskiy ordeni
Вебсайти ҳттп://исломкаримов.уз/

Ҳаёти ва фаолияти

Ислом Каримов Самарқандда хизматчи оиласида туғилган. Ўрта Осиё политехника институти (1960), Тошкент халқ хўжалиги институтини (1967) тугатган.

Меҳнат фаолияти

Меҳнат фаолиятини 1960-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги („Ташселмаш“) заводида мастер ёрдамчилигидан бошлади. Сўнг мазкур корхонада мастер, технолог. 1961-йилдан 1966-йилгача В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1966-йилда Ўзбекистон Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди. 1983-йилдан Ўзбекистон ССР Молия вазири, 1986-йилдан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари — республика Давлат план комитетининг раиси. 1986—1989-йилларда Ўзбекистон КП Қашқадарё вилоят комитетининг биринчи котиби, 1989-йил июнидан Ўзбекистон КП МК биринчи котиби. 1990-йил 24-мартда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.

Сиёсий фаолияти

1991-йил 31-августда Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди. 1991-йил 29-декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 1995-йил 26-мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра, Каримовнинг Президентлик ваколати 2000-йилга қадар узайтирилди. 2000-йил 9-январда у муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб қайта сайланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89- ва 93-моддаларига мувофиқ, Каримов айни вақтда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси (1990—1992), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонидир.

Илмий фаолияти

Каримов Ўзбекистон Фанлар Академияси (1994), шунингдек, иқтисод, фан, таълимни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун ўндан ортиқ хорижий мамлакат университет ва академияларининг фахрий фан доктори, профессор ҳамда академиклигига сайланган. Унинг

  1. „Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли“ (1992),
  2. „Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг“ (1993),
  3. „Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли“ (1993),
  4. „Биздан озод ва обод Ватан қолсин“ (1994),
  5. „Истиқлол ва маънавият“ (1994),
  6. „Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир“ (1995),
  7. „Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари“ (1997),
  8. „Баркамол авлод орзуси“ (1998),
  9. „Кучли давлатдан кучли жамият сари“ (1998),
  10. „Тарихий хотирасиз келажак йўқ“ (1998),
  11. „Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда“ (1999),
  12. „Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз“ (2000),
  13. „Тинчлик учун курашмоқ керак“ (2001),
  14. „Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари“ (2002)
  15. Юксак ма'навият–енгилмас куч (2008)

ва бошқа асарларида иқтисодиёт, ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг долзарб масалалари тадқиқ қилинган, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати илмий асослаб берилган, ҳозирги ва истиқболдаги вазифалар кўрсатиб ўтилган. Унинг Европа ва Осиёда асарлари инглиз, рус, франсуз, испан, немис, ҳинд, хитой, араб, корейс, турк ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиниб, бир неча бор нашр этилган.

Хорижий давлатларга ташрифлар

Қуйида О'збекистон Республикаси биринчи Президент Ислом Каримовнинг давлат раҳбари сифатида хорижий давлатларга қилган расмий ташрифлари келтирилган[4]:

# Давлат Ташриф санаси Сабаб
125 Rossiya bayrogʻi Россия 03-05.01.2014 икки томонлама муносабатлар
124 Latviya bayrogʻi Латвия 10-12.10.2014 икки томонлама муносабатлар
123 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 14-17.09.2014 икки томонлама муносабатлар
122 Isroil bayrogʻi Исроил 20-21.03.2014 икки томонлама муносабатлар
121 Shveytsariya bayrogʻi Швейсария 10-12.10.2013 икки томонлама муносабатлар
120 Fransiya bayrogʻi Франсия 23-26.09.2013 икки томонлама муносабатлар
119 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 15-16.10.2012 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси
118 Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон 15-16.10.2012 икки томонлама муносабатлар
117 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 01-02.10.2012 икки томонлама муносабатлар
116 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 06-07.09.2012 икки томонлама муносабатлар
115 Xitoy bayrogʻi Хитой 05-07.06.2012 Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг 12-мажлиси
114 Rossiya bayrogʻi Россия 20-21.12.2011 Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги олий органларининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган сессиялари
113 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 14-15.06.2011 Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси
112 Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон 17-18.05.2011 икки томонлама муносабатлар
111 Xitoy bayrogʻi Хитой 19-20.04.2011 икки томонлама муносабатлар
110 Yaponiya bayrogʻi Япония 18.02.2011 Император Акиҳито, Бош вазир Наото Кан, Япония Парламентининг юқори ва қуйи палаталари раислари билан учрашув
109 Belgiya bayrogʻi Белгия 24.01.2011 НАТО Бош котиби Андерс Фогҳ Расмуссен билан учрашди
108 Rossiya bayrogʻi Россия 10.12.2010 икки томонлама муносабатлар, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Коллектив хавфсизлик кенгаши
107 Qatar bayrogʻi Қатар 23-24.11.2010 икки томонлама муносабатлар
106 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 19-20.10.2010 икки томонлама муносабатлар, Ўзбекистон ва Туркманистон халқларининг дўстлик фестивали
105 AQSH bayrogʻi АҚСҲ 20.09.2010 БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича олий даражадаги ялпи мажлиси
104 Janubiy Koreya bayrogʻi Корея Республикаси 10-12.02.2010 икки томонлама муносабатлар, Устюрт газ-кимё мажмуини қуриш ва конни ўзлаштириш лойиҳаси
103 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 13-14.12.2009 икки томонлама муносабатлар
102 Oman bayrogʻi Уммон 04-05.10.2009 икки томонлама муносабатлар
101 Rossiya bayrogʻi Россия 14-16.06.2009 Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити
100 Braziliya bayrogʻi Бразилия 26-28.05.2009 икки томонлама муносабатлар
99 Rossiya bayrogʻi Россия 04.02.2009 Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Коллектив хавфсизлик кенгаши сессияси
98 Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон 09-10.10.2008 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти Давлатлараро кенгаши мажлислари ҳамда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашуви
97 Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон 11-14.09.2008 икки томонлама муносабатлар
96 Rossiya bayrogʻi Россия 05-06.09.2008 икки томонлама муносабатлар, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) саммити
95 Tojikiston bayrogʻi Тожикистон 27-28.08.2008 Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари мажлиси
94 Xitoy bayrogʻi Хитой 08-09.08.2008 Ёзги Олимпиада ўйинлари 2008 очилиш маросими
93 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 22-23.04.2008 икки томонлама муносабатлар
92 Ruminiya bayrogʻi Руминия 03-04.04.2008 Бухарестда НАТО/Евроатлантика ҳамкорлик кенгаши саммити
91 BAA bayrogʻi Бирлашган Араб Амирликлари 17-18.03.2008 икки томонлама муносабатлар
90 Janubiy Koreya bayrogʻi Корея Республикаси 24-26.02.2008 Леэ Мюнг-бакнинг ўз лавозимини бажаришга расман киришиш маросими
89 Rossiya bayrogʻi Россия 05-06.02.2008 икки томонлама муносабатлар
88 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 18-19.10.2007 икки томонлама муносабатлар
87 Tojikiston bayrogʻi Тожикистон 05-06.10.2007 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари мажлиси, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти Давлатлараро кенгашининг мажлиси, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси
86 Misr bayrogʻi Миср 17-19.04.2007 икки томонлама муносабатлар қўшма баёноти
85 Singapur bayrogʻi Сингапур 25.01.2007 икки томонлама муносабатлар
84 Belorussiya bayrogʻi Беларус 22-25.06.2006 Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти мажлиси
83 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 17.06.2006 Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИCҲК) саммити
82 Pokiston bayrogʻi Покистон 02-05.05.2006 икки томонлама муносабатлар
81 Janubiy Koreya bayrogʻi Корея Республикаси 29-30.03.2006 икки томонлама муносабатлар
80 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 10-11.01.2006 икки томонлама муносабатлар
79 Rossiya bayrogʻi Россия 14.11.2005 икки томонлама муносабатлар
78 Rossiya bayrogʻi Россия 06-09.10.2005 „Марказий Осиё ҳамкорлиги“ мажлиси
77 Moldova bayrogʻi Молдова 02-03.10.2005 икки томонлама муносабатлар
76 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 04.07.2005 Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (СҲҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари саммити
75 Rossiya bayrogʻi Россия 28.06.2005 икки томонлама муносабатлар
74 Xitoy bayrogʻi Хитой 25.05.2005 икки томонлама муносабатлар
73 Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон 04.04.2005 икки томонлама муносабатлар
72 Sloveniya bayrogʻi Словения 15.03.2005 икки томонлама муносабатлар
71 Tojikiston bayrogʻi Тожикистон 17-18.08.2004 „Марказий Осиё Ҳамкорлиги“ мажлиси
70 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 02-03.07.2004 МДҲ давлатлари саммити
70 Rossiya bayrogʻi Россия 02-03.07.2004 икки томонлама муносабатлар
69 Rossiya bayrogʻi Россия 15-18.04.2004 икки томонлама муносабатлар
68 Latviya bayrogʻi Латвия 07-08.04.2004 икки томонлама муносабатлар
67 Quvayt bayrogʻi Қувайт 19-20.01.2004 икки томонлама муносабатлар
66 Gruziya bayrogʻi Грузия 09-10.10.2003 икки томонлама муносабатлар
65 Ukraina bayrogʻi Украина 18-19.09.2003 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг Кенгаши
64 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 05-06.07.2003 „Марказий Осиё ҳамкорлиги“ ташкилоти давлат раҳбарлари саммити
63 Eron bayrogʻi Эрон 17-18.06.2003 икки томонлама муносабатлар
62 Rossiya bayrogʻi Россия 29.05.2003 Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (СҲҲТ) иштирокчи-давлатлар раҳбарлари саммити
61 Ispaniya bayrogʻi Испания 27-29.01.2003 икки томонлама муносабатлар
60 Yaponiya bayrogʻi Япония 27.12.2002 „Марказий Осиё ҳамкорлиги“ (МОҲ) ташкилотининг иштирокчи-давлатлари раҳбарлари саммити
59 Chexiya bayrogʻi Чехия 21.11.2002 икки томонлама муносабатлар, НАТО-евроатлантик шериклик Кенгаши саммити
58 Vengriya bayrogʻi Венгрия 27.10.2002 икки томонлама муносабатлар
57 Moldova bayrogʻi Молдова 07.10.2002 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) саммити
56 Tojikiston bayrogʻi Тожикистон 05-06.10.2002 „Марказий Осиё ҳамкорлиги“ ташкилотининг саммити
55 Литва 23.09.2002 дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги битим
54 Yaponiya bayrogʻi Япония 29.07.2002 икки томонлама муносабатлар
53 Rossiya bayrogʻi Россия 06.06.2002 МДҲ саммити[5]
52 Rossiya bayrogʻi Россия 17.05.2001 МДҲ саммити
51 AQSH bayrogʻi АҚСҲ 08.09.2000 БМТ „Мингйиллик мажлиси“ саммити
50 Tojikiston bayrogʻi Тожикистон 05.07.2000 „Шанхай бешлиги“ саммити
49 Rossiya bayrogʻi Россия 21-23.06.2000 ўзаро ҳамкорлик, МДҲга аъзо давлатлар бошлиқлари кенгашининг мажлиси
48 Eron bayrogʻi Эрон 09-11.06.2000 Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити
47 Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон 03.05.2000 ўзаро ҳамкорлик
46 Rossiya bayrogʻi Россия 24-25.01.2000 Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг саммити[6]
45 Turkiya bayrogʻi Туркия 18-19.11.1999 Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича саммит
44 Xitoy bayrogʻi Хитой 08-09.11.1999 ўзаро ҳамкорлик
43 AQSH bayrogʻi АҚСҲ 23-25.04.1999 ўзаро ҳамкорлик, НАТОнинг 50 йиллиги, Евроатлантик шериклик кенгаши мажлиси
42 Rossiya bayrogʻi Россия 02.04.1999 ўзаро ҳамкорлик, МДҲ саммити
41 Fransiya bayrogʻi Франсия 06.11.1998 ўзаро ҳамкорлик, УНЕСCО Ижроия кенгаши 155-сессиясининг якунловчи мажлиси
40 Turkiya bayrogʻi Туркия 29.10.1998 мамлакат Республика деб эълон қилинганлигининг 75 йиллиги
39 Isroil bayrogʻi Исроил 14-16.09.1998 ўзаро ҳамкорлик
38 Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон 08.09.1998 ўзаро ҳамкорлик
37 Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 10.06.1998 Остона шаҳри
36 Rossiya bayrogʻi Россия 05-07.05.1998 ўзаро ҳамкорлик
35 Rossiya bayrogʻi Россия 28-29.04.1998 МДҲ мажлиси
34 AQSH bayrogʻi АҚСҲ 05.02.1998 Солижон Шариповни кутиб олиш
33 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 05.01.1998 Марказий Осиё саммити
32 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 14.05.1997 Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммити
31 Portugaliya bayrogʻi Португалия 02-03.12.1996 Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммити
30 AQSH bayrogʻi АҚСҲ 23-28.06.1996 ўзаро ҳамкорлик
29 Italiya bayrogʻi Италия 20-21.06.1996 ўзаро ҳамкорлик
28 Fransiya bayrogʻi Франсия 21-24.04.1996 ўзаро ҳамкорлик, Амир Темур 660 йиллиги
27 Shveytsariya bayrogʻi Швейсария 06.02.1996 Халқаро Олимпия Қўмитаси мажлиси
26 Rossiya bayrogʻi Россия 19.01.1996 МДҲ мажлиси
25 AQSH bayrogʻi АҚСҲ 22-24.10.1995 БМТ мажлиси
24 Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон 28.08.1995 Туркий Кенгаш
23 Rossiya bayrogʻi Россия 08-10.05.1995 Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 50 йиллиги
22 Janubiy Koreya bayrogʻi Корея Республикаси 15-17.02.1995 ўзаро ҳамкорлик
21 Shveytsariya bayrogʻi Швейсария 01.02.1995 Бутунжаҳон иқтисодий анжумани
20 Vengriya bayrogʻi Венгрия 05.12.1994 ўзаро ҳамкорлик
19 Xitoy bayrogʻi Хитой 24-26.10.1994 ўзаро ҳамкорлик
18 Yaponiya bayrogʻi Япония 16-19.05.1994 ўзаро ҳамкорлик
17 Shveytsariya bayrogʻi Швейсария 27-31.01.1994 Бутунжаҳон иқтисодий анжумани
16 Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон 16.01.1994 ўзаро ҳамкорлик
15 Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон 03-05.01.1994 ўзаро ҳамкорлик
14 Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия 22-25.11.1993 ўзаро ҳамкорлик
13 Fransiya bayrogʻi Франсия 27-30.10.1993 МДҲ саммити
12 AQSH bayrogʻi АҚСҲ 26-28.09.1993 БМТ саммити
11 Rossiya bayrogʻi Россия 06.08.1993 МДҲ саммити
10 Turkiya bayrogʻi Туркия 06.07.1993 ўзаро ҳамкорлик, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити
9 Shveytsariya bayrogʻi Швейсария 28.01.1993 Бутунжаҳон иқтисодий анжумани
8 Belorussiya bayrogʻi Беларус 22.01.1993 МДҲ саммити
7 Finlandiya bayrogʻi Финландия 10.07.1992 Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммити
6 Turkiya bayrogʻi Туркия 29.05.1992 ўзаро ҳамкорлик
5 Saudiya Arabistoni bayrogʻi Саудия Арабистони 11-13.04.1992 ўзаро ҳамкорлик
4 Finlandiya bayrogʻi Финландия 26.02.1992 Европада Хавфсизлик Ва Ҳамкорлик Кенгашининг Якунловчи Ҳужжати
3 Shveytsariya bayrogʻi Швейсария 02.02.1992 Бутунжаҳон иқтисодий анжумани
2 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон 14.12.1991 ўзаро ҳамкорлик
1 Rossiya bayrogʻi Россия 29.10.1991 ўзаро ҳамкорлик

Мукофотлари

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг давлат мукофотлари[7].

Ўзбекистон

# Мукофот Санаси Сабаб
1 „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони[8], „Олтин Юлдуз“ медали 05.05.1994 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1048-ХП-қарори асосида
2 „Мустақиллик“ ордени [9] 29.08.1996 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 269-И-қарори асосида
3 „Амир Темур“ ордени 26.12.1997 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори асосида

Совет давридаги давлат мукофотлари

# Мукофот Санаси Сабаб
1 „Меҳнат Қизил байроқ“ ордени 12.06.1981 СССР Олий Кенгаши Президиумининг 5057-Х-фармони асосида
2 „Халқлар дўстлиги“ ордени 29.01.1988 СССР Олий Кенгаши Президиумининг 8409-ХИ -фармони асосида

Чет эл давлатлари мукофотлари ва фахрий унвонлари

# Давлат/Ташкилот ва унинг мукофоти Санаси
1 Сеулдаги Соганг университети (Корея Республикаси) Фахрий фан доктори 1992-йил, июн
2 Ал-Азҳар университети (Миср) Фахрий доктор 1992-йил, декабр
3 Жаwаҳарлал Неру номидаги университет (Ҳиндистон) Фахрий ҳуқуқ доктори 1994-йил, январ
4 „Руҳоният“ маънавиятни қайта тиклашга кўмаклашиш ассоциацияси (Қирғизистон) „Халқлар ўртасида тинчлик ва тотувлик учун“ медали ва дипломи 1994-йил, январ
5 Корея Республикаси Ҳукумати Катта „Мугунхва 2“ ордени 1995-йил, феврал
6 Евроосиё халқаро кикбоксинг федерацияси Хотира кубоги 1995-йил, март
7 Халқаро фан, саноат, таълим ва санъат академияси (АҚШ) Академия фахрий аъзоси 1996-йил, январ
8 Халқаро олимпия қўмитаси Олтин медал 1996-йил, феврал
9 УНЕСCО „Авиценна“ олтин медали 1996-йил, апрел
10 Боку давлат университети (Озарбайжон) Фахрий доктор 1996-йил, май
11 Осиё Олимпия кенгаши Олтин медал 1997-йил, май
12 Қозоғистон Республикаси „Алтин киран“ („Олтин бургут“) ордени 1997-йил, июн
13 Г. Плеханов номидаги Россия иқдисодиёт академияси (Россия) Фахрий фан доктори 1998-йил, январ
14 Рус православ черкови номидан Тошкент ва Ўрта Осиё Епархияси И даражали Княз Даниил ордени 1998-йил, феврал
15 Украина Республикаси И даражали «Ярослав Мудрий» ордени 1998-йил, феврал
16 Авиация ва ҳавода сузиш фанлари академияси (Россия) Академики 1998-йил, декабр
17 Фанлар олий мактаби халқаро академияси (Россия) Академик 1999-йил, май
18 Халқаро ҳаваскорлар кураш ассоциацияси Олтин занжир 1999-йил, май
19 Кураш бўйича И халқаро турнир (Россия) Кубок 1999-йил, сентябр
20 „Эй-Ти-Пи“ (Профессионал теннисчилар ассоциацияси) Биллур ракетка 1999-йил, сентябр
21 „Фонтис“ университети (Нидерландия) Фахрий доктор 2000-йил, сентябр
22 Ўзбек кураши бўйича халқаро турнир (Россия) Кубок 2000-йил, октябр
23 М. Ломоносов номидаги Москва давлат университети (Россия) Фахрий профессор 2001-йил, январ
24 Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси „Беш қитъа белгиси“ олтин ордени 2001-йил, июл
25 „Эй-Ти-Пи“ (Профессионал теннисчилар ассоциацияси) Биллур глобус 2001-йил, сентябр
26 Мериленд университети (АҚШ) Фахрий ёрлиқ ва олтин медал 2002-йил, март
27 Яҳудийлар миллий маркази (АҚШ) Терроризмга қарши курашдаги улкан ҳиссаси учун „Халқаро етакчи“ мукофоти 2002-йил, март
28 Америка — Ўзбекистон савдо палатаси (АҚШ) Давлатни бошқариш соҳасидаги хизматлар эътирофи мукофоти 2002-йил, март
29 Халқаро кураш ассоциацияси Олтин орден 2002-йил, апрел
30 Васеда университети (Япония) Фахрий ҳуқуқ доктори 2002-йил, июл
31 Алкада де Энарес университети (Испания) „Сиснерос“ медали ва фахрий диплом 2002-йил, август
32 Литва Республикаси Буюк Витаутас ордени 2002-йил, сентябр
33 Будапешт шаҳри мерияси (Венгрия) Будапешт шаҳри „Олтин калит“и 2002-йил, октябр
34 Сока университети (Япония) Фахрий доктор 2002-йил, декабр
35 Испания қироли „Фуқаролик хизматлари учун“ ордени 2003-йил, январ
36 Испания Сенати Медал ва Испания Конституциясининг 1978-йилги нусхаси 2003-йил, январ
37 Мадрид шаҳар мерияси (Испания) Мадрид шаҳри „Олтин калит“и 2003-йил, январ
38 Сорбонна университети, Париж-Сюд университети (Франсия) Президентлик фаолияти учун фахрий дипломи 2003-йил, январ
39 „Андрей Первозванний“ фонди (Россия) „Андрей Первозванний“ олтин ордени 2003-йил, май
40 Полша Республикаси „Хизматлари учун“ И даражали ордени 2003-йил, июл
41 Грузия Республикаси „Золотое руно“ ордени 2003-йил, октябр
42 Болгария Республикаси „Стара Планина“ ордени 2003-йил, ноябр
43 „Россия кон саноатчилари“ кончилик фанлари академияси (Россия) Кончилик фанлари академиясининг фахрий аъзоси, „Россия кончиси“ олтин белгиси 2004-йил, феврал
44 Т. Шевченко номидаги Киэв миллий университети (Украина) Университет фахрий доктори 2004-йил, апрел
45 Халқаро мукофотлар фонди (Латвия) „Кароматгўй муқаддас Николай“ олтин ордени 2004-йил, апрел
46 Сеул шаҳри мерияси (Корея Республикаси) Сеул шаҳри фахрий фуқароси 2006-йил, март
47 УНЕСCО „Борободур“ олтин медали 2006-йил, сентябр
48 ЮНЕСКО „Аристотел“ олтин медали 2007-йил, август
49 ЮНЕСКО „Буюк ипак йўли“ олтин медали 2007-йил, октябр
50 Туркманистон „Хорматли ил яшулуси“ фахрий унвони 2008-йил, октябр
51 Латвия Республикаси „Уч юлдуз“ ордени 2008-йил, октябр
52 Америка — Ўзбекистон савдо палатаси (АҚШ) „Ўзбекистон Республикасини давлат томонидан самарали бошқариладиган бозор иқдисодиётига барқарор ўзгартиришни таъминлаганлик учун“ фахрий мукофоти 2011-йил, феврал
53 Америка — Ўзбекистон савдо палатаси (АҚШ) „Дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун“ мукофоти 2012-йил, август
54 Г. Плеханов номидаги Россия иқдисодиёт университети „Университет олдидаги хизматлари учун“ фахрий кўкрак нишони 2013-йил, январ
55 Сербия Республикаси ИИ даражали „Сербия Республикаси ордени“ 2013-йил, феврал
56 Латвия Республикаси „Эътироф хочи“ ордени 2013-йил, октябр
57 Грузия Республикаси „Жасорат“ ордени 2013-йил, октябр
58 Туркманистон Маҳтумқули номидаги халқаро мукофот 2014-йил, октябр
59 „Нацистларга қарши уруш жангчилари ва партизан-ногиронлари иттифоқи“ ташкилоти (Исроил) „ИИ жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги“ юбилей медали 2015-йил, март
60 Халқаро олимпия қўмитаси „Спорт ва Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун“ медали 2015-йил, июн
61 Осиё миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси ва Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон ва Осиёда футболни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Осиё олимпия кенгаши мукофоти 2015-йил, июн
62 Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АИБА) „Хизматлари учун“ ордени 2015-йил, июл

