Исоф (араб. إساف) ва Ноила (араб. نائلة) исломгача бўлган даврда Арабистонда худо ва ма’буда сифатида сиғинилган иккита тош санамлар бўлган. Уларга асосан Қурайш аҳли сиғинар эди.

Ривоятлар

Айрим мусулмон олимлар, жумладан ал-Азрақий Маккада бутпарастликни жорий қилган араб қабиласининг етакчиси Амр ибн Луҳай, Исоф ва Ноилага сиғиниш ишини бошлаб берган деб да’во қилган. У одамларни уларга сажда қилишга чақириб, ота-боболари бу ишни қилганларини айтган. Кейинчалик Қусай ибн Килоб икки тошни Ка’ба яқинидаги Замзам қудуғига олиб борган эди[1].

Исоф ва Ноила Қурайш қабиласи учун айниқса муҳим бўлиб, Қурайш Исофга атаб қурбонликлар қилган[2].

Бутлар ҳақида турли ривоятлар мавжуд бўлиб, улар Ка‘бада зино қилганларидан кейин тошга айланганлар. Ибн ал-Калбий ўзининг “Китоб ал-Асном” асарида бу ривоятни шундай келтирган:

Улар ҳаж зиёратини адо этиш учун йўлга чиқдилар. Маккага келишлари билан Ка’бага кирдилар. Бошқа ҳеч ким йўқлигидан ва Байтуллоҳнинг дахлсизлигидан фойдаланиб, Исоф муқаддас жойда у билан зино қилди. Шунда улар тошга айланиб қолдилар[3].

Маккалик маҳаллий тарихчи ал-Азрақийнинг ривоятларига кўра, воқеа Журҳум араб қабиласи Маккада ҳукмронлик қилган пайтда содир бўлган. Кейин икки тош Ка’бадан олиб ташланган ва одамлар огоҳлантирилиши учун Сафо ва Марва тепаликларига қўйилган. Вақт ўтиши билан уларни бутлар сифатида ҳурмат қила бошлаганлар.

630-йил январ ойида мусулмонлар шаҳарни эгаллагандан сўнг, бу икки тош санамлар йўқ қилинган[4].

Изоҳлар

Азиз ал-Азмаҳнинг фикрича, Исоф ва Ноила Қурайшнинг асл худолари бўлиб, қурайшликлар уларни Маккага олиб келишган ва Уззога ўхшаш Макканинг ҳукмрон бутлари қаторида уларга ҳам доимий сиғинганлар[2].

Манбалар

  1. ↑ ал-Азрақи, Акҳбāр Макка, пг. 49
  2. ↑ 2,0 2,1 Ал-Азмеҳ, Азиз. Тҳе Эмергенcе оф Ислам ин Лате Антиқуитй: Аллаҳ анд Ҳис Пеопле (инглизча). Cамбридге Университй Пресс, 23-феврал 2017-йил. ИСБН 9781316641552. 
  3. ↑ Ибн ал-Калби, Боок оф Идолс, пг. 34
  4. ↑ ал-Азрақи, Акҳбар Макка, пг. 50