Иссиқлик двигатели — иссиқлик энергияси механик энергияга айлантириладиган қурилма. Бирламчи двигателлар ичида И. д. энг катта гуруҳни ташкил этади. И. д. да кимёвий ёки ядро ёқилғиси кўринишидаги табиий энергетик ресурсдан фойдаланилади. И. д. нинг поршенли (қаранг Поршенли машина), роторли (қаранг Ванкел двигатели) ва реактив (қаранг Реактив двигател) хиллари бор. Улар ички ёнув двигателларига ва ташки ёнув двигателлари (қаранг Буғ машинаси, Ядро куч қурилмаси) га ҳам бўлинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил