Иссит (Уралдаги Исет дарёси номидан) — томирли магматик тоғ жинси, дунит жинсларида учрайди. Таркибида роговая обманка (89%), авгит (6%), рудали минераллар (5%), баъзан плагиоклаз учрайди. Иссит Ўзбекистоннинг Султон Увайс тоғи, Марказий Қизилқум, Фарғонадаги ўта асосли жинсларда учрайди. Рудали конлар учун Иссит даракчи ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил