Зиёсферада исми Исмоил (исм) ва фамилияси Жўрабеков бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Исмоил Ҳакимович Жўрабеков (1931-йил 12-сентябр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – 2025-йил 28-сентябр, Тошкент, Ўзбекистон) – совет ва ўзбек давлат ҳамда сиёсат арбоби. 1995-йилда „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган[5].

Исмоил Ҳакимович Жўрабеков
Файл:Пҳото 2025-09-28 23-42-13.жпг
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 12-сентябр 1931-йил
Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР
Вафоти 28-сентябр 2025-йил(2025-09-28)
(94 ёшда)[1][2]
Сиёсий партияси КПСС
Маълумоти Олий
Мукофотлари

Биографияси

1931-йилда 12-сенябр Самарқанд вилоятида ишчи оиласида туғилган. КПСС аъзоси бўлган. 1956-йилдан бошлаб хўжалик, жамоат ва сиёсий фаолият билан шуғулланган.

1956—2010-йилларда Пастдарғом тумани суғориш тизимлари бошқармасининг катта муҳандиси ва бошлиғи, қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳамда бошлиғи, „Самарқандсувқурилиш“ трести бошқарувчиси, республика мелиорация ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ССР мелиорация ва сув хўжалиги вазири, Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ССР Давагропром раиси, Ўзбекистон фуқаро мудофааси ишлари вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 9—11-чақириқларига депутат этиб сайланган. КПСС нинг ХХВИИ қурултойига делегат сифатида қатнашган.

2025-йил 28-сентябрда Тошкентда вафот этган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган [6].

Шахсий ҳаёти

Фарзандлари: Алишер, Фурқат, Акмал.

Неваралари: Ойбек, Умид, Улуғбек, Шодиёр, Саркорбек, Жўрабек, Амирбек, Нозимахон.

Манбалар

Ҳаволалар

  • Жўрабеков Cентрасиа сайтида
  • ГА РФ Р7523 105 152 СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1971-йил 26-августдан 27-августгача қабул қилинган қарорлари ва уларга материаллар / 14-сонли баённомага / Но 2075-ВИИИ дан 2078-ВИИИ гача. 7-жилд
  • ГА РФ Р7523 105 376 СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1973-йил 8-декабрдан 10-декабргача қабул қилинган Фармонлари ва уларга материаллар / 45-сонли баённомага / Но 5141-ВИИИ дан 5149-ВИИИ гача. 9-жилд