Исмоил Муҳаммад (1964-йилда Ню-Мексико штатининг Албукерке шаҳрида туғилган)[1] – Ислом миллати ташкилотининг америкалик аъзоси, Илёс Муҳаммад ва Тиннетта Муҳаммаднинг ўғли. Исмоил „қора мусулмонлар“нинг миллий вазири Луи Фарраханнинг ёрдамчиси. 1995-йилда Исмоил Миллион Ман Марч тадбирида нутқ сўзлаган[2].

Илёс Муҳаммаднинг 21 фарзандидан Исмоил онаси Тиннетта Муҳаммаднинг тўнғич ўғли эди[3][4][5]. „Ислом миллати“ (НОИ) штаб-квартираси Марям масжидида талабалар вазири ҳисобланади[6]. Исмоил, шунингдек, Кенгаш аъзоси ва баъзида Луи Фарраханнинг энг эҳтимолий вориси ҳисобланади[7].

Исмоил 2013-йилги Муқаддас Покланиш куни миллий тадбирида, 20-октябр санасида, „Ислом миллати“ саҳнасида кўзга ташланди. Бу тадбирда Исмоил, касаллик туфайли қатнаша олмаган Луи Фаррахан ўрнига асосий нутқ сўзлади. Фаррахоннинг ўз ўрнига сўзлаш учун Исмоилни танлагани, гуруҳ раҳбарлигининг келажакдаги йўналишини ойдинлаштириб бериши мумкин[8]. 2015-йил феврал ойида онасининг дафн маросимига бағишланган кенг кўламли тадбирда муҳим рол ўйнади[9].

Бир неча ўн йиллар давомида Исмоил Муҳаммад Мексиканинг Куэрнавака шаҳрида яшаб, Чикагодаги НОИ штаб-квартирасига қайтишдан олдин диний тадқиқодларга эътибор қаратди. Тахминларга кўра, Исмоил „Ислом миллатининг“ навбатдаги раҳбари бўлиши мумкин[10].

Манбалар

  1. ↑ „Натион оф Ислам'с Неw Шоэс“. НеwсОне (2008-йил 29-октябр). Қаралди: 2015-йил 11-январ.
  2. ↑ Оффиcиал Програм. Wашингтон, Д.C.: Миллион Ман Марч. 1995-10-16. п. 8. 
  3. ↑ Карл Эванзз, Тҳе Мессенгер, п. 452-454
  4. ↑ МаcФарқуҳар, Неил. „Натион оф Ислам ат а Cроссроад ас Леадер Эхиц“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2007-йил 26-феврал).
  5. ↑ Гарделл, Маттиас, Ин тҳе наме оф Элижаҳ Муҳаммад: Лоуис Фарракҳан анд тҳе Натион оф Ислам, Дуке Университй Пресс, 1996, паге 125
  6. ↑ „Тҳе Натион оф Ислам - Cентрал Регион - Чиcаго, Иллиноис - Cентрал Регионал Ҳеадқуартерс“. 2013-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июн.
  7. ↑ Лепеска, Давид. „Фарракҳан Усинг Либян Cрисис то Болстер Ҳис Натион оф Ислам“. Неw Ёрк Тимес (2011-йил 9-апрел). Қаралди: 2011-йил 11-апрел.
  8. ↑ „Фарракҳан'с Абсенcе Фром НОИ Эвент Спотлигҳц Поссибле Суccессор, Ишмаэл Муҳаммад“. Аccесс АДЛ. 2016-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-октябр.
  9. ↑ Мотҳер Тйннетта Муҳаммад – А ҳеартфелт анд фиттинг трибуте то а перфеcт эхампле
  10. ↑ Малик. „Лифе Афтер Лоуис Фарракҳан: Wҳо Wилл Бе тҳе Нехт Леадер оф тҳе НОИ?“. www.панафриcаналлианcе.cом (2018-йил 1-июн). 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган.