Исъҳоқ Латипович Тўраев (1960. 24.2, Шаҳрисабз тумани)—актёр, режиссор. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1998). Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи[1].

Фаолияти

Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1983). Ўз фаолиятини 1976-1977-йилларда Шаҳрисабз халқ театрида ҳаваскор актёр сифатида бошлаган. 1983-1985-йиллар Сурхондарё театрида, 1985-1987-йиллар Қашқадарё театрида актёр. 1991-1993-йилларда "Мулоқот" театр студиясида актёр, режиссор ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатган. 1993-йилдан "Эски масжид" театр студиясининг бадиий раҳбари. „Аёл апвасти ёхуд ҳароратли айиқ“ (П. Мериме), „Шайх Санъон“ (ўзи Шайх Санъон ролида, Ф. Атторнинг „Мантиқ ут-тайр“, Навоийнинг „Лисон ут-тайр“ достонлари асосида), „Найман она нидоси“ (Жўламон ролида, Ч. Айтматовнинг „Асрга татигулик кун“ асари асосида, „Қобил ва Ҳобил“ (Қобил ролида, Байроннинг „Каин“ асари асосида), „Рақсу самоъ“ (Шоҳ Баҳром ролида, Навоийнинг „Сабъаи сайёр“ асари асосида) каби спектаклларни саҳналаштирган. „Манқуртларга берманг дунёни“ номли театрлашган томошаси мамлакатимизнинг барча вилоятларида намойиш этилди.

Ҳаволалар




  1. ↑ „«Барон» раҳбарлик лавозимига тайинланди“. хабар.уз. Қаралди: 8-январ 2025-йил.