Иван Алексеевич Бунин (1870.10 (22) 10, Воронеж; 1953-йил 11-август, Париж) — рус шоири. Петербург Фанлар академияси фахрий академик (1909). 1920-йилдан эмиграцияда. Поэзияда рус мумтоз шеърияти анъаналарининг давомчиси („Хазонрезги“, тўплам, 1901). Ҳикоя ва повестларида (кўпинча ўтмишни қўмсаш кайфиятига берилган ҳолда) дворянлар хонадонининг қашшоқлашуви („Антонов олмалари“, 1900), қишлоқнинг оғир қисмати („Қишлоқ“, 1910; „Қақраган водий“, 1911), турмуш маънавий асосларини унутишга маҳкумлик фожиаси („Санфрансисколик жаноб“, 1915) яққол тасвирланган. Кундалик тарзидаги „Бадбахт кунлар“ (1918-йил, 1925-йилда нашр этилган)да октябр тўнтариши кескил рад этилган; Россиянинг ўтмишини тиклаш, адибнинг ўз болалик ва ёшлигига қайтиш кайфиятлари акс этган. Севги ҳақидаги ҳикояларида („Митянинг севгиси“, 1925); „Қоронғи хиёбонлар“ (1943) китобида инсоният тақаирининг фожиавийлиги қаламга олинган. Б. мемуарлар ёзган. Г. Лонгфеллонинг „Гаявата ҳақида қўшиқ“ (1896) асарини таржима қилган. Нобел мукофоти лауреати (1933)[1].(1887 1953) ижод килган

Иван Бунин
Таваллуди
Ива́н Алексе́евич Бу́нин

22-октябр 1870-йил
Вафоти 8-ноябр 1953-йил(1953-11-08)
(83 ёшда)
Париж, Франсия
Касби Ёзувчи
Ижод қилган тиллари Рус тили
Фуқаролиги Россия империяси ва Франсия
Жанр бадиий адабиёт, шеърият, таржималар
Мукофотлари
Nobel mukofoti laureati
Нобел мукофоти лауреати
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти (1933)
Пушкин мукофоти (1903-1909)
Имзоси

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил