Истахрий, Абу Ишоқ ал-Форисий ал-Истахрий (тахминан 850—934) — географ олим, Эроннинг Форс вилоятида яшаган. Эронзамин, Мовароуннаҳр, Арабистон я. о., Миср, Испания, Мағриб (Шим. Африка) мамлакатларига са-ёҳат қилган.

Abu-Dabi Luvr muzeyi kolleksiyalari
Абу-Даби Лувр музейи коллексиялари

И. нинг география соҳасидаги илмий мероси 930—933 йилларда араб тилида ёзилган "Китоб масолик ва-л-мамолик" ("Йўллар ва мамлакатлар китоби; бошқа номи "Китоб ал-аҳолим" — "Иқлимлар китоби") асарида ўз аксини топган. Мазкур асар Абу Зайд ибн Саҳл Балхийнинг "Сувар ул-аҳолим" асари асосида тузилган ва Х аср ўртасида оммалашган. И. асарида рубъи мас-кун (ер юзининг обод чораги) нинг умумий тавсифи ва ўлкалар ҳақида географик маълумотлар (чегаралари, шаҳар ва қишлоқлари, жоме масжидлар сони, манзиллар, наҳр (канал)лар, карвон йўллари, хўжалиги, элатлари ва ҳоказо) берилган. Жумладан: Араб диёри, Мағриб, Шом, Ироқ, Хузистон, Форс, Кермон, Озарбайжон, Ҳуросон, Мовароуннаҳр ва б. қайд этилган. Ўлкалар тавсифига уларнинг ҳариталари ҳам чизиб илова қилинган. Мовароуннаҳр тавсифи ва ҳаритасида Ўрта Осиёнинг сувлари (Орол денгизи, Амударё, Сир-дарё, Зарафшон, каналлар), аҳоли мас-канлари кабилар тўғрисида маълумот бор. И. нинг ушбу асарини 976 йил Ибн Ҳавқал тузатиб, тўлдириб янги асар тузди ва уни "Китоб ал-масолик ва-л-мамолик" деб атади. И. асарининг бир неча форсий таржималари бор, арабчаси Европада илмий нашр қилинган (1870)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил