Иссиқота тумани (қирғизча: Ысык-Ата району) — Қирғизистон Республикасининг Чуй вилоятидаги туман.

Иссиқота тумани
Ысык-Ата району
туман
Таркибида Чуй вилояти
Маъмурий маркази Қанд
Асос солинган санаси 1977
Аҳоли (2009) 132 759 киши[1]
Миллатлар таркиби қирғизлар — 47,5%
руслар — 22,1%
дунганлар — 14,5%
турклар — 3,5%
уйғурлар — 3,1%
озарбайжонлар — 2,6%
ўзбеклар 1,7%[1]
Динлар таркиби мусулмонлар, насронийлар
Майдони 3028 км²
Вақт минтақаси УТC+6
Харитада
Issiqota tumani xaritada

Маъмурий маркази - Қанд

Тарихи

Иссиқота тумани 1977-йилда ташкил топган. 1998-йилда Қанд тумани билан бирлашган.

Аҳолиси

Миллатлар Аҳоли сони Тумандаги ўрни
Қирғизлар 62620 47.2%
Руслар 28000 21.1%
Дунганлар 19223 14.5%
Турклар 4699 3.5%
Уйғурлар 4091 3.1%
Озарбайжонлар 3486 2.6%
Олмонлар 1524 1.1%
Украинлар 1343 1.0%
Қозоқлар 1317 1.0%
Татарлар 1078 0.8%
Балгарлар 611 0.5%
Корейслар 588 0.4%
Тожиклар 383 0.3%
Курдлар 349 0.3%
Қорачойлар 182 0.1%
Булгорлар 108 0.1%
бошқалар 950 0.7%

Географияси

Милянфан овулидаги канал

Туман Чуй воҳасининг марказий қисмида жойлашган бўлиб, Шимолида Қозоғистон Республикаси, жанубида Норин вилоятининг Қўчқор тумани, ғарбида Оламуддин тумани, шарқида Чуй тумани билан туташади. Туман ҳудуди шимолдан жанубгача 65 кмга, ғарбдан шарқгача 44 кмга чўзилган. Бишкек шаҳридан 20 км шарқ томонда жойлашган. Майдонинг кўп қисми теккислик ва адирлар эгаллайди, денгиз сатҳидан баландлиги 1000–2000 м. Шимолий қисмини Қирғиз Олатоғининг шимолий қисми ва унинг ён бағридаги адирлар эгаллайди. Тоғли бўлимини тўйит қаторида, адирлари деҳқончиликда фойдаланилади.

Қирғиз Олатоғининг шимолий қисмида Иссиқота дараси ва бошқа воҳа-даралар ўрин олган. Шимоли-ғарбдан шимоли-шақгача 50 кмга оралиқга чўзилган. Дараларнинг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 4500 метр, пастки қисми қисми 1000 метр баландликда жойлашган. Туманнинг шимолий қисмини Чуй воҳаси эгаллайди. Кон бойликларидан полиметал, қурулиш материаллари, тош туз бор. Иссиқота дарасида минералли иссиқ сув чиқади. Иқлими контенентал Январдаги ўртача ҳарорат –6°…–10 °C, июлда 18–20 °C. Туман ҳудудидан Чуй дарёси ва унинг ирмоқлари - Иссиқота, Қизилсув, Норус сойлари ва бошқа кичик дарёлар оқиб ўтади. Йиллик ёғингарчилик 300–600 мм. ни ташкил қилади.

Аҳоли пунктлари

Первомай овулидаги Янги Масжид

Таниқли шахслар

Манбалар