Иттифоқ давлати (беларусча: Саюзная дзяржава, русча: Союзное государство) — босқичма-босқич ташкил этилган ягона сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, божхона, валюта, ҳуқуқий, гуманитар, бозор ва маданий маконга эга бўлган Россия ва Беларусиянинг миллатлараро тузилмаси.

беларусча: Саюзная дзяржава
русча: Союзное государство
Location of Ittifoq davlati
Пойтахт Минск,  Беларус
Москва,  Россия
Энг катта шаҳар Москва, Санкт-Петербург, Минск
Расмий тил(лар) рус тили, беларус тили
Етакчилар
• Давлат котиби
 Россия
Сергей Глазев
• Олий Давлат кенгаши раиси
 Беларус
Александр Лукашенко
• Вазирлар Кенгаши Раиси
 Россия
Михаил Мишустин
Майдон
• Бутун
17 332 791 км² км2
Аҳоли
• 2021-йилги рўйхат
155 520 660 (9-ўрин)
• Зичлик 8,97/км2
Пул бирлиги Беларус: беларус рубли (БЙН)
Россия: россия рубли (РУБ)
Телефон префикси +7 (Россия)
+375 (Беларус)

Шунингдек, матбуотда „Россия ва Беларус иттифоқи“, „Россия ва Беларус иттифоқи давлати“, „Беларус ва Россия иттифоқи“, „Беларус ва Россия иттифоқи давлати“ номлари мавжуд. Умумий байрам — Беларус ва Россия халқларининг бирлиги куни (1997-йил 2-апрелдан бери нишонланади).

Иттифоқ давлатининг тарихи

Россия Президенти Борис Елцин ва Беларус президенти Александр Лукашенко Кремлнинг катта саройида Беларус ва Россиянинг иттифоқини тузилиши бўйича шартнома имзолаш вақтида. Москва, Россия

1990-йилларнинг ўрталарида Беларус Республикаси ва Россия Федерациясининг яқинлашиши биринчи навбатда Совет давридаги иқтисодий алоқаларни тиклашдан иборат эди, ўша пайтда БССРнинг йирик экспортга йўналтирилган корхоналари маҳсулотларни йиғиш билан шуғулланган. Бутун СССРда ишлаб чиқарилган компонентлар нафақат Россия, балким Беларус саноати учун бутловчи қисмлар ва хом ашё манбаи ҳам асосий бозоэ бўлган эди[1]. Россия билан яқинлашиш шиори 1994-йил июл ойида бўлиб ўтган президентлик сайловлари компанияси пайтида Александр Лукашенко томонидан илгари сурилган эди. Давлат раҳбари бўлгач, у бу мавзудан Россиядан сиёсий ва иқтисодий имтиёзларни олиш учун фойдаланган. Шу билан бирга 1990-йилларда иттифоқ давлатининг шаклланишига ҳар икки давлат ичида содир бўлган сиёсий ва иқтисодий жараёнлар тўсқинлик қилди.

1995-йилнинг 6-январида Божхона иттифоқи тўғрисидаги шартнома, 1995-йил 21-февралда 10 йил муддатга Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Интеграсия йўналиши 1995-йилдан кейин бошланди. 1990-йилларнинг иккинчи ярмида давлатлараро ҳужжатлар имзоланиб борди[2]:

  • 1996-йил — „Беларус ва Россия ҳамжамиятини ташкил этиш тўғрисида шартнома“;
  • 1997-йил — „Беларус ва Россия Иттифоқи тўғрисидаги шартнома“;
  • 1998-йил — „Иттифоқ давлатини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома“.

Дастлабки „Беларус ва Россия ҳамжамиятини яратиш тўғрисидаги шартнома“ (1996-йил 2-апрел) халқаро характерга ва „аморф мазмун“га эга бўлди[3]. Бир неча йил ўтгач, Ҳамжамият интеграция бирлашмасига — Беларус ва Россия Иттифоқига айлантирилди[4]. „Беларус ва Россия Иттифоқи тўғрисидаги шартнома“ (1997-йил 2-апрел) ва Иттифоқ устави (1997-йил 23-май)[5] имзоланди. 1998-йил 8-октябрдан 1999-йил 1-январгача бўлган даврда жамоат ташкилотлари иштирокида тузатилган Иттифоқ давлатини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси нашр этилди[6].

Асосий қадам Иттифоқ давлатини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши (1999-йил 8-декабр) [1] бўлиб, у ҳуқуқий ва сиёсий асосга айланди. Кейинги интеграция[7] 2000-йилнинг 26-январида Шартнома икки давлат парламентлари томонидан ратификация қилинганидан кейин кучга кирди.

2006-йил охирида, Россиянинг Беларус учун газ нархини кескин оширганлиги муносабати билан, Президент Лукашенко норози бўлди. 2007-йилнинг январ ойида у шундай деди: „Биздан Россияга қўшилиш талаб қилинмоқда… Мен Беларусимнинг суверенитети ва мустақиллигини кўммоқчи эмасман…“[1].

Бироқ, 2007 ва 2008 йиллар оралиғида интеграция жараёни фаоллашди. Россия ва Беларус президентлари Конституциявий қонуннинг экспертлар томонидан тайёрланган версияларини, Иттифоқ ваколатларини топшириш ва Иттифоқнинг миллий олий органларини шакллантиришни, шунингдек, Иттифоқ Президенти сайловини кўриб чиқдилар[8]. 2008-йил май ойидан 2012-йил июлигача Владимир Путин Иттифоқ давлати Вазирлар Кенгашининг раҳбари этди[9].

Бироқ юзага келган иқтисодий ва сиёсий қарама-қаршиликлар туфайли икки давлатнинг интеграциялашуви жараёни секин кечди ва 2010-йилда Россия ва Беларус ўртасидаги муносабатлардаги жиддий мураккабликлар ва давлат раҳбарлари ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли интеграция амалда тўхтади. 2011-йилгача лойиҳа иккала давлатнинг стратегик манфаатларидаги фарқ туфайли жимгина „ўлиб кетди“ ва фақат 2011-йилда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашиши Иттифоқ ғоясини аста-секин аввалги даражасига қайтарди[10].

2019-йил 3-сентабрда Беларус ҳукумати интеграция бўйича ҳаракатлар дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Президент Александр Лукашенкога тақдим этди. Унда „икки давлат — бир бозор“ тамойилини амалга оширишни назарда тутувчи консепсия мавжуд қилинди. Ўша йилнинг 6-сентабрида Беларус ва Россия бош вазирлари Сергей Румас ва Дмитрий Медведев икки давлат интеграцияси дастурини қўллашди. Йўл хариталари рўйхати тасдиқланди — рўйхатга 31та хариталар киритилди, аммо уларнинг мазмуни ошкор этилмаган эди[11]. 2019-йил 8-ноябрга қадар Беларус ва Россия ҳукуматлари икки давлатнинг иқтисодий интеграцияси доирасида ишлаб чиқилган 31та йўл харитасидан 16таси бўйича келишиб олдилар[12]. 7-декабр куни Сочида давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, натижада 8та харита йўли келишиб олинмади[13]. 7-8-декабр кунлари Минскда Россия билан чуқур интеграцияга қарши кўчаларда намойишлари бўлиб ўтди[14]. 20-декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашувда электр энергетикаси ва божхона хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ҳужжатлар лойиҳалари келишиб олинди, бироқ яна 3 та савол блокланиб қолди[15].

2021-йилнинг 10-сентабрда Минск шаҳрида Россия ва Беларус иттифоқдош давлати Вазирлар кенгашининг йиғилишида Россия ва Беларус Бош вазирлари Михаил Мишустин ва Роман Головченко 28та иттифоқ дастурини имзоладилар ва „Ушбу ташкилот қоидаларини амалга оширишнинг асосий йўналишлари бўлиб қолди. 2021-2023 йилларга мўлжалланган Иттифоқ давлатини барпо этиш тўғрисидаги шартнома тузилди“[16][17].

2021-йил 5-ноябрда Россия ва Беларус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко Иттифоқнинг солиқ ва кредитлаш масалаларида интеграциялашув, шунингдек, нефт, газнинг ягона бозорларини яратиш бўйича 28та дастурни тасдиқловчи фармонини имзоладилар[18].

Беларус ва Россиянинг Украинага босқини 2022-йил 24-февралда Россия расман Украинага бостириб киришни бошлади. Беларус Россия армияси учун ўз ҳудудини тақдим этди, бу мамлакат ҳукумати томонидан тасдиқланган. Аллиэд Ресолве 2022 қўшма ҳарбий машқлари қўшинларни тўплаш учун баҳона сифатида ишлатилган эди деб айтадилар ғарбий матбуотлар. Россия Федерациясининг расмий айтишича, у Украинада денацификация ва демилитаризация махсус ҳарбий операциясини ўтказмоқда.

Иттифоқ давлатига қўшилиш ташаббуслари бўйича тарих

2001-йилда Молдова президенти Владимир Воронин Молдованинг Иттифоққа қўшилиш режаларини эълон қилди, аммо 2001-2002 йилларда Россия президенти Владимир Путин билан кўплаб учрашувлардан сўнг бу масала ҳал этилмади.

1999-йилда Югославия президенти Слободан Милошевич ўз мамлакатининг Иттифоқ давлатига кузатувчи сифатида қўшилишини исташини эълон қилди[19].. Аммо уни кейинчалик Гаагада судлашади ва кейинчалик Сербия иттифоқда бўлмайди.

Қирғизистонда мухолифат 2007-йил июн ойида Иттифоқ давлатига қўшилиш бўйича референдум ўтказишга ҳаракат қилди[20].

2008-йил 17-октабрда Абхазия ва Жанубий Осетия парламентлари Иттифоқ Давлати Парламент Ассамблеясида доимий кузатувчилар мақомини олди[21]. 2022-йилда Жанубий Осетия Россиянинг субекти бўлиши бўйича референдум ташкил этишини маълум қилди[22].

Иттифоқ давлатига аъзо мамлакатлар фуқаролари учун ҳуқуқларнинг тенглиги

Беларус Республикаси ва Россия Федерацияси фуқароларининг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги нормалар:

  • Таълим, илмий даража ва унвонлар тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш ва тенглаштириш тўғрисидаги шартнома (1996-йил 27-феврал);
  • Беларус ва Россия ҳамжамиятининг Олий Давлат Кенгашининг „Фуқароларнинг ишга жойлашиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа ижтимоий ва меҳнат кафолатларини таъминлашдаги тенг ҳуқуқлари тўғрисида“ги қарори (1996-йил 22-июн);
  • „Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлари тўғрисида“ги шартнома (1998-йил 25-декабр);
  • Ягона намунадаги миграция картасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома (2004-йил 5-октабр);
  • Россия Федерацияси ва Беларус Республикаси фуқароларининг Иттифоқ давлатига аъзо давлатлар ҳудудларида ҳаракатланиш эркинлиги, яшаш жойи ва яшаш жойини танлашда тенг ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисидаги битим (2006-йил 24-январ);
  • Ижтимоий таъминот соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (2006-йил 24-январ);
  • Россия Федерацияси Ҳукумати ва Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасидаги даромад ва мол-мулк солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Битимга Протокол (2006-йил 24-январ);
  • Россия Федерацияси фуқароларига Беларус Республикасининг соғлиқни сақлаш муассасаларида ва Беларус Республикаси фуқароларига Россия Федерациясининг соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги шартнома (2006-йил 24-январ)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Кизима С.А. „Союзное государство в контексте Таможенного союза и ЕЭП“.
  2. ↑ Куракина 2007, сс. 10, 18.
  3. ↑ Куракина 2007, с. 18.
  4. ↑ Куракина 2007, сс. 18–19.
  5. ↑ Куракина 2007, с. 19.
  6. ↑ Куракина 2007, сс. 20–21.
  7. ↑ Куракина 2007, с. 21.
  8. ↑ „Москва и Минск обсудят три плана объединения. На повестке - возможность Путина возглавить Союзное государство“. НЕWСру.cом (11-декабр 2007-йил). Қаралди: 24-июн 2020-йил.
  9. ↑ „В. Путин стал главой совета министров Союзного государства Белоруссии и РФ:: Политика:: Топ.рбc.ру“ (деадлинк). 28-май 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-май 2008-йил.
  10. ↑ „Союз Белоруссии и России: цель или средство?“. ИноСМИ.Ру (9-май 2011-йил). Қаралди: 24-июн 2020-йил.
  11. ↑ „Медведев и Румас согласовали программу интеграции“ (русча). Спутник Беларусь. Қаралди: 9-январ 2020-йил.
  12. ↑ „Правительства Беларуси и России согласовали больше половины дорожных карт“ (русча). Спутник Беларусь. Қаралди: 9-январ 2020-йил.
  13. ↑ „Почему Беларусь и Россия не подписали дорожные карты интеграции“ (русча). эурасиа.эхперт. Қаралди: 9-январ 2020-йил.
  14. ↑ „«Есть подвижки по компенсации». Семашко поведал о переговорах Лукашенко и Путина в Сочи“ (русча) (деадлинк). ТУТ.БЙ (8-декабр 2019-йил). 26-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2020-йил.
  15. ↑ „Россия и Беларусь пока не договорились по газу, нефти и налогам“ (русча) (деадлинк). ТУТ.БЙ (20-декабр 2019-йил). 21-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2020-йил. „архив нусхаси“. 21-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-май 2022-йил.
  16. ↑ Совместноэ заявлениэ Председателя Правителства Российской Федерации и Премер-министра Республики Беларус о текущэм развитии и далнейших шагах по углублению интеграционних процессов в рамках Союзного государства. 10.09.2021
  17. ↑ Две страни — одна экономика. В каких сферах договорилис интегрироваця Россия и Белоруссия // Коммерсантъ, 10.09.2021
  18. ↑ Интеграции открили пут. Что означаэт подписаниэ декрета Союзного государства для России и Белоруссии // Радио „Ъ ФМ“, 05.11.2021
  19. ↑
    Иттифоқ давлати
    ИСБН 5–17–003500–4
  20. ↑ Би-би-си | Россия | Оппозиция Киргизии хочет союза с Москвой
  21. ↑ „Сухуми и Цхинвали получили статус наблюдателей при ПСС РФ и Белоруссии“. РИА Новости (17-октабр 2008-йил). 2012-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-август 2010-йил.
  22. ↑ ушбу манбани ёзнинг 2022 янгилаш керак, сабаби референдум ёзда молжаланган