Ismoil Somoniy
Абу Иброҳим Исмоил ибн Аҳмад (Сомоний) (форсча: ابو ابراهیم اسماعیل بن احمد) — Сомонийлар давлати ҳукмдори (892—907). Сомонийлар сулоласининг асосчиси. Исмоил Сомоний 849-йилда Фарғонада таваллуд топган.
| Исмоил Сомоний | |
|---|---|
|
Исмоил ибн Аҳмад тангалари, Усрушана зарбхонаси. Ҳижрий 280 (милодий 893-4) | |
| Сомонийлар давлати амири | |
| Салтанат | август, 892 — 24-ноябр, 907 |
| Ўтмишдоши | Наср И |
| Давомчиси | Аҳмад ИИ |
| Туғилиши | май, 849 |
| Вафоти | 24-ноябр, 907-йил |
| Фарзандлари | Аҳмад ИИ |
| Дйнастй | Сомонийлар |
| Отаси | Аҳмад ибн Асад |
| Дини | Аҳл ас-Сунна вал-Жамоа |
Ёшлиги ва Бухорога ноиб бўлиши
Исмоил 849-йилда Фарғонада туғилган. Отаси Аҳмад ибн Асаднинг. 864/5-йилда Сомонийлар тахтига ўтирган Наср И исмли укаси бор эди. Исмоил Наср даврида Хоразм қўшинларининг талон-тарожлари натижасида вайрон бўлган Бухорони назорат қилиш учун юборилади. Шаҳар аҳолиси Исмоилни барқарорликни таъминлай оладиган шахс сифатида кўриб, кутиб олишади.
Тоҳирийлар давлатининг барҳам топиши билан вазият тубдан ўзгариб, истиқлол учун қулай шароит пайдо бўлади. Ўз ҳолига ташлаб қўйилган Бухоро аҳли ҳатто саффорийларга тобе бўлишни хоҳламайди. Шаҳар зодагонлари сомонийларга мурожаат қилиб, Самарқандга Наср ҳузурига элчилар юборадилар, ундан Бухорони ўз қўл остига олишни ва сомонийлар хонадонидан бир кишини Бухорога ҳоким қилиб юборишни сўрайдилар. Наср бу таклифни мамнуният билан қабул қилиб, укаси Исмоилни (874) Бухорога ноиб қилиб юборади (874 — 892).
Мовароуннаҳрда бўлиши
Бухоро ноиби Исмоил акаси Насрга итоат қилишни истамайди. Ўзига берилган вилоятни мумкин қадар иқтисодий жиҳатдан мустақил идора қилишга интилади. Самарқандга Насрнинг хазинасига юбориладиган ҳар йилги солиқларни турли баҳоналар билан тўхтатиб қўяди. Натижада ака-ука ўртасида адоват пайдо бўлади. У 888-йилдаги жангга олиб келади. Жангда Наср қўшинлари тормор келтирилади. Наср яна 4 йил ҳукмдори қилиб ўлди. 892 йилдан бошлаб Исмоил бутун Мовароуннаҳрни бирлаштириб, унинг ягона ҳукмдори бўлиб олади.
Исмоил Сомоний ўрта асрларнинг қобилиятли, худбин ва ниҳоятда айёр давлат арбоби эди. У Мовароуннаҳрни бирлаштиргач, мустаҳкам феодал давлатни тузишга интилди. У ўз Ватанида барқарор тинчликни таъминлаб, уни мустаҳкамлашда ҳукмронлик қобилиятининг ҳамма нозик хусусиятларини ишга солди. Аввало катта қўшин тўплаб, кўчманчилар даштига аскар тортди. 893-йилда Тароз шаҳрини фатҳ этиб, даштликларга қақшатқич зарба берди. Бу сомонийлар даврида кўчманчиларга қарши қилинган охирги катта юриш бўлди. Натижада даштлик қабилаларнинг Мовароуннаҳр вилоятларига бўлган узлуксиз босқинлари барҳам топиб, ўтроқ аҳоли эндиликда воҳалар атрофи бўйлаб юзлаб километрга чўзилган мудофаа деворлари-ю, сон-саноқсиз қал’аларни бино қилиш ва уларни муттасил таъмирлаб туришдек оғир ва машаққатли меҳнатдан ва ташвишдан фориғ бўлди. Худди шу даврдан бошлаб, 300 км дан ошиқроқ масофада Бухоро воҳасининг атрофини ўраб турган қадимий мудофаа иншооти Кампирак деворининг ҳар йилги одатий ҳашари тўхталиб, у қаровсиз қолдирилган. Наршахийнинг ёзишича Амир Исмоил ўзининг кучли қўшинларини назарда тутиб, "Токи мен тирик эканман, Бухоро вилоятининг девори мен бўламан, — деб айтган экан.
Мовароуннаҳр аҳолисининг мустақилликка эришиб, бу диёрда сомонийлар давлатининг тобора кучайиб бориши шубҳасиз шарқий вилоятлардан муттасил ундириб олинадиган катта бойликлардан маҳрум бўлган Араб халифалигини, бир томондан, ниҳоятда ранжица, иккинчи томондан чўчитар ҳам эди. Шу боисдан халифалик саффорийлар билан сомонийларни тўқнаштиришга ва бу икки давлатни ҳар иккисини ҳам заифлаштириб, бу бой вилоятларда, маълум даражада, ўз таъсирини қайта тиклашга ҳаракат қилади. 900-йилда улар ўртасида бошланиб кетган уруш Исмоилнинг ғалабаси билан тугайди. Бутун Хуросон сомонийлар қўл остига ўтади. Ноиложликдан халифа Исмоилнинг бундай улкан давлатини тан олишга ва унга ҳукмдорлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлади. Шундай қилиб, ИХ аср охирларида Мовароуннаҳр Араб халифалиги истибдодидан абадий халос бўлди. Исмоил Сомоний бутун Мовароуннаҳрни ўз қўли остида кучли бир давлат қилиб бирлаштирди. Хуросонда ташкил топган Саффорийлар давлатига барҳам берди ва уни ўз давлатига қўшиб олди. Натижада пойтахти Бухоро шаҳри бўлган замонасининг энг йирик мустақил феодал давлати ташкил топди. Исмоил Сомоний то 907-ий йил ҳукмдори қилиб ўлди. Бу давлатни сомонийлар хонадонидан бўлган ҳукмдорлар — амирлар Х аср охирларигача идора қиладилар[1][2][3].
Вафоти
Узоқ давом этган ҳасталикдан сўнг Исмоил 907-йил 24-ноябрда вафот этди[4] ва унинг ўрнига унинг ўғли Аҳмад Самоний тахтга келди. Исмоил бошқаларга жуда кўп бойлик берди ва ўзига ҳеч нима олиб қолмади[5].
Мерос
Исмоил тарихда кучли саркарда ва ҳукмдор сифатида танилган; араб ва форс манбаларида у ҳақида кўплаб ҳикоятлар ёзилган. Қолаверса, унинг шимолга қилган юришлари туфайли унинг империяси душман босқинларидан шунчалик кучли эдики, Бухоро ва Самарқанд мудофааси фойдаланилмай қолган эди.
943-йилда ёзган бухорлик тарихчи Исмоилнинг ёзишича:
Ҳақиқатан ҳам подшоҳликка муносиб эди. У ақлли, адолатли, раҳм-шафқатли, ақл ва фаросат эгаси эди… ишларни адолат ва одоб-ахлоқ билан олиб борарди. Ким одамларга зулм қилса, у жазоларди. . . Давлат ишларида ҳамиша холис эди[6].
Таниқли аллома Низомулмулк ўзининг машҳур „Сиёсатнома“ асарида Исмоил шундай деган:
У жуда адолатли ва яхши фазилатларга эга шахс бўлган. У Худога иймон келтирган ва шунинг учун ҳам ночорларга сахий инсон бўлган[7].
Тожикистонда Совет ҳокимияти тугаши билан Исмоил мероси янги тожик давлати томонидан қайта тикланди. Тожикистон миллий валютаси сомон деб аталади. У 100 сомон банкнотасида тасвирланган. Шунингдек, Тожикистондаги (ва собиқ Иттифоқдаги) энг баланд тоғ Исмоил номи билан ўзгартирилди. Илгари бу тоғ „Сталин чўққиси“ ва „Коммунизм чўққиси“ деб аталган, аммо кейинчалик бу ном Исмоил Сомоний чўққисига алмаштирилган. Тожикистон давлат мукофоти — Исмоил Сомоний ордени таъсис этилди. Тожикистонда 1999-йил Сомонийлар давлатининг 1100 йиллиги нишонланган, пойтахт Душанбенинг Дўстий майдонида тожиклар давлати биринчи ҳукмдори Сомоний хотирасига аталган113 метрлик ме’морий ансамбл барпо этишган[8].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Исмаил Самани
- ↑ Государство Саманидов, 2011-10-19да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-11-30
- ↑ Самани, 2018-03-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-08-30
- ↑ Табақат-и Насири бй Минҳаж-и-Сираж, пг. 104, Лаҳоре Сангмил Публиcатионс 2004
- ↑ Тҳе модерн Узбекс: фром тҳе фоуртеэнтҳ cентурй то тҳе пресент : а cултурал ҳисторй, бй Эдwард Аллwортҳ, пг. 19
- ↑ Тҳе модерн Узбекс: фром тҳе фоуртеэнтҳ cентурй то тҳе пресент : а cултурал ҳисторй, бй Эдwард Аллwортҳ, пг. 19
- ↑ Тҳе боок оф говернмент, ор, Рулес фор кингс: тҳе Сияр ал-Мулук, ор, Сиясат-нама оф Низам ал-Мулк, Ниẓāм ал-Мулк, Ҳуберт Дарке, пг. 14
- ↑ „Исмоил Сомоний“. Қаралди: 2023-йил 8-июн.
| Викиомборда „Исмоил Сомоний“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
|
Сомонийлар сулоласи | ||||
| ||||