Вафоти

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016-йил 2-сентябрида Тошкент вақти билан соат 20:55 да Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсулт) оқибатида вафот этди[10].

Оиласи

  • Отаси — Абдуғани Каримов, (1894—1967) Самарқанд шаҳридаги фабрикада ишчи бўлган[11].
  • Онаси — Санобар Каримова, (1902—1982) Самарқанд шаҳридаги фабрикада ишчи бўлган.
  • 1965-йилда миллати украин бўлган Наталя Петровна Кучмага уйланган. 1970-йилда ажрашган. Бу никоҳдан Пётр исмли ўғли бор[12].
  • Опаси — Каримова Мехринисо Абдуганиэвна (1920-йил туғилган).
  • Акаси — Каримов Омонулло Абдуганиэвич (1922-йил туғилган).
  • Акаси — Каримов Ибод Ғаниевич (1926—2015), профессор.
  • Акаси — Каримов Арслон Абдуганиэвич (1931—1989).
  • Акаси — Каримов Икром Абдуганиэвич (1933—1976).
  • Акаси — Каримов Қуддус Ғаниевич, (1934—1995), профессор.
  • Укаси — Каримов Хуршид Абдуганиэвич (1941—2009).
  • 1971—2016-йиллар оралиғида Татяна Акбаровна Каримова билан никоҳда.
  • Қизи — Гулнора Каримова, дипломат. 2015-йилда молиявий жиноятларда айбланиб, 5 йилга қамалган. Турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий, тадбиркор. 2 нафар фарзанди бор: ўғли Ислом ва қизи Имон.
  • Қизи — Лола Каримова-Тиллаева, дипломат. Ўзбекистоннинг УНЕСCОдаги доимий вакили сифатида ишлаган. Турмуш ўртоғи — Тиллаев Тимур Ҳакимович, тадбиркор. 3 нафар фарзанди бор: ўғли Умар, қизлари Марям ва Сафия.

Хотираси

Ислом Каримов мақбараси

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 25-январдаги қарорига[13] асосан, қуйидагилар:

Шунингдек:

  • „Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида“ги қарор қабул қилинди.
  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш чора-тадбирлари режасини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилди.

Шу муносабат билан:

  • Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуасини барпо этиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкалларни Тошкент шаҳрида, Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўрнатиш;
  • Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштириш[14];
  • Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейини ташкил этиш;

Қуйидаги муассаса ва обектларга:

  • Тошкент давлат техника университетига;
  • Асакадаги автомобил заводига;
  • Фарғона шаҳридаги Санъат саройига;
  • Тошкент халқаро аэропортига;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номини бериш;
  • ҳар йили 30-январ кунини кенг нишонлаш, 2-сентябр кунини Хотира куни сифатида ёд этиш;
  • олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини жорий этиш;
  • Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий филмлар яратиш;
  • Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чиқариш ҳақида кўрсатмалар берилди.

2018-йил 17-октябрда Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ёнида, Ислом Каримов номли хиёбон ташкил этилиб, унинг марказида Каримовнинг ҳайкали ўрнатилди[15].

Адабиёт

  • Эътироф (ўзбек, инглиз, рус тилларида), Т., 1995;
  • Ўзбекистоннинг янги тарихи, 3-ж. (Мустақил Ўзбекистон тарихи), Т., 2000;
  • Ислом Каримов — Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти (фотоалбом; ўзбек, инглиз, рус тилларида), Т., 1998;
  • Левитин Л., Карлайл Д. С, Ислом Каримов — янги Ўзбекистон Президенти, Т., 1996;
  • Левитин Л., Узбекистан на историческом повороте, М., 2001;
  • Серия вожди народов — ХХ век, М., 1996;
  • Мурод Шарифхўжаев. Формированиэ откритого гражданского общэства в Узбекистане, Т., 2002;
  • Америкага ташриф — Визит в Америку, Т., 2002[16].

Манбалар

  1. ↑ неwс.узрепорт.cом[сайт ишламайди]
  2. ↑ ҳттп://www.ббc.cом/руссиан/неwс-37254125
  3. ↑ „„Ўзбекистон адабиёти ва сан`ати" газетаси 1994-йил 6-май кунги сони Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994-йил 5-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовга “ЎЗбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида”ги қарори“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2025-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-октябр.
  4. ↑ Хорижга ташрифлар[сайт ишламайди]
  5. ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-декабр.
  6. ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-декабр.
  7. ↑ „ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАъРИФИЙ МАЖМУАСИ“. 2020-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
  8. ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1994-йил 6-май сони Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994-йил 5-майдаги "Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримовга "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида"ги Қарори“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2025-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
  9. ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1996-йил 30-август сони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни "Мустақиллик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида" Қарор“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).[сайт ишламайди]
  10. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти“. УзА (2016-йил 2-сентябр).
  11. ↑ „Ислом Каримовнинг отаси ҳақида маълумот берилди“. 2024-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-октябр.
  12. ↑ Ислом Каримовнинг ўғли…
  13. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
  14. ↑ „Оқсаройдаги меъморий мажмуа“. 2017-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-декабр.
  15. ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2018/10/18/москвада-ислом-каримов-ажкали-оcилди
  16. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар